Telegram Web Link
Маҳалланинг янги қиёфаси кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Дилбоғ маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан яқиндан танишди.

Маҳаллада 5 минг 200 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. 26 та кўп қаватли уй, мактаб ва боғчалар, савдо шохобчалари атрофи обод қилинган.


Батафсил: https://uza.uz/posts/605950

Тelegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани Дилбоғ маҳалласидаги футбол академиясида бўлди

Тelegram | Facebook | Instagram
7 июнь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

🎥 https://youtu.be/IlU30lb4v4E

Батафсил: https://uza.uz/posts/605948

Тelegram | Facebook | Instagram
Миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини акс эттирувчи фильмлар туркуми ишлаб чиқилади

Жорий йилнинг 5 июнь куни “Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, кинематография соҳасини янги босқичга кўтариш, миллий давлатчилигимизнинг уч минг йилдан зиёд тарихини, буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросини акс эттирувчи фильмлар туркумини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024–2027 йилларга мўлжалланган “Тирик тарих” фильмлар туркумини яратиш дастури (“Тирик тарих”) тасдиқланди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/605957

Тelegram | Facebook | Instagram
Янги йирик лойиҳа ва иншоотлар пойтахт қиёфасини янада жозибали қилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни пойтахтимизнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/605968

Тelegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Овқатдан заҳарланиш: биринчи ёрдам, муҳим тавсиялар (+видео)

Микроблар билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилинганда юзага келадиган касаллик бу — овқатдан заҳарланишдир. Овқатдан заҳарланиш ҳолатлари асосан ёз ойларида кўп учрайди ва катталарга нисбатан болалар, айниқса, 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар кўпроқ касалланади.

🎥 https://youtu.be/5-Ye3J6oclU

Батафсил: https://uza.uz/posts/605946

Тelegram  | Facebook | Instagram
Манфаатлар тўқнашувига чек қўйилса, коррупция барҳам топади (+видео)

Давлатимиз раҳбари жорий йил 5 июнда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади. Мазкур ҳужжат қабул қилинган кундан олти ой ўтгач кучга киради.

Шу кунларда жамиятда муҳим воқелик бўлган мазкур қонун мазмун-моҳияти ва ижроси билан боғлиқ масалаларга кенг жамоатчилик алоҳида эътибор қаратмоқда.

Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Манфаатлар тўқнашувига барҳам бериш учун давлат ва давлатга алоқадор идора ва ташкилотларда ўрганиш ишлари олиб борилади. Тахминларга кўра, 20 мингга яқин идора ва ташкилотдаги фаолият кўриб чиқилади.


🎥 https://youtu.be/fqd-Ti6AHns

Батафсил: https://uza.uz/posts/605962

Тelegram | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгаши аъзолигига сайланди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/605960

Тelegram | Facebook | Instagram
8 июнь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 41 даража иссиқгача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/605761

Тelegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати юқори савияда ўтади

Ўзбекистон ҳар қандай йирик тадбирларни ўтказиш борасида катта тажрибага эга эканини дунё эътироф этмоқда. Айниқса, спорт бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнир ҳамда Гран-при мусобақалари юқори савияда ташкил этилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/605853

Тelegram | Facebook | Instagram
Томорқа ер эгалари қўллаб-қувватланмоқда

Президентимизнинг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида махсус жамғарма фаолиятини бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606004

Тelegram | Facebook | Instagram
“Samsung” тарихида биринчи иш ташлаш

Тахминан 28 минг аъзоси бор, компания ишчи кучининг бешдан бирини ташкил этувчи “Samsung” миллий электроника уюшмаси (NSEU) маошни оширишни талаб қилиб, бир кунга ишни тўхтатиб қўйишини маълум қилган. Хорижий ОAВ хабарига кўра, иш ташлаганлар “Меҳнатимизни ҳурмат қилинг! Биз 6,5 фоиз ўсишни ёки 200 фоиз бонусни хоҳламаймиз!” деган шиорлар билан чиқишган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606010

Тelegram | Facebook | Instagram
Ёш гандболчиларимиз Тольяттида мўъжизавий ғалабага эришди

Россия Федерациясининг Тольятти шаҳрида ўтган XXII халқаро болалар гандбол фестивалида Тошкентнинг РОПСТТМ жамоаси ғолибликка эришди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606019

Тelegram | Facebook | Instagram
2024/09/24 15:26:57
Back to Top
HTML Embed Code: