Telegram Web Link
#Эрталабки_йўриқнома

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари, туман ишчи гуруҳи аъзолари биргаликда 3-сектор ҳудудида жойлашган Кичик халқа йўли кўчасидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва уларга туташ ҳудудда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, ноқонуний қурилма ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган эр майдонларини тартибга келтириш ишларини режалаштириш бўйича эрталабки йўриқномани ўтказди.

👉👉👉 Айни пайтда Кичик халқа йўли кўчаси бўйлаб режалаштирилган ишлар амалга оширилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ноқонуний_қурилмалар_бартараф_этилмоқда

Чилонзор тумани "Бешчинор" маҳалласидаги ноқонуний қурилмалар аниқланиб, бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги Қатортол кўчасида жойлашган 42-сонли кўпқаватли уй атрофида жойлашган "А Тўлаган" кафесининг ҳам ўзбошимчалик билан қуриб олган ноқонуний қурилмалари қонун доирасида суд қарорига кўра бартараф этилди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diqqat, diqqat!

Toshkent shahar hokimligi Mahalla BATL chelenjini e’lon qiladi!

Mahallangizdagi WORKOUT maydonida muntazam shug‘ullanasizmi?

Natijalaringiz kundan-kunga yaxshilanib bormoqdami?

Hamfikrlaringiz bilan kuch sinashmoqchimisiz?

Biz sizni chellenjimizning ishtirokchisi bo‘lishga taklif qilamiz.

1. Qobiliyatingizga mos raqibni @Toshkentshaharhokimlik instagram manzilimizdan toping
2. O‘zingiz undan ham yaxshiroq natijani ko‘rsating
3. Natijangizni albatta mobil telefoningizga tasvirga oling.
4. Videoni #Toshkenthokimligi xeshtegi ostida @Toshkentshaharhokimlik profilini belgilab, o‘z sahifangizga joylang


Toshkent shahri mahallalaridagi ENG ZO‘Rlarini aniqlash vaqti keldi!

Bizni kuzatib boring, tez kunda birinchi qahramonimiz bilan tanishtiramiz.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрганиш

Маҳсулотлар сифати ўрганилди ва камчиликлар бартараф этилди

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг қатъий топшириқ ва кўрсатмаларига кўра, туман ҳокими ўринбосарларига ҳудудлар бириктирилиб, маҳаллаларда дўконлар ва расталарда сотилаётган мева-сабзавотлар ва турли маҳсулотларнинг сифатини ўрганиш ишлари олиб борилди.

Туман ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов ва тегишли масъуллар биргаликда "Дўмбиробод" маҳалласида жойлашган савдо нуқталари ва расталаридаги маҳсулотлар сифатини ўрганиб чиқди. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, сотувчиларга керакли тавсиялар берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Қуриган_дарахтлар_кесиб_олинмоқда
#Кўркам_маҳалласи

Маҳалла яшил майдонларидаги 21 та қуриган дарахтни кесиб олиш ва 27 та касалланган дарахтларни парваришлаш ишлари олиб борилмоқда


Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими бошчилигида тегишли ташкилотлар мутасаддилари, туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими масъул мутасаддилари биргаликда тумандаги барча маҳаллаларда босқичма-босқич яшил майдонлардаги дарахтларни қайта хатловдан ўтказиб, инсон ҳаёти ва мулкига хавф туғдираётган қуриган дарахтларни кесиб олиш ва зарарланган дарахтларни парваришлаш ишларини изчиллик билан давом эттирмоқда.

Бугун ҳам эрталабдан туман ҳокими раҳбарлигида "Кўркам" маҳалласида ўтказилган эрталабки йўриқномада маҳалладаги барча дарахтлар хатлов қилиниб, қуриган ва зарарланган, аҳоли ҳаёти ва мол-мулки учун хавф туғдирадиган дарахтлар туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари ёрдамида аниқланиб, уларнинг хулосасига кўра, бундай дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишлари олиб борилиши ҳақида масъулларга қатъий топшириқ берилди.

Туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими мутахассислари иштирокида ўтказилган қайта хатлов натижасида маҳалла ҳудудида жами 3 минг 205 та дарахтлар борлиги, шундан 856 таси мевали ва 2340 та манзарали дарахтлар мавжудлиги аниқланди. Мутахассислар иштирокидаги ўрганишлар туфайли маҳалла ҳудудидаги 21 та дарахт қуриб қолгани ва 27 та дарахт эса зарарланганлиги маълум бўлди.

👉👉👉 Бугуннинг ўзида "Кўркам" маҳалласи ҳудудидаги қуриган дарахтларни махсус техникалар ёрдамида кесиб олиш ишлари ҳамда зарарланган дарахтларни соғломлаштириш учун парваришлаш тадбирлари бошлаб юборилди.

👉👉👉 Эслатиб ўтамиз, бундай тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда ўтказилади ҳамда туман ҳудудидаги қуриган ҳамда ёмғир ва шамол таъсирида қулаб тушиб инсон ҳаёти ва мол-мулкига зарар етказиши мумкин бўлган барча дарахтлар кесиб олиниши режалаштирилган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/29 03:42:09
Back to Top
HTML Embed Code: