Telegram Web Link
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ЭЪЛОН

Экологлар хулосасига кўра, туманимиздаги "Кичик Хирмонтепа" маҳалласи ҳудудидаги қуриган ва қулаб тушиш хавфи бўлган дарахтлар кесиб олинади


Хабарингиз бор, Чилонзор тумани ҳудудида ёғингарчилик ҳамда шамоллар туфайли қулаб тушиб инсон ҳаёти ва моддий мулкига зарар етказиши мумкин бўлган қуриган ҳамда турли омиллар туфайли зарарланган дарахтлар эколог мутахассисларнинг тегишли хулосасига кўра график асосида кесиб олинмоқда.

Шунингдек, "Кичик Хирмонтепа" маҳалласи ҳудудидаги дарахтлар ҳам туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан ўрганилди ва уларнинг берган хулосаси асосида турли омиллар таъсирида зарарланган ҳамда шамол ёки ёғингарчиликлар туфайли қулаб тушиб аҳолининг ҳаёти ҳамда моддий мулкларига зарар етказиши мумкин бўлган дарахтлар кесиб олиниши режалаштирилган.

👉👉👉 Яқин кунларда кўрсатилган манзилда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан хулосада белгилаб берилган дарахтларни кесиб олиш ишлари бошланади.

👉👉👉Шу ўринда, аҳолидан, йўловчилардан кўчадан ўтишда эҳтиёткор бўлишларини тавсия қиламиз. Шу билан бирга ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан қуриган дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишларига бошқача ёндошув билан муносабат билдириб, аҳолини чалғитмасликларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

🖇 Одамларнинг гаплари катта тошга ўхшайди, устинга ортсанг белинг синади, оёғинг остига қўйсанг, кўтариласан.

🖌Жим Рон

📸 Адиблар ҳиёбони

@Chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Йиғилиш

Мактабларда ўқувчилар тўлиқ таътилга чиқиб, болажонларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши учун тўгараклар ўз ишини бошлади. Ёзги таътил даврида ҳам мактаб мутасаддиларининг олдида турган масъулиятли вазифалари бор.

Туманимиздаги 217-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, туман Мактабгача ва мактаб таълими мутасаддилари раҳбарлигида мактаблар директорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам янги ўқув йилида ўқувчилар ва педагоглар жамоаси учун янада яхши шарт-шароитлар яратиш, таъмирталаб жойларни аниқлаш ва таъмирлатиш жараёнлари, шу билан бирга мактабларда болаларнинг ёзги таътилида фаолият олиб борадиган тўгараклар фаолияти ҳамда 1-синфга қабул жараёнларида шаффофликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида 2023-2024 ўқув йилида ҳар томонлама намунали фаолият олиб борган 126-, 168-, 138-, 182-, 164- мактабларнинг директорларига ташаккурнома билдирилиб, совғалар тақдим этилди.

Тадбир сўнгида мактаб раҳбарлари 217-сонли умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган тўгаракларда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_саломатлиги
#Тиббий_кўрик

405 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди


Бугун Чилонзор туманидаги 35-сонли оилавий поликлиникада туманимиздаги "Хайробод", "Хирмонтепа", "Катта Хирмонтепа", "Яккатут" маҳаллалари аҳолиси учун тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрик жараёнида 40 ёшдан ошган аҳоли орасида юрак- қон томир касалликлари ва эндокринологик касалликлар бўйича кўриклар ўтказилди. Кўрик жараёнида аниқланган хасталиклар ва хасталикка мойиллик ҳолатлари бўйича тиббий маслаҳатлар берилди.

Тиббий кўрик жараёнида "Сайёр қабул" ҳам ташкил этилиб, фуқароларнинг мурожаатлари Президентимизнинг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси масъуллари ва туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан тингланди ва бартараф этиш чоралари кўрилди.

Кўриклар натижасига кўра, 10 нафар фуқарога кундузги шифохонага йўлланма, 2 нафар беморга шифохонада даволаниши учун йўлланма, 54 нафар фуқарога 12 турдаги бепул дори-дармонлар тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чўмилиш ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳар бир инсон учун жуда муҳим

Видеоролик орқали бу хусусида батафсил маълумот олишингиз мумкин!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2024/09/28 23:31:25
Back to Top
HTML Embed Code: