Telegram Web Link
Президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о деятельности и новыми предложениями Центра проектов здравоохранения.

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #sugurta

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Брифинг

☝️☝️☝️ СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ ТАДБИРЛАРИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛАДИ?

"БИТИРУВ ОҚШОМЛАРИ" ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?


Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан саноқли кунлардан кейин мактабларда ўтказиладиган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш тартиблари, бу борада мактаблар жамоалари ва ота-оналарга тавсиялар хусусида брифинг ўтказилди.

Брифингда иштирок этган туман Мактабгача ва мактаб таълими бошлиғи ўринбосари Доно Мўминованинг таъкидлашича:

Чилонзор туманидаги мавжуд 32 та умумтаълим мактабларида 25-май куни эрталаб соат 8-00дан 9-00гача "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари расмий ўтказилади. Туман ҳокимлиги томонидан ҳар бир мактабга тадбирни намунали тарзда ўтказиш бўйича туман ҳокими, сектор раҳбарлари, масъул идоралар раҳбарларидан июорат масъул мутасаддилар бириктирилган.

Ёшларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, оммавий йиғилиб байрам қилишлар оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар, кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари "Битирув оқшоми" сифатида кафе, ресторанларда, боғларда, хонадонларда нишонланиши таъқиқланади.

👉👉👉 Брифингда масъул раҳбар айни шу тартиб-қоидалар ва тавсиялар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔍 Миллий марказ жамоат транспорти бекатлари ва умумий фойдаланишдаги транспорт воситаларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган тўсиқсиз муҳитдан фойдаланиш имкониятларини мониторинг қилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Ғулом Мирзаев маълум қилди.

Мамлакатамизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлар доирасида қонунчилик, ҳуқуқ амалиёти ва халқаро ҳамкорлик бўйича бир қатор амалий ишлар бажарилди.

Хусусан, 2023 йилда жами 87 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси доирасида 8 та қонун, Президентнинг 7 та фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 4 та қарори қабул қилинди.

Ўтган йил давомида мамлакатимиз халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида Ўзбекистон томонидан ратификaция қилинган шартномаларнинг бажарилиши бўйича БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарига 4 та миллий маъруза тақдим этди.

Шу билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг устав органлари ва шартномавий қўмиталари ҳамда бошқа механизмларининг тавсияларини амалга ошириш мақсадида 2 та янги миллий ҳаракатлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк📌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Концерт_дастури_намойиш_этилди

Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туман Маданият бўлими ҳамкорлигида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида туманимизда жойлашган боғлар ва сайилгоҳларда кечки сайр пайтларида концерт дастурлари намойиш этилмоқда.

Туманимизда жойлашган "Адиблар хиёбони"да бўлиб ўтган концерт дастурида ҳам ёшларимиз, туманимиз аҳолиси оқшомни файзли ва мароқли ўтказишди.

Туманимизнинг шинам ва салқин гўшаларида аҳолининг шод-хуррамликда сайр қилиши, юртимизда бебаҳо тинчлик неъмати борлиги барчамизда шукроналик ҳиссини уйғотади. Осойишта юртимиздаги тинчлик, омонлик, фаровонлик сари интилишлар бардавом бўлаверсин!

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Одамни воқеалар эмас,

👉👉👉 фикрлари бахтли ёки бахтсиз қилади.

☝️☝️☝️ Фикрларини бошқара олган инсон,

👉👉👉ўз бахтини ҳам бошқара олади.


Фридрих Нитше

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#ЭЪЛОН

Чилонзор туманидаги Арнасой кўчасида қуриб қолган кўп йиллик дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишлари бошланди

Инсон табиат учун масъул, табиий қуриган ва инсонларга зарари тегиши мумкин бўлган дарахтлар ўз вақтида кесиб олиниши керак. Аксинча, кўп марталаб гувоҳи бўлаётганимиздек, ёғингарчилик ва шамол таъсирида қулаб тушган дарахтлар инсонларга зарар келтириши мумкин.

Шу боис, Арнасой кўчасидаги кўпйиллик дарахтларнинг ҳолати Чилонзор тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан ўрганилди ва натижада 15 дона қарағай, қайрағоч, ёнғоқ, заранг, сафора каби дарахтлар қуриб қолганлиги ва табиий омиллар таъсирида йўловчилар ҳаёти ва мол-мулкига зарари тегишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддасига биноан санитария мақсадида кесиш учун хулоса берилди.

👉👉👉 Бугун Арнасой кўчасида хулосада кўрсатиб ўтилган дарахтларни, айрим дарахтларнинг қуриган шоҳ-шаббаларини кесиш кесиш ишлари бошлаб юборилди.

👉👉👉Шу ўринда, аҳолидан, йўловчилардан кўчадан ўтишда эҳтиёткор бўлишларини, вақтинча ёпилган ҳудудлардан ўтмасликларини тавсия қиламиз. Шу билан бирга ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан қуриган дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишларига бошқача ёндошув билан муносабат билдириб, аҳолини чалғитмасликларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Йўриқнома

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев Арнасой кўчасида эрталабки йўриқнома ўтказди


Бугун эрта тонгдан туманимизнинг Арнасой кўчасида Чилонзор тумани ҳокими бошчилигида барча тегишли масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев туманимизнинг Арнасой, Чилонзор, Муқумий, Бунёдкор, Чўпонота кўчаларида кўча юзларини тартибга келтириш, ноқонуний қурилма, рекламаларни ва ўзбошимчалик билан ўраб олинган ўралмаларни бартараф этиш, ноқонуний савдоларга чек қўйиш, кўча чеккаларидаги дарахтларга шакл бериш, қуриганлиги бўйича тегишли ташкилотларнинг хулосаси берилган дарахтларни кесиб олиш, майдонлардаги ўтларни ўриб, гуллар экиш, ирригация ариқларини тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш ҳақида масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👉👉👉 Айни пайтда номлари кўрсатилган кўчалар бўйлаб ишлар қизғин давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
2024/11/15 05:14:11
Back to Top
HTML Embed Code: