Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманлари ҳокимлари ўринбосарлари пора билан ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокимининг қурилиш, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ўзининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, ҳокимлик балансида бўлган ва режавий бузилишга тушган уйни маҳаллий фуқарога бузиш ишларини олиб бориш ҳамда бузиш давомида чиққан материаллардан ўз хоҳишига кўра фойдаланиш (сотиш) ваколатини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн. сўм талаб қилади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/612559

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
«Евро-2024»: Португалия ва Франция чорак финалда ўзаро куч синашади

Германияда ўтаётган Европа чемпионатининг нимчорак финалида Франция 1:0 ҳисобида Бельгияни мағлубиятга учратди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиннинг 85-дақиқасида бельгияликлар ҳимоячиси Ян Вертонген ўз дарвозасини ишғол қилди. Ушбу гол Францияни чорак финалга олиб чиқди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612563

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонлик 12 ёшли шахматчи жаҳон чемпионати финалида

Грузиянинг Батуми шаҳрида 8-12 ёшли шахматчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионати ҳал қилувчи плей-офф босқичига кирди. Қизиқарли кечган етти турдан сўнг барча ёш тоифаларида медалларга асосий даъвогарлар номи аниқланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612565

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳизбуллоҳ энди террорчи ташкилот эмас" – Араб давлатлари лигаси

Араб давлатлари лигаси йиғилишида Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариб ташланди. Бунга сабаб сифатида Ҳизбуллоҳнинг Ливан парламентида партия сифатида фаолият юритиши ва Ливан давлатчилигида муҳим аҳамиятга эгалигидир дея изоҳ берилган.

Арабларнинг фикрича, жануб ва Яқин Шарқдаги ҳарбий фаоллик даврида Ҳизбуллоҳни террорчи ташкилот деб аташ минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдиддир.

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Гиёҳванд модда сақлаётган шахс ушланди

Жорий йилнинг 29 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2024” тадбирида кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддаси фош этилди. 1971 йилда туғилган, “Туягум” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612587

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612569

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Президенти ШҲТ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612627

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилади

Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612616

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Осиё болалари”: Ўзбекистон етакчиликка эришди

Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида давом этаётган «Осиё болалари» ўйинларининг ортда қолган олтинчи кунги мусобақалари ўзбекистонлик спортчиларнинг жасоратли ғалабаси билан якунланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612591

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди

Бу жараённи my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин бўлади. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612648

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланди

Пойтахтимизда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда дастлаб Тошкент шаҳрида бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани "Туркистон-53" сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига ЎзЛиДеПдан номзоди кўрсатилган Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайлангани айтиб ўтилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/612665

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жорий йилда соғломлаштириш майдончаларига 157 минг 422 нафар ўқувчи жалб қилинган

Батафсил: https://uza.uz/posts/612625

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳокимликдан қарздорлик ундириб берилди

Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи “Зукко” (номи ўзгартирилган) МЧЖ туман ҳокимлигидан қарздорликни ундириб беришни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612672

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўмон ўзбекистонликлар учун 14 кунлик визасиз режим жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатда 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини амалга киритди. Бу ҳақда Ўмоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси маълум қилди. Ушбу давлатда янаям кўпроқ вақт қолишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш чоғида, аэропортнинг ўзида муайян ҳужжатни расмийлаштиришлари мумкин.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612686

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

1992 йил 2 июль куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Бугун давлатимиз рамзи қабул қилинганига 32 йил тўлди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Модулли меҳмонхоналар учун стандартлар тасдиқланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси қошидаги Стандартлаштириш бўйича техник қўмита “Туризм хизматлари. Модулли меҳмонхоналар. Таснифлаш тизими” миллий стандартини ишлаб чиқди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612644

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байденнинг саломатлиги ҳақида

Америкаликларнинг 72 фоизи Демократлар номзоди Жо Байденни ақлий жиҳатдан президентликка лойиқ кўрмаяпти.

The Economist ўтказган сўровномага кўра, мамлакатда Байденга нисбатан ишонч даражаси тушиб кетган. Бунга сабаб 5 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган президентлик сайловлари арафасида бўлиб ўтган Доналд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги теледебатдир.

Амалдаги президент жамоатчилик фикрига қарамай, сайловда иштирок этишга ва ғалаба қозонишга ваъда бермоқда.


Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/612704

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
«Қабул – 2024, ўқишни кўчириш ва тест жараёнларига тайёргарлик»

«Қўштирноқ»нинг бу галги сони абитуриентлар ва ўқишни кўчириш борасида саволлари тўпланиб қолган талабаларга бағишланди.

Кўрсатув давомида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Билимни баҳолаш агентлиги мутахассислари қуйидаги

➡️ Рухсатномалар қачон берилади?

➡️ Телефон йўқолиб қолса, қандай қилиб рухсатнома олинади?

➡️ Хориждан Ўзбекистонга ўқишни кўчириш осонми?

➡️ Ўқишини кўчирмоқчи бўлган юқори босқич талабаси ўқишини кўчирса, қайта биринчи босқичдан ўқийдими?

➡️ 5 тагача ОТМни танлаш сақлаб қолинганми?

➡️ Лицензияси бекор бўлган хусусий ОТМ талабалари тақдири нима бўлади?
каби кўплаб саволларга жавоб беришган.

Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.👇🏻

🎥 https://youtu.be/OhoGLoE81Dw

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқаро автомобиль йўли реконструкция қилиняпти

Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “А-380” русумли “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган 150-228 километр оралиғидаги 78 километр қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/612691

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2024/09/24 16:37:17
Back to Top
HTML Embed Code: