Telegram Web Link
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тадбиркорларга қуйидаги субсидиялар ажратилиши белгиланган:

🔹2025 йил 1 январгача касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун БҲМнинг 30 бараваригача (10 млн 200 минг сўм) миқдорда бир марталик;

🔹касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича БҲМнинг 40 бараваригача (13 млн 600 минг сўм) миқдорда;

🔹касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини 3 ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
#Йиғилиш

Мактабларда, кафе ва ресторанларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказмаслик бўйича огоҳлантириш берилди

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раҳбарлигида барча тегишли масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги барча мактаблар ва ўқув муассасалари битирувчилари “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини мактабларда, кафе ва ресторанларда нишонламасликлари кераклиги ҳақида тегишли масъулларга топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.

Битирувчилар байрами муносабати билан туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги Маданият ва истироҳат боғида ҳамда Гагарин сайилгоҳида сайиллар уюштириш юзасидан режалар тузилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️Хўжалик юритувчи субъект раҳбарлари, ер қазиш техникаси эгалари ва ердан фойдаланувчилар диққатига!

Аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ер ости магистраль алоқа кабеллари давлат муҳофазасига олинган. Уларнинг ҳар икки томондан 2 метр қисми ҳимоя ҳудуди ҳисобланади. Мазкур ҳудудларда рухсатсиз барча турдаги ер қазиш-кўмиш ва турли шаклдаги қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади!

🗣 Агар алоқа кабели ўтган ҳудудларда ер қазиш ва қурилиш ишларини амалга ошириш зарурияти туғилса, 📞 1133 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилади.

🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
’lon

Yo‘l yopiladi!


18-23 may kunlari Chilonzor tumanidagi Muqimiy va Chilonzor ko‘chasi kesishmasida eskirgan issiq suv quvurini  ta’mirlash ishlari olib boriladi.

Shu munosabat bilan, Muqimiy va Chilonzor ko‘chasi chorrahasida yo‘nalishining bir tomoni  hamda Chilonzor ko‘chasi to‘liq  yopiladi.

👉👉👉 Mazkur yo‘ldan harakatlanuvchi haydovchilardan aylanma yo‘llardan foydalanishni tavsiya qilamiz.

Keltirilgan noqulaylik uchun uzr so‘raymiz.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш

Хабар берганимиздек, туманимизнинг Муқимий ва Чилонзор кўчаси кесишмасида иссиқлик тармоқларини таъмирлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Туман ҳокими ва тегишли масъуллар айни манзилга бориб таъмирлаш ишларини ўрганди ва мксъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Сизни муаммога олиб келган муносабат ва фикрни йўқотмас экансиз,

👉👉👉 муаммони ҳал қила олмайсиз.

Альберт Энштейн


🌧 Бошланган кунингиз ва янги ҳафтангиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзорда_иш_қизғин

Иссиқлик тармоқлари қувурлари янгиланмоқда


"Veolia Energy Tashkent" XK МЧЖ Чилонзор тумани бошқармаси ходимлари томонидан "Кичик Хирмонтепа" маҳалласи "2-Қатортол" кўчасида жойлашган диаметри 600 ммли эскирган электр тармоқларини янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
2024/11/17 09:25:34
Back to Top
HTML Embed Code: