Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4 июль куни мамлакатимиз жанубида ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилади

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612846

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Сабина Набиевага ўқишнинг кейинги босқичини Фарғонада давом эттириш таклиф этилди (+видео)

Ўзбекистон Президенти томонидан ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган учрашувда ўзининг самимий нутқи, муҳим таклифлари ва ёш бўлишига қарамай қўлга киритган халқаро ютуқлари билан юртимиз ёшларига ўрнак бўлган Сабина Набиева Фарғона Давлат университетида бўлди. У олий ўқув юртида талаба-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, сифатли таълим йўлида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, ўқув-амалий жараёнлар, инновацион услуб ва янги педагогик технологиялар имкониятлари билан танишди.

🎥 https://youtu.be/ZtvFkLo4u4g

Батафсил: https://uza.uz/posts/613143

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Остонада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувларни кенг ёритиш учун ташкил этилган матбуот марказидан фоторепортаж

Батафсил: https://uza.uz/posts/613155

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди

Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 июлдаги “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613161

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
ОКМК: биринчи ярим йилликда 283,3 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди

2024 йилнинг 1-ярим йиллигида Олмалиқ кон-металлуригя комбинати томонидан маҳсулотлар экспорти бўйича белгиланган барча прогнозлар бажарилишига эришилди. Жумладан, жорий йилнинг олти ойи давомида экспорт прогнози 106,7 фоизга бажарилиб, 283 372 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613170

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Экология вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномалари нега бекор қилинди?

Ижтимоий тармоқларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалари бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613190

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Минскда МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳам мазкур йиғилишда иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613195

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613182

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Зоминсойда янграган мумтоз наволар олис-олис юртларда акс-садо беражак

Найнинг бир маромдаги ноласига рубобнинг оҳанги оҳиста қўшилади. Энди бу икки созга сурнай билинар-биланмас жўр бўлади. Бу куй хаёлларини олис-олисларга, минг йиллар нарига олиб кетади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/613205

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/613213

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлар жавобгарликка тортилади

Мамлакатимизда аҳоли орасида тўлов интизомини шакллантириш, марказлашган тоза ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Натижада жойларда истеъмолчилар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилиб, етказилган зарар тегишли тартибда ундирилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613072

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613187

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2024/11/15 10:42:14
Back to Top
HTML Embed Code: