Telegram Web Link
#Тadbir

YO‘L  QOIDASI- UMR FOYDASI


Chilonzor tumani 183-sonli umumta'lim maktabida "Bolalar bilan bog‘liq bo‘lgan yo‘l-transport hodisalarining oldini olish, yo‘l harakati xavfsizligini ta'minlash, ushbu yo‘nalishdagi  ishlarni yanada rivojlantirish, bu borada keng jamoatchilikni jalb etish, ota onalarning ma'suliyatini oshirish  hamda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar mahkamasining 2022-yil 26-aprel kunidagi "Ta'lim muassasalarida yo‘l harakati targ‘ibotini kuchaytirish chora tadbirlari to‘g‘risida"gi 212-sonli qarori ijrosini ta'minlash bo‘yicha 25-may "So‘ngi qo‘ng‘iroq tadbiridan song o‘quvchilar  bilan ko‘ngilsiz hodisalar bo‘lishining oldini olish bo‘yicha tadbir tashkil etildi.

Tadbirda Toshkent shahar IIBB YHXB Axborot  xizmati boshlig‘i Q.Xudayberganov ishtirok  etdi. O‘quvchilarga profilaktik tusunchalar berildi. Tadbir yakunida vedioroliklar namoyish etildi.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#SESSIYA

Xalq deputatlari Chilonzor tumani kengashining to‘qson ikkinchi sessiyasini bo'lib o'tdi

Sessiyada:

Chilonzor tumanini ishsizlik va korrupsiyadan holi hududga aylantirish hamda “Obod xonadon”, “Obod ko‘cha” va “Obod mahalla” mezonlarini joriy etishda sektorlar rahbarlari tomonidan “mahallabay” va “xonadonbay” ishlash tizimini tubdan takomilashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida;

Chilonzor tumanida kommunal xizmat ko‘rsatish sohasida amalga oshirilayotgan ishlar, mavjud muammolar va ularni bartaraf etish chora-tadbirlari to‘g‘risida;

Chilonzor tumanida “Mahalla yettiligi” tomonidan o‘z xizmat vazifalarini bajarilishi holati va aholi murojaatlari bilan ishlash samaradorligini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida;

Aholi bandligini ta’minlash, kam ta’minlangan oilalarni kambag‘allik darajasidan chiqarish, doimiy yashash manzillaridan uzoq muddatga chiqib ketgan fuqarolar bilan ishlash;

Хalq deputatlari Chilonzor tuman kengashining tuman aholisi, ijtimoiy soha ob’ektlari va iqtisodiyot tarmoqlarini 2024-2025 yillarda energiya resurslari bilan barqaror ta’minlash to‘g‘risidagi va boshqa masalalar ko'rib chiqildi.

Sessiyada muhokama enilgan barcha masalalar yuzasidan tegishli qarorlar qabul qilindi.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга табрик

Поздравление выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Янги_Ўзбекистон_ижтимоий_давлат_тамойили

Ижтимоий давлат – бу ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш сифати ва даражасига эришиш, ижтимоий тафовутларни юмшатиш ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ моддий бойликларни адолатли тақсимлашга қаратилган давлат моделидир.

Ўзбекистон Президенти таъбири билан айтганда:

➡️ ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади;

➡️ шунингдек, ижтимоий давлат шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни талаб қилади;

➡️ ишсизликдан ҳимояланиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир;

➡️ яшаш учун зарур ресурслар – ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси, транспорт ва бошқа қулайликлар билан таъминланиш, мажбурий меҳнатга тақиқ қўйиш ҳам ижтимоий давлатда муҳим аҳамият касб этади;

➡️ энг муҳими, ижтимоий давлатда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва одил фуқаролик жамиятини қуриш йўлида илдам одимламоқда. Шу долзарб омилни ҳисобга олган ҳолда, “Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат” тамойили ҳаётимизнинг барча соҳаларида ўз аксини топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтди

44 нафар муддатидан олдин давлат гранти асосида ўқишга кирган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди


Хабар берганимиздек, куни кеча туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида мактаб битирувчиларини касбга йўналтириш бўйича "Таълим ва каръера" кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмага жорий йилда туманимиздаги умумтаълим мактабларини битираётган 3 минг 408 нафар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, мактаблар жамоалари таклиф этилди. Шунингдек, шинам боғда ташкил этилган ушбу байрамона тадбирда туманимизда фаолият олиб бораётган 12 та олий таълим муассасалари мутасаддилари, 10 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, ёшларга ўз таълим йўналишлари ва иш ўринлари тақдимотини намойиш қилди.

Тадбирни туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига табрик билан бошлаб берди. Туман ҳокими туманимиздаги 32 та умумтаълим мактабларида муваффақиятли таълим олиб, муддатидан олдин давлат гранти асосида турли нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ўқувчиларни табриклаб, уларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома"лар тақдим этди.

Бундан ташқари, Саидқаҳҳор Холхўжаев туманда энг намунали иш олиб борган 3 та мактаб директорларига, яъни 126-, 163- ва 114-сонли умумтаълим мактаблари директорларига, йил давомида мактабларда маънавий-маърифий ишларни намунали тарзда йўлга қўйган 4 та мактабнинг яъни 195-,200-, 128- қа 79-сонли умумтаълим мактаблари директорларининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига ҳамда мактабларда давомат ҳолатининг яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшган 10 нафар Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларига пул мукофотлари топширди.

Тадбирда ўқувчилар ўзларига ОТМ ўқиш йўналишларини ва ишлашни истовчи битирувчилар эса иш ўринларини танлашди.

Тадбир сўнгида гўзал ва шинам боғ қўйнида битирувчи ёшларимиз учун концерт дастури намойиш этилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli
2024/11/15 17:18:19
Back to Top
HTML Embed Code: