Telegram Web Link
#Саф_йиғилиши

Бугун эрта тонгдан Бунёдкор спорт мажмуаси ёнидаги майдонда Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги барча ташкилот ва идоралар масъуллари ҳамда ходимлари иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.

Саф йиғилишида масъуллар ёз мавсумида атроф-муҳитнинг санитар тозалигига янада кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги, атроф-муҳит тозалиги учун барча бирдек масъуллиги ва ҳамкорликда тумандаги санитар тозаликни сақлаш муҳим вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида туман ҳудудида кенг қамровли тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Айни дамда туманимиз бўйлаб тозалаш ва ободонлаштириш ишлари кенг миқиёсда олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев вручит государственные награды группе молодых людей по случаю 30 июня - Дня молодежи, а также проведет видеоселекторное совещание, посвященное подведению итогов проделанной работы в сфере молодежной политики и мерам всесторонней поддержки молодежи.

Facebook|Instagram|X
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, бугун эрта тонгдан туманимизнинг барча маҳаллаларида, кўпқаватли уйлар, ижтимоий обеъктлар атрофлари, кўча юзлари тозаланмоқда. Яшил майдондаги ўтлар ўрилиб, дарахтларга шакл берилмоқда. Тўпланган чиқиндилар ва шох-шаббалар олиб чиқиб кетилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Туманимизда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Шу ўринда, барча тумандошларимиз ва шаҳримиз меҳмонларидан об-ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, ўз фаолиятини давом эттираётган ободонлаштириш тизими ходимларининг меҳнатларини қадрлаган ҳолда фақат белгиланган жойларга чиқинди ташлашларини, атроф-муҳит тозалиги учун масъулиятли бўлишларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы активных и инициативных представителей молодого поколения страны в связи с Днем молодежи"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О присуждении Государственной премии «Мард ўғлон»"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот бошланди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда “катта сакраш даври” бўлганини таъкидлади.

Шу етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилди.

Биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдаланди. Эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг контрактини тўлашга 332 миллиард сўм ажратилди.

Натижада олий таълимда қамров 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳлар сони эса 77 тадан 212 тага етди.

Facebook|Instagram|X
2024/10/02 08:26:54
Back to Top
HTML Embed Code: