Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Ёз мавсуми мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари биноларини таъмирлаб олиш учун қулай давр ҳисобланади. Шу боис, туманимиздаги барча мактаблар ва МТТларда ҳолатига қараб жорий ёки мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишер Хатамов иштирокида ўтказилган брифингида айни шу йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_туманида_ҳашар

"Чилонзор" маҳалласи еттилиги ҳам ҳашарларда фаол бўлмоқда

"Чилонзор" маҳалласи еттилигига эрталабки саф йиғилишида "Хонтўпи" маҳалласида жойлашган 80- ва 82- сонли хонадонлар атрофидаги майдонлар бириктириб берилган эди.

Айни дамда кўрсатилган манзилда маҳалла еттилиги ва фаоллар ободонлаштириш, ерларни текислаш, дарахтларни суғориш ва парваришлаш ишларини олиб бормоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорлик мактаб битирувчиларидан 112 нафари олтин, 12 нафари кумуш медаль билан тақдирланди

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилган тадбирда мактабни олтин ва кумуш медаль билан битирган ёшларимизга медалларни топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва барча масъуллар иштирок этди. Тадбирда 112 нафар олтин ва 14 нафар кумуш медаль олган битирувчи ёшларга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари эзгу тилаклар билдириб, медалларни тантанали равишда топширди.

Тадбир концерт дастурига уланиб кетди.

👉👉👉 Лавҳамизда битирувчиларни тақдирлаш жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_Матбуот_ва_оммавий_ахборот_воситалари_ходимлари_куни

☝️☝️☝️ Бош Қомусимизда ОАВ фаолияти тўла кафолатлаб берилган☝️☝️☝️

👉👉👉 XV боб. Оммавий ахборот воситалари

81-модда

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.

☝️☝️☝️ Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

👉👉👉 Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

82-модда

☝️☝️☝️ Цензурага йўл қўйилмайди.

👉👉👉 Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/10/01 14:33:26
Back to Top
HTML Embed Code: