Telegram Web Link
Журналистлар ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақадан фоторепортаж

Пойтахтимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари ўртасида волейбол ҳамда бадминтон бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақаларда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609611

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик авжида (+видео)

27–30 июнь кунлари Жиззахда бўлиб ўтадиган II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Айни кунларда анжуман доирасида ҳар бир ҳудуд ўз миллий бурчаги билан иштирок этишга ҳозирланмоқда.

🎥 https://youtu.be/0Rg-UZ9xols

Батафсил: https://uza.uz/posts/609623

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Бугун мингга яқин ёшлар бир нуқтада жам бўлди

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан «Ёшлар ойлиги» доирасида «Вазир ва ёшлар» ҳамда «Раҳбар ва ёшлар» учрашувлари ўтказилмоқда.

Жорий йил Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси раҳбарлигида юртимиз маҳаллаларида «ёшлар баланси»ни шакллантириш орқали уларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўргатиш, бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Суҳбат давомида иштирокчилар таълим муассасаларида ўзлаштирилаётган билимларни амалиёт билан интеграция қилиш, 2023-2024 ўқув йили давомида амалга оширилган ўзгаришлар, таълимда инновацион лойиҳалардан фойдаланиш ҳамда инклюзив таълим тўғрисидаги кўплаб савол ва таклифларга батафсил жавоб олишди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609645

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
22 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 22 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609434

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Президент ташрифидан сўнг...

Йўл инфратузилмасини ривожлантириш мамлакат фаровонлигини таъминлайди


Халқимиз равон йўлда йўлдош кўп, манзил яқин бўлади дейди. Кўприк қурган, йўлни таъмирлаган элда ҳамиша азиз бўлган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609410

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон музейларида сақланаётган 14 та экспонат Британия музейида намойиш этилади

26 сентябрь куни Лондондаги Британия музейида «Ипак йўллари» кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистоннинг музей коллекцияларига мансуб 14 та экспонат намойиш этилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609651

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Президент қарори – амалда

Энергия тежовчи газ ускуналари тежамкор, қулай ва хавфсиз


Энергия тақчиллиги сайёрамизда тежамкорликка эришиш масаласини кўндаланг қўймоқда. Айни пайтда бу муаммо бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаётир.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609674

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Медиа маконда ўзбек миллий контенти қандай бўлиши керак? (+видео)

Глобаллашув бутун дунёга шиддат билан ўз ҳукмини ўтказишга уринаётган бир пайтда, миллатимизнинг қадриятлари, маънавияти, урф-одати, анъаналари, тарихи ва таъбир жоиз бўлса, ўзлиги кучли синовдан ўтади. Шундай қалтис шароитда миллий контентни шакллантириш, доимий равишда ривожлантириб, мустаҳкамлаб бориш масаласи жуда долзарб. Сабаби биз дунёда рўй бераётган жараёнларга четдан туриб, томошабин ёки баҳо берувчи ҳакам каби индамай қараб тура олмаймиз. Агар биз миллий контент яратмасак, одамларимиз четдан ахборот олишга мажбур бўлади. Ваҳоланки, ташқаридан кириб келаётган маълумот ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди.

🎥 https://youtu.be/RfZflMw77dM

Батафсил: https://uza.uz/posts/609686

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Сенат ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда

Бугун, 2024 йил 22 июнь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.


Батафсил: https://uza.uz/posts/609688

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Депутат ва сенаторларнинг вазифаларни бажаришдаги масъулияти оширилади

Юртимиздаги ислоҳотлар жараёнида ҳамда давлат ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партияларнинг роли алоҳида аҳамият касб этади. “Ўзбекистон–2030” стратегиясида ҳам парламент ҳамда сиёсий партияларнинг муҳим вазифалари ва масъулияти белгиланган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609690

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Қорақалпоғистонни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш янги босқичга чиқмоқда

Сенат ялпи мажлисида Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари ижроси кўриб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609702

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Оғир атлетикачиларимизнинг навбатдаги ғалабалари

Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Чемпионатнинг навбатдаги кунида қизлар ўртасида -49 кг. ҳамда ўғил болалар ўртасида -55 кг. вазн тоифасида баҳслар ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609711

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Оғир атлетикачиларимизнинг Олимпия ўйинларидаги йўлланмалари сони 3 тага етди

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган истеъдодли спортчимиз Турсуной Жабборова тўғрисида хабар йўллади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609719

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Яширин иқтисодиётга барҳам беришда жамоатчилик билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ – Сенат Раиси

Сенат ялпи мажлисида Самарқанд вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар ҳолати таҳлил қилинди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/609739

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609741

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
23 июнь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иccиқ бўлади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/609707

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
ДХХ Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказди

Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Самарқанд ва Бухоро вилоятлари бўлимлари суд бошқарувчилари пора олган вақтида ушланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609694

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/11/16 07:25:36
Back to Top
HTML Embed Code: