Telegram Web Link
Белгиланмаган жойга ўрнатилган реклама баннерлари олиб ташланмоқда

Хабарингиз бор, бугун туманимиздаги Чилонзор, Муқумий, Бунёдкор, Чўпонота ва Арнасой кўчаларида кенг қамровли ҳашар ташкил этилиб, ушбу кўчалар ободонлаштирилмоқда.

Шунингдек, айни манзилларда белгиланмаган жойга ўрнатилган реклама баннерлари олиб ташланмоқда, устунларга ёпиштирилган реклама ёрлиқлари ҳам тозалаб олиниб, йўл белгилари ўрнатилган устунлар бўяб чиқилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Аёллар_дафтари

27 нафар эҳтиёжманд аёлларга дори-дармонлар етказиб берилди

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, 27 нафар соғлигида муаммоси бор I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларнинг соғлиғини тиклаш мақсадида дори-дармон воситалари етказиб берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Kitob — insonning eng yaqin do'sti, maslahatchisi va bilim manbaidir.

Kitob sizni hali siz ko'rmagan joylarga olib boradi, siz eshitmagan so'zlarni aytadi.

“Kamroq gapiring, ko‘proq o‘qing” loyihasida har haftada taniqli yozuvchining tavsiya etiladigan hikoyasini o‘qib, o‘z jamoangiz a’zolariga aytib berish, jamoada yoki oila a’zolaringiz bilan muhokama etish so‘raladi.

Sizlarga birinchi tavsiyamiz taniqli adib Erkin A’zamning “STUPKA” hikoyasi.
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Бугун_Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтди

Хабар берганимиздек, бугун туманимизда жойлашган Ғафур Ғулом боғида "Таълим ва каръера" кўргазмаси бўлиб ўтди.

👉👉👉 Ёшлар учун унитилмас лаҳзаларга бой, байрамона тарзда ўтган тадбирдан лавҳаларни ҳавола қиляпмиз.

👉👉👉 Ушбу тадбир ҳақида батафсил лавҳани кейинги хабарларимизда ҳавола этамиз.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Фақат ахмоқларгина ўзининг нуқтаи назарини ва фикрини ҳеч қачон ўзгартира олмайди.

Уинстон Черчилль

🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманидаги Бўрижар жомъе масжидининг фотосурати)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сув_тошишларининг_олди_олинмоқда

Туманимизда узлуксиз ёғаётган ёмғир туфайли кўчаларда йўлларга сув тошиши ҳолатларининг олдини олиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг барча кўчаларида туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ирригация ариқлари тозаланиб, сув тошиб кетишининг олди олинмоқда.

👉👉👉 Шу ўринда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида фидойиларча ўзларига юклатилган вазифаларни бажариб, йўловчиларга қулайлик яратиш йўлида меҳнат қилаётган Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimli
2024/09/27 09:28:41
Back to Top
HTML Embed Code: