Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақов Чилонзор туманидаги "Индустриал ҳудуди"даги объектлар билан танишди

Шаҳар ҳокими Шавкат Умурзақов "Индустриал ҳудуд"даги самарасиз фойдаланиб келинаётган давлат объектлари билан танишди.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида "Индустриал ҳудуд"да жойлашган Kashtan брэнди остида кўчма уйлар Capsula ҳамда замонавий мебеллар ишлаб чиқарувчи "Atlas Invest" МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
“Ҳаждан келганларни дабдаба қилиб кутиб олманг!

Исрофгарчиликка йўл қўйманг, гуноҳ қилманг!”


Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев шу йил 5 июнь куни Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқотда Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди.

Бу борада Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз “Зиёлилар, нуронийлар, ҳаж ва умрага бориб келган юртдошларимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши керак”, деб таъкидлаган эди.

Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Алишер Хатамов ва Шайх Муҳаммад Содиқ-Муҳаммад Юсуф хазратлари масжиди бош имом хатиби бошчилигида МФЙ раислари ҳамда айни дамда ҳаж зиёратини амалга ошираётган тумандошларимизнинг оила аъзолари иштирокида ўтган йиғилишда ҳам шу хусусда сўз юритилди.

Шунингдек, йиғилишда масъуллар томонидан ҳожиларни кутиб олишда дабдабали тадбирлар ташкил қилмаслик, кўчаларга поёндоз учун оқ сурп ёки гиламлар тўшамаслик, ёш болаларни оёқ остига ётқизиб қўйишдек динимизга умуман хос бўлмаган ғайриодатларни қўлламаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_хонадон_обод_кўча_обод_маҳалла
#Ал_Хоразмий_маҳалласи

Туманимизнинг "Ал Хоразмий" маҳалласида "Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла" мезони доирасида кенг қамровли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ҳам эрта тонгдан туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида маҳалла ҳудудида саф йиғилиши ўтказилиб маҳаллани обод қилиш ишларини давом эттириш бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси тузиб олинди.

Айни дамда маҳаллада ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрганиш

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев мактаблардаги таъмирлаш ишларини ўрганмоқда


Ўқувчиларнинг ёзги таътили бошланиши билан мактабларда тахмирлаш ишлари бошланди. Янги ўқув йилида ўқувчилар ва педанонлар учун намунали шарт-шароит яратиш учун барча мактабларда ўқув хоналари, ошхона, спорт заллари, бинонинг ташқи фасадлари, ҳоали қисмларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими ва тегишли масъуллар 126-сонли ва 280-сонли умумтаълим мактаблари биносига бориб, мактабларда амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини ўрганди. Ўрганишларда аниқланган камчиликларни биртараф этиш юзасидан масъулларга тезкор топшириқлар берди.

👉👉👉 Лавҳамизда ўрганишлар жараёни

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Сўзлагувчи гар нодон эрур,

👉👉👉 тинглагувчи доно ўлсин.

Амир Темур


🌞 Бошланган кунингиз ва ҳафтангиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқала шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил телеграмму Президенту Российской Федерации Владимиру Путину с глубокими соболезнованиями в связи с террористическими актами в городах Дербенте и Махачкале, приведшими к многочисленным жертвам среди сотрудников правоохранительных органов и гражданских лиц.

Лидер Узбекистана решительно осудил теракт в Дагестане и выразил готовность к продолжению активного взаимодействия соответствующих структур в борьбе с этими вызовами.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Fuqarolar murojaatlari bilan ish olib borish, ularni tinglash hamda mavjud muammolarni bor imkoniyat darajasida hal etish asosiy maqsadimiz!

🧠 O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori Mansurbek Olloyorov tomonidan Toshkent shahrida sayyor qabul o'tkazildi.

👥 Sayyor qabulda fuqarolar asosan, nogironligi bo’lgan shaxslarga protez moslamalari olish, yolg'iz keksa va nogironligi bo'lgan shaxslarni ro'yxatiga kiritish, sanatoriyaga yo'llanma berish va tibbiy ko'rik hamda sog’lomlashtirish amaliyotlari kabi masalalar yuzasidan murojaat qildilar.

Muammolarning aksariyati joyida hal etildi. Ayrimlari esa ma'lum vaqt talab etganligi sabab Agentlikning mas'ul xodimlariga biriktirilib, ijrosi nazoratga olindi.

📝 telegram 💻 instagram
📝 facebook 🐧 xcom
🎞 youtube 🎖 ihma.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инфографика: 2019-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Мўғулистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

1️⃣ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг Мўғулистон билан 5 йил давомидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлигини таҳлил қилди.

📶 2019-2023 йилларда товар айирбошлаш ҳажми 7 баробарга ошиб,13,8 млн долларни, экспорт 6,8 баробарга ошиб, 10,2 млн долларни, импорт 6,9 баробарга ошиб, 3,61 млн долларни ташкил этди.

📈 Сўнгги беш йил ичида Мўғулистонда ЯИМ ўртача 4,1 фоизга, Ўзбекистонда 5 фоизга ўсди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Чилонзор туманида сайёр қабул ўтказди


Туманимизнинг "Гулистон" маҳалласи идорасида Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ойгул Саттарова томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда, шунингдек, туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари ҳам иштирок этишди. Қабул жараёнида маҳаллалардан келган мурожаатчиларга амалий ёрдамлар, ҳуқуқий тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.

Сайёр қабулга мурожаат қилиб келган фуқароларнинг 7 нафарига субсидия асосида меҳнат ускуналари топширилди. 1 нафар фуқаро касб-ҳунар ўрганиши учун ўқув курсига йўналтирилди. Яна бир нафар фуқаро эса ишга жойлаштирилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Таъмирлаш_ва_бўёқлаш

"Баҳористон" маҳалласидаги 56 -сонли кўпқаватли уйнинг олдидаги болалар майдончаси таъмирланиб, ўйингоҳлар бўёқланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/28 05:16:05
Back to Top
HTML Embed Code: