Telegram Web Link
Oila qurish ostonasida turgan yoshlar uchun seminar o’tkazildi

Xalqaro oila kuni munosabati bilan Chilonzor tuman Adliya bo’limi 1-son va 2-son FHDY bo’limlari hamda tuman Oila va xotin-qizlar bo'limi bilan hamkorlikda
“Oila muqaddas dargoh, oila bu o’tmish, bugun va kelajak” deb nomlangan tadbir o’tkazildi!

Tadbirga yosh oila quruvchilar bilan birglikda uzoq yillardan buyon birga ahillikda oila qo’rg’onini mustahkam qilib yashab kelayotgan ibratli oilalar ham taklif etildi.

Davra suhbati tarzida tashkil etilgan seminarda yoshlar o’zlari uchun huquqiy hamda hayotiy bilimlarga ega bo’lishdi.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Мен_донорман_акцияси_Чилонзорда

Туман ҳокими ва ҳокимлик ходимлари акцияда фаол иштирок этди


Ҳар куни дунё бўйича юз минглаб одам донор қонига эҳтиёж сезади. Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар, бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган ва мураккаб операцияларга муҳтож беморлар ҳаётини сақлаб қолишда қон муҳим восита саналади.

Донорлик эса қон ва унинг компонентларига муҳтож инсонлар учун беғараз кўмакдир.

2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган. Шундан буён ҳар йили “14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни” сифатида кенг нишонланади.

Шунингдек, айни сана муносабати билан Чилонзор тумани ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар “Қон препаратлари” ИИЧК ҳамкорлигида ҳар йили анъанавий тарзда "Мен донорман" акцияси ўтказиб келинади. Бугун ҳам туман ҳокими бошчилигидаги ҳокимлик жамоаси ушбу акцияда фаол иштирок этди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/11/17 03:16:16
Back to Top
HTML Embed Code: