Telegram Web Link
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 9-сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокурори Б.Бабаджановнинг 2025 йил 1-чорагида вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда профилактика қилиш, коррупцияга қарши курашиш борасида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Таъкидланишича, вилоят прокуратураси органлари томонидан 3200 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиши натижасида, 30 мингга яқин фуқаролар, шу жумладан, 2 мингдан ортиқ юридик шахслар ҳамда 5 мингга яқин вояга етмаганларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган 11 млрд. сўмлик зарарни ундириш бўйича судларга 228 та ариза киритилиб, барча соҳалардаги ўрганишлар ва жиноят ишлари тергови жараёнида 27,4 млрд. сўмлик зарарларнинг ундирилиши таъминланган.

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида мақсадсиз фойдаланиб келинган 441 гектар ер майдонлари ихтиёрий келишувлар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти захирасига қайтарилди.
  
Сессия ишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов раҳбарлигида Президентнинг 17.01.2025 йилдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли бандлигини таъминлаш, юқори даромадли иш ўринларини яратиш, норасмий ишлаётган шахсларнинг фаолиятини легаллаштириш ва бошқа долзарб масалалари юзасидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Унда солиқ, адлия, департамент, кадастр, марказий банк, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ҳудудгазтаъминот” вилоят филиаллари раҳбарлари билан видеоконференц алоқаси орқали туман (шаҳар) прокурорлари, солиқ, департамент ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳудудлар билан бирга 100 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.

Дастлаб, тадбиркорларнинг фаолиятида юзага келган 12 та муаммолли масалалар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси устидан назорат ўрнатилди.

Тадбирда, мазкур қарор ижросига масъул бўлган идоралар раҳбарларининг амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланиб, тадбиркорларга тегишли тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида “JIZZAX CYBER ARENA” мажмуасида “Маҳалла” уюшмалари тизими ва “маҳалла еттилиги” масъуллари иштирокида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг вилоят бошқармаси, унинг туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, унинг туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, унинг туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари бошлиқлари, шунингдек, ҳудудлардаги 309 та маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва ижтимоий ходимлар тўлиқ таркибда иштирок этишди.

Шунингдек, тизимда содир этилган 51 та жиноятлар натижасида 6 млрд. сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож этилганлиги танқид остига олиниб, коррупциядан ҳоли муҳитни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги штаб-ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан мазкур қарор ижроси бўйича Фарғона шаҳрида криминоген вазияти оғир бўлган "Маърифат", “Маъшал”, “Ойбек” ва “Бешбола” маҳаллаларида амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика”га масъул бўлган мутасаддиларга “намунали хавфсиз йўлак” ва “намунали хавфсиз кўча”ларни ташкил этиш, маҳалларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўрганишларда қарор ижроси бўйича маҳаллаларда тасдиқланган “Йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди, муайян вақт талаб этиладиган топшириқлар ижроси алоҳида назоратга олинди.

Ҳудудларда ишчи гуруҳ ўрганишлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги штаб-ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар ўтказилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан бевосита жойларга чиққан ҳолда ушбу қарор доирасида ташкил этилган штаблар, масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар мутасаддиларга кўрсатиб ўтилиб, уларни қисқа муддатларда ҳал этилиши юзасидан амалий ёрдамлар ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, криминоген вазияти оғир бўлган Навоий шаҳрининг “Меъмор” ва “Орзу”, Кармана туманининг “Кумушкон” маҳаллаларида мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги” ва бошқа масъул мутасаддиларга “ижтимоий профилактика”, “намунавий хавфсиз кўча ва йўлак”ларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув ҳамда хонадонларни ташвиш тугмалари билан қамраб олиш, пробацияда турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиб бориш, ишсизлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
2025/04/11 19:06:47
Back to Top
HTML Embed Code: