Telegram Web Link
Университетда деканатларни талабаларга хизмат кўрсатиш функциялари тўлиқ рақамлашади.

Хориждаги каби “Регистратор офиси” ташкил қилинади.

Ёки, Тошкент кимё технологиялари институтида бакалавриат ва магистратура йўналишларини мақбуллаштириб, 8 та янги йўналиш ва мутахассислик киритиш мумкин.

Ҳар йили иқтисод бўладиган маблағ институтни моддий-техника базасини кучайтиришга сарфланади.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, 36 та муҳандислик олийгоҳи ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолади. Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан техника университети бўлади.

Ректорлар ҳамкорлик учун хорижий олийгоҳларни танлашда улар фаолиятига тўғри келишини таҳлил қилиб, шошма-шошарликсиз қарор қабул қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир олийгоҳ Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур каби ривожланган ҳамкор давлатларнинг нуфузли техника университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, “тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида ҳар бир олийгоҳга саноат ҳамкори белгилаб берилади.

Барча муҳандислик олийгоҳлари ҳамкор корхоналарида кафедралар очади ва дуал таълимни йўлга қўяди.

Бунда корхоналар кафедраларни жиҳозлаш, ўқитувчи ва талабаларни рағбатлантиришга ҳар йили маблағ беришга тайёр.

Талабаларнинг амалиёти ва битирув курсдаги таълими тўлиқ ҳамкор корхоналарда ташкил қилинади.

Шунингдек, тармоқ вазирлик ва корхоналар тизимида 32 та тармоқ кенгашлари ташкил қилинади. Улар олийгоҳлар билан техника соҳаларидаги илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилайди ва буюртмачи бўлади.

Facebook|Instagram|X
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Менга виждонсиз матбуот бергин,

👉👉👉 мен сенга онги йўқ миллат бераман.

Йозеф Геббельс

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин,азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Таъмирлаш

Чилонзор туманидаги умумтаълим мактаблари бинолари, ошхона ва спорт майдонларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 126-сонли умумтаълим мактабининг ошхонаси ҳам тўла таъмирдан чиқарилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан устувор вазифалар бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Монголии Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июня посетит нашу страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Muguliston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from Чилонзор туман 1-сон касб-ҳунар мактаби (Кимё Ражабовна Насриддинова)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#QABUL_2024
#ПРИЕМ_2024
BATAFSIL
#БОБО_ВА_НАБИРА


1 IYULDAN 20 IYULGACHA
С 1 ИЮЛЯ ПО 20 ИЮЛЯ

Касблар ҳақида бу ерда
Про профессии узнайте здесь

ДЎСТЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ!

☎️ +998 71 216 76 16
🏛 Toshkent sh. Chilonzor tumani. 20-mavze, Katta qa’ni ko’chasi  52-uy
✉️ 100117
🌐 www.chilonzor1khm.uz
📍 Joylashgan joyi: https://goo.gl/maps/N9C5AunN86v3hkvo9
⚡️ Ijtimoiy tarmoqlarda: 👇👇👇
‼️ Telegram:  @Chilonzor1khm
‼️ Instagram: https://instagram.com/chilonzor1khm
‼️ Facebook: https://www.facebook.com/groups/chilonzor1khm/
‼️ YouTube: https://www.youtube.com/@Chilonzor1khm

ДАВОМИ БОР...

@chilonzor1khm
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Чилонзорда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова туман хотин-қизлар фаоллари билан мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Султоновалар иштирокида Чилонзор туманининг 55 та маҳаллаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш масалалари Янги Ўзбекистон Тарққиёт стратегиясининг устувор вазифалари қаторига киритилганлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар йўналишида хотин-қизлар фаолларининг олиб борилаётган фаолиятлари давомида нималарга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда маҳалла хотин-қизлар фаолларининг олиб бораётган фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари ҳам тингланди.

Тадбир сўнгида Бош вазир ўринбосари томонидан давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллигини нишонлаш арафасида туманда урф-одатлар, қадриятларни тарранум этувчи “Маросимлар тақдимоти” деб номланган танловни маҳалла сектор хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўтказиш таклифи берилди ва ушбу таклиф бир овоздан маъқулланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақов Чилонзор туманидаги "Индустриал ҳудуди"да амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 201-сонли қарорига асосан туманимиздаги "Индустриал ҳудуд"да амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижроси билан танишди.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида "Индустриал ҳудуд"да жойлашган пўлат қувурлар ишлаб чиқарувчи "Tarleplast" МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Мазкур корхонада тумандаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди, учрашув мобайнида тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Маълумот учун айтиш жоизки, мазкур корхонада 125 нафар фуқароларнинг бандлиги таминланган бўлиб, импорт ўрнини босувчи юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбиркорлар билан мулоқотлар жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/28 09:36:26
Back to Top
HTML Embed Code: