Telegram Web Link
АҚШда Трамп ва унинг сиёсатига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда


Ўн минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, ўз норозиликларини билдиришмоқда. Ташкилотчилар бу митинглар президент Доналд Трамп ва унинг миллиардер иттифоқчиси Илон Маскга қарши энг йирик норозилик акцияси бўлишини кутишмоқда.

@Zarnews_uz
ДОВУЧЧА ФОЙДАЛИМИ?

Довучча — бу ҳали пишмаган, ғўра ҳолатидаги ўрик меваси бўлиб, ўзининг нордон таъми ва фойдали хусусиятлари билан маълум. Ушбу баҳорги неъматни тўғри миқдорда истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдалидир.

С витаминига бой — иммунитетни кучайтиради, хасталикларга қарши курашади.

Иштаҳани очади — нордонлиги ҳисобига овқатга майлни оширади.

Ҳазмни яхшилайди — меъда шарбатини фаоллаштириб, овқат ҳазм бўлишини енгиллаштиради.

Эслатма:
Ортиқча миқдорда истеъмол қилиш ошқозон оғриғи, ич кетиши ёки тиш эмалига зарар етказиши мумкин. Айниқса болалар, ҳомиладор аёллар ва ошқозон-ичак соҳасида муаммоси борлар эҳтиёткор бўлишлари лозим.

@Zarnews_uz
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ учун компенсация берилади

Президент "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Қарор қабул қилди.

Унга кўра, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига (кейинги ўринларда – Реестрлар) киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

— электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

— табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

@Zarnews_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозорларда санитар ҳолат қандай?

"Санэпидқўмита" вилоят бошқармаси томонидан Самарқанддаги бозорларда санитар ҳолатни яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширмоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳридаги Сиёб, Темир йўл ва Мусо Хонкелди деҳқон бозорларида аҳолига санитария қоида ва меъёрларни тарғиб қилиш мақсадида эслатма плакатлари ўрнатилди. Сотувчи ва харидорларга тарқатма материаллар берилиб, маҳсулотларни сотиш ва сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозимли тушунтирилди.

Бу ишлар давомида бозор ҳудудидаги белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик, сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилмаслик, маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эътибор бериш, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини сотиб олмаслик бўйича тушунчалар берилди.

Тарғибот ишлари давомида белгиланган санитария меёрларини бузган шахсларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича жавобгарлик борлиги эслатилди.

@Zarnews_uz
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилади

Президент қарорига кўра, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига 2025 йил ноябрда бир марталик 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилади.

Ёрдам қуйидаги оилаларга берилади:

- “Реестр”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга;

- “Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан ёрдамга муҳтож, лекин реестрга киритилмаган оилаларга

Бунинг учун, аввало:

- Боқувчисини йўқотганлар;
- I ёки II гуруҳ ногирон аъзоси бор оилалар;
- Ногирон фарзанд парвариш қилаётганлар;
- Оғир касалликка чалинганлар;
- Ёлғиз кексалар ва ногиронлар;
- 3 ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонлар;
- Иситиш тизими йўқ кўп қаватли уйда яшаётганлар инобатга олинади.

Рўйхат “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилади ва умумий сони реестрдагиларнинг 40 фоизидан ошмаслиги керак.

@Zarnews_uz
Футбол, U-17 Осиё Кубоги: Ўзбекистон Хитойга қарши майдонга тушади

Яна саноқли дақиқалардан кейин Саудия Арабистонида ўтказилаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Хитойга қарши баҳс олиб боради.

Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да Тоиф шаҳридаги "Оказ" стадионида старт олади.

@Zarnews_uz
Турмуш чорраҳаларида: Қарз

- Ота, ишга бориб келишга қийналяпман. Машина олишга озроқ пулим етмаяпти, ёрдам беролмайсизми? - Саттор илинж билан отасига қаради.

———-

Turmush chorrahalarida: Qarz

- Ota, ishga borib kelishga qiynalyapman. Mashina olishga ozroq pulim yetmayapti, yordam berolmaysizmi? - Sattor ilinj bilan otasiga qaradi.

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/ypwy

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Муносабат

Брюсселдан Самарқандгача

Ляйен ва Кошта эккан эман дарахти, сунъий интеллектда яратилган уч раҳбарнинг ош устидаги сурати, минтақалар бир-биридан нима кутяпти ва “Европа жамоаси” Марказий Осиёга ажратган сармоя...

—————

Munosabat

Brusseldan Samarqandgacha

Lyayen va Koshta ekkan eman daraxti, sun’iy intellektda yaratilgan uch rahbarning osh ustidagi surati, mintaqalar bir-biridan nima kutapti va “Yevropa jamoasi” Markaziy Osiyoga ajratgan sarmoya...

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/sp8

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Футбол, U-17 Осиё кубоги: Ўзбекистон Хитойни мағлуб этди

U-17 Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашуви якунланди. Унда ёш футболчиларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Хитой – Ўзбекистон 1:2.

Голлар: 1:0 – 33, Чжан Чэнжуй (Вэй Сянсинь), 1:1 – 45+1, Ҳасанов (Фазлиддинов), 1:2 – 86, Алиев (Абдумўминов).

@Zarnews_uz
Футбол, Суперлига: "Динамо" Олмалиқда "ОКМК" билан дурангга имзо чекди

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "ОКМК" - "Динамо" учрашуви 0:0 ҳисобида ниҳоясига етди.

Олмалиқликлар турнир жадвалида 10 очко билан иккинчи ўринда бораётган бўлса, вакилларимиз 8 очко билан 4-поғонани банд этиб турибди.

@Zarnews_uz
Xayrli tong, azizlar!

Tilni buzganga jarima


Axloqsiz va battol odamlarga beriladigan har xil tanbeh, hayfsan, jazo choralari sirasiga ularni bir xilda fikrlash, sidirgʻa, kitobiy soʻzlashga majbur qilishni ham kiritish kerak, deb oʻylayman. Bu eng ogʻir jazolardan biri boʻlar edi.

Chamasi, tilni buzganligi uchun jarima tayin etish kerak. Ana oʻshanda hozir turnaqator boʻlib bosilib chiqayotgan yuzlab kitoblar, risolalar taqqa toʻxtaydi.

Muhimi, odamlarning qulogʻi tinadi. Qogʻoz tejaladi.

Gʻaybulloh as-SALOM.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Tonggi tarona

🎼
"Ko‘rinmaysan"

🎬
Qodirjon Mirashurov ijrosida.

@Zarnews_uz
#Ибратли_ҳикоя
Садақа қилишга одатланинг!

Луғат олими Абул Ҳасан Аҳмад ибн Фориснинг таржимаи ҳолида келтирилишича, у Қазвинда яшаганида ҳар пайшанба куни битта китоб кўчирар, уни жума намозидан олдин сотиб, пулини фақирларга садақа қилар эди. Токи вафот этгунича шундай давом этди.

Ҳар инсоннинг ўз амалидан садақаси бўлиши лозим. Бу иши неъматга шукр ва унинг заволидан муҳофаза бўлади, иншааллоҳ!

Агар табиб бўлсангиз, ақалли битта беморни бўлса-да бепул даволанг.

Агар мударрис бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта дарсни фаҳмламайдиган талабага дарсни қайта тушунтириш учун вақт ажратинг.

Агар нонвой бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда кунда битта нонни садақа қилишга одатланинг.

Агар дўконингиз бўлса, кунда бир идишда сув бўлса-да, садақага одатланинг.

Агар қози бўлсангиз ойда бир марта бўлса-да, бир фақир мазлумнинг ҳимоясини текинга бажариб беришга одатланинг.

Сиз ўзингизни яхши танийсиз. Аллоҳ сизга берган ишингизга боқинг. Ишингиздан садақа қилиш имконини, албатта, топасиз. Ана шундай бардавом бўлинг.

Ибн Салоҳнинг “Табақотуш Шофиъийя” китобидан.

@Zarnews_uz
Чет элдаги пенсионерга ишончнома билан пенсия тўлаш тартиби қандай?

Қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан пенсия тўланади. Бу қандай амалга оширилади?

——-

Chet eldagi pensionerga ishonchnoma bilan pensiya to‘lash tartibi qanday?

Qonunchilikka muvofiq rasmiylashtirilgan ishonchnoma bilan pensiya to‘lanadi. Bu qanday amalga oshiriladi?

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/xd6

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Трамп тарифлари таъсирида Осиё бозорлари "қуламоқда"

Дунё бўйлаб фонд бозорлари Доналд Трамп томонидан киритилган импорт божлари туфайли силкинишда давом этмоқда: Осиё ва Австралия фонд бозорлари индекслари бугун, душанба куни эрталаб очилганидан кейин тушиб кетди.

——

Tramp tariflari ta’sirida Osiyo bozorlari "qulamoqda"

Dunyo bo‘ylab fond bozorlari Donald Tramp tomonidan kiritilgan import bojlari tufayli silkinishda davom etmoqda: Osiyo va Avstraliya fond bozorlari indekslari bugun, dushanba kuni ertalab ochilganidan keyin tushib ketdi.

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/m2s

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Нега ўқувчилар чет тилини мактабда эмас, кўпроқ репетитордан ўрганяпти?

Каналимизда галдаги онлайн-чат мактабгача таълим тизимига доир янгилик, ўзгариш ва муаммолар хусусида бўлади ва унда юқоридаги саволга жавоб берилади.

Ушбу аудио трансляция эртага, 8 апрель куни, соат 16:00 да бўлиб ўтади. Унда иштирок этиб, мавзу юзасидан таклиф, савол ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Саволларга вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Музаффар Ҳамдамов, масъул вакиллар ҳамда тажрибали чет тили ўқитувчилари жавоб беради.

Шунингдек, саволларингизни бугундан ушбу хабарнинг изоҳ қисмида ёки @zarafshonbot орқали жўнатишингиз мумкин.
***
Ҳурматли каналимиз обуначилари! Сиз яна қайси мавзу ва масалаларда онлайн трансляция ўтказишимизни истайсиз. Таклифларингизни изоҳда қолдиринг.

@Zarnews_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида нутқи сўзлади

"Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида иштирок этиш учун дунёнинг барча қитъаларидан келган нуфузли делегацияларни Ўзбекистон заминида самимий қутлашдан ғоят хурсандман.

Ўз сафида 181 та миллий парламент ва 15 та минтақавий уюшмани бирлаштирган Иттифоқнинг Ассамблеяси илк марта Марказий Осиё минтақасида бўлиб ўтмоқда. Анжуманнинг азим пойтахтимиз – Тошкент шаҳрида ўтказилаётгани бизга улкан ифтихор бағишлайди.

Бундай юксак ишонч ва эҳтиромни биз юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, парламентаризм ва вакиллик ҳокимиятини ривожлантириш борасида эришилаётган катта натижаларнинг эътирофи, деб қабул қиламиз"
, дейилади Президент нутқида.

@Zarnews_uz
#7_апрель_Бутунжаҳон_саломатлик_куни
Ҳаётни соғлом тарзда бошлаш — фаровон келажак гарови

Бутунжаҳон саломатлик кунининг жорий йилдаги шиори шундай.

——-

#7_aprel_Butunjahon_salomatlik_kuni
Hayotni sog‘lom tarzda boshlash — farovon kelajak garovi

Butunjahon salomatlik kunining joriy yildagi shiori shunday.

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/egey

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Шавкат Мирзиёев Украина ва Фаластин масаласига муносабат билдирди

Президент Мирзиёев Тошкентдаги Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида сўзга чиқди ва қуйидагиларни таъкидлади:

Ўзбекистон барча низоларни фақат тинч музокаралар орқали ҳал этиш тарафдори;

Украинадаги музокаралар ижобий натижа беришидан умидвор;

Фаластин-Исроил муаммоси “икки халқ – икки давлат” тамойили асосида ҳал қилиниши лозим;

Афғонистон халқаро майдонда яккаланиб қолмаслиги керак, у Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида кўрилиши зарур.

Шунингдек, Афғонистон билан конструктив мулоқот олиб боришда парламентлар кўмагининг муҳимлигини қайд этди.

@Zarnews_uz
2025/04/08 11:41:26
Back to Top
HTML Embed Code: