Oila qurish ostonasida turgan yoshlar uchun seminar o’tkazildi
Xalqaro oila kuni munosabati bilan Chilonzor tuman Adliya bo’limi 1-son va 2-son FHDY bo’limlari hamda tuman Oila va xotin-qizlar bo'limi bilan hamkorlikda
“Oila muqaddas dargoh, oila bu o’tmish, bugun va kelajak” deb nomlangan tadbir o’tkazildi!
Tadbirga yosh oila quruvchilar bilan birglikda uzoq yillardan buyon birga ahillikda oila qo’rg’onini mustahkam qilib yashab kelayotgan ibratli oilalar ham taklif etildi.
Davra suhbati tarzida tashkil etilgan seminarda yoshlar o’zlari uchun huquqiy hamda hayotiy bilimlarga ega bo’lishdi.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Мен_донорман_акцияси_Чилонзорда
Туман ҳокими ва ҳокимлик ходимлари акцияда фаол иштирок этди
Ҳар куни дунё бўйича юз минглаб одам донор қонига эҳтиёж сезади. Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар, бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган ва мураккаб операцияларга муҳтож беморлар ҳаётини сақлаб қолишда қон муҳим восита саналади.
Донорлик эса қон ва унинг компонентларига муҳтож инсонлар учун беғараз кўмакдир.
2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган. Шундан буён ҳар йили “14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни” сифатида кенг нишонланади.
Шунингдек, айни сана муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар “Қон препаратлари” ИИЧК ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда "Мен донорман" акцияси ўтказиб келинади. Бугун ҳам туман ҳокими бошчилигидаги ҳокимлик жамоаси ушбу акцияда фаол иштирок этди.

Video
#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул
Сайёр қабулга мурожаат қилиб келган 135 нафар тадбиркорлардан 90 нафарининг муаммоларига ижобий ечим топилди
Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, Республика Марказий банки раиси ўринбосари Бобир Абубакиров, Республика Марказий банки Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Даврон Истамов, Республика тижорат банклари раислари ўринбосарлари, банкларнинг туманда жойлашган филиаллари масъуллари иштирокида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулга 135 нафар тадбиркорлар мурожаат қилиб келди. Мурожаат қилган тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари эшитилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларга амалий ечимлар белгиланди ҳамда 90 нафар тадбиркорларнинг муаммоси ижобий ҳал бўлди. Қолган мурожаатлардаги масалалар ўрганиш учун вақт талаб қилганлиги боис, муаммоларни батафсил ўрганиш ва ижобий ҳал этиш учун масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Иштирокчилар билан ўзаро мулоқот чоғида тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар борасида фикр алмашилди.
👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда "Фарҳод" деҳқон бозори ёнидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланадиган дўконлар эгаларининг дўконлар ёпиб ташлангани ва савдога рухсат берилмаётгани ҳақидаги эътирозлари юзасидан видеохабар эълон қилинди.
Айни шу мурожаат юзасидан Чилонзор тумани ҳокимининг ўринбосарлари ва туман солиқ инспекцияси, туман прокуратураси мутасаддилари биргаликда жойига чиқиб ўрганди ва тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
Мулоқотлар жараёнида масъуллар тадбиркорларга айни масала юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди. Шунингдек, масъуллар томонидан ҳудудни ободонлаштириш, пиёдалар йўлаги, автотураргоҳ ва бошқа объектларни жойлаштиришда тадбиркорлар билан бамаслаҳат иш олиб борилиши айтиб ўтилди.
👉👉👉 Лавҳамизда мулоқотлар жараёни

#КУН_ҲИКМАТИ
👉 Ҳар доим ҳаракатда бўлинг. Зеро ҳаракатларингиз натижаси бир кун амалга ошади. Ҳаракат қилмасдан туриб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.
👉 Агар темир ишлатилмаса, занглайди. Агар сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди. Агар киши фикрламаса, ақлда ҳам худди шундай ҳолат юз беради.
👆 Леонардо Да Винчи