Telegram Web Link
Бир вазирлик 1.4 млрд сўмга Toyota Land Cruiser 200 сотиб олмоқчи бўлибти, Молия вазирлиги бунга қарши чиқибти.

Фикри ожизимча, уни ўрнига Chevrolet Trailblazer ҳам бўлаверарди, йўлтанламасларга тегишли барча хусусиятларга эга, 7 та ўриндиқли. Ҳа балким бироз кичикроқдир, савлатиям пастроқ, лекин Land Cruiser'га нисбатан 3,5 баравар арзон, 2 йилгача муддатли тўловга ҳам олса бўлади.

Энг муҳими, шу инқироз, карантин пайтларида, ортиқча чиқимларни камайтирсак, зарур бўлмаган харажатларни тўхтатиб қўйсак бўлармиди...

@yuguryugur
Айниқса кеча видеоси тарқалган Фарғона йўли кўчасидаги чуқурларни эсланг.

Яна бир нарса, шу планшетларга анча харакат қилишибти, охиригача етказишмабти. Суръатга олгандан кейин автоулов давлат рақамини қўлда киритиш керак экан. Автоматизация қилса бўлади-ку!

@yuguryugur
Forwarded from SAFAR
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий иттифоқи йиғилишида иттифоқнинг фақат бир давлат манфаати учун бўлиб қолганлиги, устувор назорат Россия қўлида эканлигини ва иттифоқнинг янги стратегик лойиҳасини танқид қилди. Товарлар айланишидаги чекловларни қоралади.

Шунингдек таклиф қилинган стратегия Қозоғистоннинг суверенлигига даҳл қилишини ва бошқа давлатлар билан музокараларда иттифоқ вакили иштироки номақбул ҳаракат эканлигини айтди.
(Яхши йўл топишмоқчи бўлишипти. Бошқа давлат билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича учрашувларда ЕОИИ вакили яъни Россия вакили қатнашиши зарур экан. Зўр-а?)). Иттифоқ комиссиясини ҳам четлаб ўтмади. Комиссия аъзолари таркибида қолган иштирокчи давлатлар вакиллари ҳам бир хил ҳиссада бўлиши кераклигини билдирди.

Путинга унинг нутқи ёқмагандек таассурот уйғонди. Бошини қуйи эгганча, лабини тишлаб қоғозларни титкилаб ўтирди.

@nozimsafari
Endi plastik shakldagi korzinka.uz kartalarini o‘zingiz bilan olib yurishga hojat yo‘q, kartaning virtual shaklini mobil ilovamiz orqali oching va xaridlaringiz umumiy hisobidan 3%gacha jamlab boring!

Smartfoningiz doimo kaftingizda.
Virtual kartani yo‘qotib qo‘ymaysiz.
Sizning mablag‘laringiz dinamik QR-kod bilan himoyalangan.

📲Ilovani yuklab olish

Telegram I Facebook I Instagram
Forwarded from davletovuz
Айтишларича, бугун-эрта Тошкент шаҳрида қатъий карантин чоралари қайтиши мумкин экан. Жумладан, пойтахтга кириш-чиқиш назорати кучайтирилади. Яқин орада махсус комиссия қарори чиқиб қолса керак.
Монополияга қарши курашиш қўмитасига гап йўқ.

Қўмита "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан импорт бензин учун акцизни тўрт баробар ошириш бўйича киритган таклифига теран ва истеъмолчилар манфаатларини химоя қилувчи фикр билдирибти.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан импорт нефть маҳсулотларининг акциз солиғини оширилиши бўйича Энергетика вазирлигига киритилган таклиф етарлича иқтисодий асослантирилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси соғлом рақобат муҳитининг таъминланиши ва истеъмолчилар манфаатларини кўзлаган ҳолда акциз солиғини оширилиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.
"

@yuguryugur
Forwarded from davletovuz
Монополияга қарши курашиш қўмитаси парламентга ҳисобдор бўлган давлат органига айлантирилади - Президент.
​​Газета.уз'нинг бир кунлик сарлавҳалари:

Қашқадарёда Дамас уриб юбориши оқибатида ёш бола вафот этди.

Наманганда ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди, у вафот этди.

Эр-хотин кетаётган аравани юк машинаси уриб юбориши натижасида улар вафот этди.

Хоразм вилоятидаги ЙТХ оқибатида қиз вафот этди.

ВАФОТ ЭТДИ.

Бу пандемия бўлмай нима? Бир неча ўн йилдан бери давом этаётган пандемия. Давоси аллақачон топилган пандемия.

Қаранг-да, давоси, вакцинаси бор бу иллатнинг. Лекин ишлатилмайди. Тасаввур қилинг, коронавирусга вакцина чиқди, аммо масъул ташкилотлар уни аҳолига бермаяпти. Худди шундай ҳолат кўчаларимизда.

ЙҲХББ, қачон ҳаракатни бошлайсизлар? Яна неча киши ўлиши керак? Неча киши ўлса, сал ҳаракат қиласизлар?

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Бегуноҳ ўтиб кетганларнинг жойлари жаннатда бўлсин. Мана шу «пандемия»га қарши курашиши керак бўлганларни ўзи тўғри йўлга бошласин.

P.S. Газета.уз'га алоҳида раҳмат. Ўзбекистонда йўл хавфсизлигини ошириш бўйича энг кўп ҳаракат қилган мана шу ОАВ ва унинг бош муҳаррири Азамат Атажанов бўлади.

Ёзинглар, ҳар куни ёзинглар, вафот этганлар ҳақида батафсил маълумот беринглар. Токи О.Ж. ёки И.Д. қандайдир ҳарф эмас, кимнингдир фарзанди, суюкли ёри ёки меҳрибон онаси эканини билиб турайлик.

@zambarakning_oqi
Forwarded from #Aziza Umar kundaligi
⚡️⚡️⚡️Хукумат қарорига мувофик агарда фуқаролар 1 ойда 200 кв.соат электр энергияси ва 200 куб.метрдан кам табиий газ истеъмол қилса, уларнинг барча коммунал харажатлари давлат бюджети томонидан тўлиқ қоплаб берилади. Март, апрел ва май ойилари учун. Бу молиявий ёрдам ичимлик суви ва чиқинди ташиш хизматларига хам тегишли. Давлат томонидан хонадонларнинг коммунал тўловлари қоплаб бериш акцияси 1.2 млн.хонадонни қамраб олади. Табиий газ бўйича тўловлар 671 000 хонадон қамраб олинади.

Шу жойида бу қайси мамлакат хақида деган савол га катта харфлар билан ГРУЗИЯ дейман.
___
⚡️По решению правительства, все граждане, которые в течение месяца употребляют электроэнергию меньше 200 кВт, а также меньше 200 кубометров газа, будут полностью профинансированы. За март, апрель и май. Конечно же, финансирование касается также воды и вывоза мусора. Оплата коммунальных расходов со стороны государства коснётся 1.2 млн домохозяйств. За пользование природным газом правительство заплатит за 671.000 семей.

Это о Грузии.

@Nazlobudnya_AU
Forwarded from davletovuz
​​Тошкент шаҳар хусусий автоёқилғи корхоналари овози - муқобил изоҳ

Каналимизга Тошкент шаҳар хусусий автоёқилғи корхоналари уюшмаси томонидан сўнгги кунларда кенг муҳокама қилинаётган импорт бензин учун акциз ставкасини ошириш масаласи бўйича муносабат келиб тушди.

Унда қайд этилишича, республикада ЕВРО-4 ёки 5 технологиялари асосида АИ-92 маркали бензин ишлаб чиқарилмайди, жорий йилнинг март ойларида мазкур маркали бензин ишлаб чиқаришга ҳаракат қилинган эди, лекин ишлаб чиқарилган АИ-92 маркали бензин халқаро талабларга жавоб бермайдиган ЕВРО-2 технологиялари асосида ишлаб чиқарилганлиги, нархи қимматлиги сабабли ишлаб чиқариш ҳам тўхтатилди.

Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 250,0 минг сўм миқдорида акциз солиғи тўланиши, импорт қиладиган корхоналар эса 1 тонна импорт бензинни 240 АҚШ доллари қийматида 121 500 сўм акциз солиғини ташкил этади, деб нотўғри кўрсатилган. Чунки божхона базасида 1 тонна АИ-92 маркали бензиннинг нархи 555,0 АҚШ долларини ташкил қилади.

Давлат божхона қўмитаси деклорант хизматлари ва бензин импортерларидан шу нархда божхона тўловларини тўлашни талаб қилиб келмоқда. Яъни, Ўзбекистон божхона идоралари томонидан, бензиннинг фактур нархи 240 АҚШ доллари эканлигидан қатъи назар, уларнинг божхона базасидаги нархдан, хусусан, 1 тонна АИ-92 учун 555 АҚШ доллари ҳисобидан 5 фоизлик акциз солиғини ҳисоблаб тўловларни ундирмоқда. Буни мисол тариқасида ҳам кўришимиз мумкин:

555 $ (1 тонна бензин нархи) х 5% = 27,75 $
27,75 х 10 139,30 (бугунги кундаги курс - 10 139,30 сўм) = 281 365 сум 57 тийинни ташкил қилади.

Кўриниб турибдики, акциз солиғи 5% ни ташкил килганда, 121 500 сўмни эмас, аксинча 281 365 сум 57 тийинни ташкил қилмоқда.

Бундан ташқари, BRENT маркали нефть маҳсулотлари дунё бозорида 2020 йил апрел-май ойларида 1 баррель учун 18-22 АҚШ долларида сотилганда, ЕВРО-4 ва ЕВРО-5 технологиялари асосида ишлаб чиқарилган АИ-92 маркали бензин нархи (транспорт харажати билан) Ўзбекистонга 230-250 АҚШ долларидан кириб келган. Лекин бугунги кунда 1 баррель нархи 35-36 АҚШ долларига кўтарилди, июнь ойида АИ-92 бензин нархи хам ишлаб чиқарувчилар томонидан юқори нархда таклиф қилиниши кутилмоқда. Демак, бу акциз солиғи 5%ни ташкил қилганда ҳам АИ-92 бензин нархининг АЁҚШларда қимматлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган чекловлар натижасида аҳоли даромадлари тушиб кетганлиги, хусусий АЁҚШлар томонидан ҳам савдо айланмаларига салбий таъсир қилди. Шу сабабли вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда хусусий АЁҚШлар аҳолига сифатли ва арзон бўлган АИ-92, АИ-95 маркали ЕВРО-4 ва ЕВРО-5 технологиялари асосида ишлаб чиқарилган бензинни таклиф қилмоқда. Бу ҳолат мазкур маркали бензин ёқилғиларини сотиб олаётган истеъмолчилар, яъни аҳоли томонидан ижобий баҳоланмоқда.

Жаҳон бозоридаги нефть нархини ўсиши, шу билан бир қаторда мамлакатимизда ҳам акциз солиғи 4 бараварга, яъни 5 фоиздан 20 фоизга кўтарилса, хусусий АЁҚШларда ҳам бензин нархи кўтарилиши, фуқаролар, бизнес субъектлари ва иқтисодиётнинг барча тармоқларининг молиявий ҳолатига ҳам салбий таъсир қилишига олиб келади.

Батафсил ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.
Forwarded from Mirzo Zominiy via @like
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu film chiqqaniga necha o‘n yillar bo‘ldi... lekin kimdir dronlarni tutish bilan ovora, yana kimdir Marsga chiqishga harakat qilyapti. @somsamurai
Forwarded from davletovuz
Халқнинг баҳоси

Куни кеча Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳодиса сабаблари ва оқибатлари ҳақида, назаримизда, кун давомида атрофлича ахборот берилди. Биз бошқа бир жиҳатга эътибор қаратишни истар эдик.

Daryo.uz’нинг ёзишича, Шуҳрат Ғаниев сўзга таклиф қилинганда, учрашувга келган сўхликлар бақир-чақир билан кескин норозилик билдирган. Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеоларда кўриниб турибдики, одамлар вилоят ҳокимига нисбатан кескин норозилик билдирган. Туманда юзага келган вазиятни уни айблашган.

Назаримизда, раҳбарга берилган энг асосий баҳо шу - халқнинг баҳоси. Эркинжон Турдимов Сурхондарёдан Самарқандга ҳоким этиб тайинланганда, сурхондарёликларнинг илиқ сўзларини кўпчилик эслайди. Халқ билан гаплашган, у билан доимий мулоқотда бўлган раҳбарни халқ алқайди. Оёғи ердан узилган, халқ билан гаплашмайдиган раҳбарни эса кечагидек баҳо кутади. Бундан ёмони бўлмаса керак. Халқнинг овозини ёпиб бўлмайди.

Аслида республика вазиятнинг бу даражага етиб бормаслиги учун маҳаллий раҳбарларнинг ўз ҳудудидаги аҳоли орасидаги рейтинги, уларнинг қўллаб-қувватлаш даражасини мониторинг қилиш учун аллақачон ижтимоий тадқиқотлар соҳасини ислоҳ қилиш керак эди. Маҳаллий раҳбарларнинг аҳоли орасидаги обрўси Тошкент учун сюрприз бўлмаслиги керак. Бу мамлакатдаги турли чалажон социологик тадқиқот институтларининг иши, улар ижтимоий кайфиятни ҳаққоний аниқлаб, холис баҳолаб, заруратга қараб республика раҳбариятига бонг уриб туриши керак. Йўқса, доим сюрпризларга дуч келинаверади.
Ким айтди 5G ни зарарли деб? GPRS ни ўзи катта зарар эканку!

@yuguryugur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Korzinka.uz тарихи ва чакана савдо сирлари. Зафар Ҳошимов билан катта суҳбат

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов бизнес, илк дўконининг очилиши ва чакана савдода муваффақият сирлари ҳақида гапириб берди. У Kun.uz'га берган интервьюсида 20 йилдан ортиқ вақт давомида савдо соҳасида кузатганлари билан ўртоқлашган.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Mirzo Zominiy
Ba'zan o‘ylayman. Shu tonglar... olayotgan nafasimizga shukur qilishni ham ko‘pchiligimiz unutib qo‘yamiz.

Yana bir tong otdi. Kun boshlandi. Imkonlar qadriga yeting.

@somsamurai
👨‍👩‍👦 Aziz ota-onalar, yoz kelishi bilan ob-havo qizidi va shu sababli sizdan kunduzgi vaqtda mashina ichida bolalaringizni qarovsiz qoldirmasligingizni so‘raymiz.

🚘 Kichkintoyingiz avtomobil salonida qolgan taqdirda nafaqat boshqaruv mexanizmiga tegishi, balki uni oftob urishi mumkin.

Siz haqingizda qayg‘urib, korzinka.uz ❤️

Telegram I Facebook I Instagram
Дўстим, таниқли маркетолог Азизбек Юсуфов ўзбек тилида телеграм канал очибти. Обуна бўлинг:

@yusufovazizbek
2024/12/23 08:54:50
Back to Top
HTML Embed Code: