Telegram Web Link
Бугунги кунда 110 минг ўғил-қизларимиз хорижда таҳсил олмоқда.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етти йилда АҚШнинг “Печак лигаси”га кирувчи Гарвард, Йель, Колумбия, Стенфорд каби топ-8 та, Буюк Британиянининг “Расселл гуруҳи”даги Оксфорд, Кэмбридж, Бирмингем каби 24 та олийгоҳни 50 нафар ёшларимиз битирди.

Бу нуфузли олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз сони эса 200 дан ошди.

Facebook|Instagram|X
Президент мактаби баҳолаш тизими 500 та мактабда жорий қилиниши ҳисобига бир йилни ўзида билимларни ўзлаштириш 53 фоиздан 60 фоизга ошди.

Бу йил мактабларни 14 мингдан зиёд ўқувчи олтин ва кумуш медаллар билан битирди.

“Катта бешлик” фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар охирги тўрт йилда 2 карра кўпайди.

Президент фарзандларимизни тарбиялаб, ўқитиб, мана шундай ютуқларга эришишига сабабчи бўлган ота-оналар, устоз ва мураббийларга чуқур миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари ушбу шароитларни карра-карра кўпайтириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Мамлакатимиз жадал ривожланиши учун бизга “тўртинчи саноат инқилоби” касблари жуда муҳимлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан ёшларни физика, кимё, биология, технология, муҳандислик, математика (СТЭМ) билан боғлиқ касбларга қизиқишини ошириш учун янги тизим жорий қилинади.

Facebook|Instagram|X
Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллашади.

Жумладан, чет тили бўйича миллий сертификат (CEFR) олишда қўлда ёзиш имконияти бўлмаганларга компьютерда имтиҳон топшириш шароити яратилади.

Ёшларимиз халқаро олимпиадаларни назарий қисмида ҳар доим юқори натижаларга эришади. Лекин, лаборатория машқларини бажаришда амалий кўникмалар кам бўлгани учун пастроқ балл олаяпти.

Энди, Президент мактаблари агентлиги қошида “Олимпиадаларга тайёрлаш маркази” очилиб, махсус лабораториялар билан жиҳозланади. Халқаро олимпиадада қатнашувчи терма жамоа режа асосида ушбу марказда тайёргарлик кўради.

Facebook|Instagram|X
Эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади.

Техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади.

Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.

Facebook|Instagram|X
Энди олийгоҳ, вазирлик ва корхоналарга тегишли лабораторияларнинг ягона онлайн платформаси яратилади.

Қайси лабораторияда қандай ускуна бор, улар қандай синовлар қила олади ва қандай қувватларда ишлаяпти, деган саволга жавоб бўлади.

Ёш олимлар тадқиқотлари учун керак бўлган ускуна, бутловчи қисм ва кимёвий воситалар бождан озод қилинади.

Facebook|Instagram|X
Бугунги кунда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар – фрилансерлар 50 мингдан ошди.

Бундай ёшларимиз йилига эллик, юз, ҳатто икки юз минг долларгача экспорт қилмоқда.

Лекин, бизда уларни бошини қовуштирадиган, муаммоларини эшитиб, ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган тизим йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Қўшилган қиймат яратиб, уни экспорт қилаётган бундай ёшлар учун ҳам катта имкониятлар эшигини очиб бериш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Эндиликда:

- IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади;

- улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади;

- IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади;

- ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Facebook|Instagram|X
Ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ўзгаришлар бўлади.

Бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратилади. Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилади.

Энг кўп иш ўрни яратган, фидойи ёш тадбиркорлар жамғарма кенгашига киради. Жамғарма раҳбарини ҳам ушбу ёшларни ўзи сайлайди.

Жамғарма, ёшларнинг энг яхши 500 та лойиҳасини танлаб олади ва уларга “бизнес пакет” қилиб беради, лойиҳани тайёр бизнесга айланиб, даромад келтиришгача барча жараёнида кўмаклашади, бозорини топади.

Facebook|Instagram|X
Жамғарма ҳокимлар билан биргаликда 14 та туманни танлаб, “тўртинчи саноат” касбларига ўқитиш маркази очади ва тўлиқ жиҳозлаб беради.

Ушбу марказлар ёш тадбиркорларга 1 йил имтиёзли давр билан 10 йилга ижарага берилади. Марказларнинг ўқув дастурлари халқаро стандартларга мослаштирилади.

Жамғарма Сурхондарё тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан Ёшлар саноат зонасида саноат бинолари қуради.

Бу жойлар “саноат ипотекаси” асосида юқори қиймат яратадиган лойиҳалар учун ёшларга 7 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади. Бунда ёшлардан биринчи йил учун тўлов ундирилмайди.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

Чилонзор тумани "Катта Хирмонтепа" маҳалласида қуриган дарахтни ўз вақтида кесиб олиш юзасидан мурожаатлар бўлган эди.

Бугун айни манзилда қуриган ва қулаб тушса инсон ҳаёти ва моддий бойликларига зарар етказиши мумкин бўлган дарахт ке5сиб олинди.

👉👉👉 Видеохабаримизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ҳар бир вилоятдаги биттадан Баркамол авлод марказида “Креатив саноат парклари” ташкил қилинади. Уларга IT парк резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар берилади.

“Креатив саноат парклари” олийгоҳлар ва йирик ишлаб чиқарувчиларга бириктирилади. Бу парклар ёш тадбиркорлар, илм ва бизнес ўртасида мулоқот майдончаси бўлади.

Жамғарма бу ердаги ёшларнинг стартапларига уч йилга 100 миллион сўмгача ссуда беради.

Ушбу ёш тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш ва айланма учун кейинчалик 100 миллион сўм имтиёзли кредит берилади.

Facebook|Instagram|X
#Йўл_белгилари_чизилди

Туманимиз йўлларида йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ЙҲХБ мутахассислари билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги "Чилонзор - Лабиҳовуз", "Гавҳар-Махсус кийимлар", "Гавҳар-Дўмбиробод", "Қатортол 1-проезд- 37-Оилавий поликлиника", "Қатортол- 26-сонли кўпқаватли уй", "Қатортол-Чўпонота" каби обеъктлар ўртасида пиёдалар ўтиш жойи белгиси чизилди.

Йўл хавфсизлиги бўйича барча йўллар ўрганилиб, аҳолининг бу борадаги фикрлари инобатга олиниб, барча йўлларда йўловчилар учун қулайликлар яратилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/10/02 10:21:54
Back to Top
HTML Embed Code: