Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этишган

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/611464

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ҳожиларнинг илк гуруҳи Наманганга қайтиб келди

Бундан бир ой аввал муқаддас сафарга отланган Наманган вилояти зиёратчилари Ислом динидаги бешинчи аркон – Ҳаж зиёратини ёруғ юз билан, мукаммал тарзда адо этдилар.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611451

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
1 июлдан парранда гўшти экспортидаги барча чекловлар бекор қилинади

Куни кеча Президентимизнинг «Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611496

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистонда 6 блокли кам қувватли АЭС қурилиши бўйича галдаги ҳужжат имзоланди

“Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг учрашуви ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611494

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунда белгиланган талаб ва механизмлар амалиётда қандай ишлайди?

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалаларни давлат органлари ва ташкилотларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611526

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ҳиндистон компаниялари Ўзбекистон фармацевтика бозорига қизиқиш билдирди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга амалий сафари давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес форумида қатнашди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/611532

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
29 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611489

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Сенат: 3 йилда 2 минг 72 нафар шахс ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган

Батафсил: https://uza.uz/posts/611559

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Туризм масканлари: Ҳазрати Али зиёратгоҳи (+видео)

📽
https://youtu.be/9bGZcao5Idk

Батафсил: https://uza.uz/posts/611571

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Кейинги етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот бошланди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда “катта сакраш даври” бўлганини таъкидлади.

Шу етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилди.

Биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдаланди. Эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг контрактини тўлашга 332 миллиард сўм ажратилди.

Натижада олий таълимда қамров 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳлар сони эса 77 тадан 212 тага етди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611584

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Бугунги кунда 110 минг ўғил-қизларимиз хорижда таҳсил олмоқда

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етти йилда АҚШнинг “Печак лигаси”га кирувчи Гарвард, Йель, Колумбия, Стенфорд каби топ-8 та, Буюк Британиянининг “Расселл гуруҳи”даги Оксфорд, Кэмбридж, Бирмингем каби 24 та олийгоҳни 50 нафар ёшларимиз битирди.

Бу нуфузли олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз сони эса 200 дан ошди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611586

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
“Катта бешлик” фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар охирги тўрт йилда икки карра кўпайган

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот давом этмоқда.
Президент мактаби баҳолаш тизими 500 та мактабда жорий қилиниши ҳисобига бир йилни ўзида билимларни ўзлаштириш 53 фоиздан 60 фоизга ошди.

Бу йил мактабларни 14 мингдан зиёд ўқувчи олтин ва кумуш медаллар билан битирди.

“Катта бешлик” фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар охирги тўрт йилда 2 карра кўпайди.

Президент фарзандларимизни тарбиялаб, ўқитиб, мана шундай ютуқларга эришишига сабабчи бўлган ота-оналар, устоз ва мураббийларга чуқур миннатдорлик билдирди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611592

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ёшларимизнинг янги-янги ғоялари кўп. Уларга фақат эътибор ва шароит керак, – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот давом этмоқда.
Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш доирасида ўтган тўрт йилда:

– “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида 13,5 триллион сўм кредит ажратилиб, 1 миллион ёш банд бўлди;

– “Ёшлар дафтари”дан 107 минг ўғил-қизларимизга 338 миллиард сўм субсидия берилди;

– 205 та “Ёшлар саноат зонаси”да 2,5 триллион сўмлик 1,2 минг лойиҳа ишга тушди.

Яратилган шароитлар ҳисобига, бизнесини “ноль”дан бошлаб, ҳозирда айланмасини миллион доллардан оширган 1,5 минг нафар ёшларимиз бор.

– Қилса бўларкан-ку! Энг муҳими, ёшларимизнинг янги-янги ғоялари кўп. Уларга фақат эътибор ва шароит керак, – деди Президент.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611601

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Мамлакатимиз жадал ривожланиши учун бизга “тўртинчи саноат инқилоби” касблари жуда муҳим, – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот давом этмоқда
Давлатимиз раҳбари ёшларга шароитларни карра-карра кўпайтириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Мамлакатимиз жадал ривожланиши учун бизга “тўртинчи саноат инқилоби” касблари жуда муҳимлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан ёшларни физика, кимё, биология, технология, муҳандислик, математика (СТЭМ) билан боғлиқ касбларга қизиқишини ошириш учун янги тизим жорий қилинади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611604

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
“SAT” тестларда юқори натижа кўрсатган ўқувчилар ўзимизнинг олийгоҳларга ҳам грантга қабул қилинади

Янги ўқув йилидан олийгоҳлар қошидаги жами 73 та академик лицейда тажриба тарзида “Халқаро бакалавриат” ва “A-level” дастурлари жорий қилинади.
Бу дастурлар асосида сертификат олган ўқувчилар ўша олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади.

Ёшларимиз хорижий олийгоҳларда ўқиш учун математика, инглиз тили ва илмий фикрлаш бўйича “SAT” имтиҳонини топширмоқда. Бу тестларда 75 фоиздан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар чет элни энг нуфузли олийгоҳларига грант ютаяпти.

– Энди бундай ёшларни ўзимизнинг олийгоҳларга ҳам грантга қабул қиламиз,– деди Президент.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611606

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллашади

Жумладан, чет тили бўйича миллий сертификат (CEFR) олишда қўлда ёзиш имконияти бўлмаганларга компьютерда имтиҳон топшириш шароити яратилади.
Ёшларимиз халқаро олимпиадаларни назарий қисмида ҳар доим юқори натижаларга эришади. Лекин, лаборатория машқларини бажаришда амалий кўникмалар кам бўлгани учун пастроқ балл олаяпти.

Энди, Президент мактаблари агентлиги қошида “Олимпиадаларга тайёрлаш маркази” очилиб, махсус лабораториялар билан жиҳозланади. Халқаро олимпиадада қатнашувчи терма жамоа режа асосида ушбу марказда тайёргарлик кўради.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611612

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот давом этмоқда.
Эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади.

Техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади.

Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611617

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Олийгоҳ, вазирлик ва корхоналарга тегишли лабораторияларнинг ягона онлайн платформаси яратилади

Қайси лабораторияда қандай ускуна бор, улар қандай синовлар қила олади ва қандай қувватларда ишлаяпти, деган саволга жавоб бўлади.
Ёш олимлар тадқиқотлари учун керак бўлган ускуна, бутловчи қисм ва кимёвий воситалар бождан озод қилинади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишлаб ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/611621

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар – фрилансерлар 50 мингдан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот давом этмоқда.


Батафсил: https://uza.uz/posts/611627

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/09/23 12:25:29
Back to Top
HTML Embed Code: