Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601458

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Кино санъати халқнинг миллий ғурурини кўтариб, мамлакат тарихини дунёга тараннум этувчи куч

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601508

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Жаҳон чемпионатига Регистонда қуръа ташланади

ФИФА қарорига кўра, футзал бўйича бу йилги жаҳон чемпионати мамлакатимизда ўтказилади. Унда дунёнинг энг кучли 24 жамоаси қатнашади. Мусобақа 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилиши кўзда тутилган. Мазкур беллашувларни томоша қилиш учун 30 мингдан ортиқ мухлис келиши кутилмоқда.


Батафсил
: https://uza.uz/posts/601530

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Болаларнинг ортопедик операцияси бепул амалга оширилмоқда (+Видео)

Оилада фарзанд туғма маймоқлик ёки умуртқа поғонаси касаллиги билан дунёга келса, кўпинча боланинг яқинлари уни шифокорга кўрсатиш, даволаш, муаммони ечиш билан эмас, балки аёлни айблаш билан овора бўлишади. Эҳтимол, тиббий хизматларнинг қимматлиги уларни хавотирга солар, балки бошқа сабаблари бордир, буниси бизга қоронғи...

🎥 https://youtu.be/0F6fbDfz45Q

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601536

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Москва вилоятида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими дастлабки маълумотига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хориж фуқароси, жумладан 11 нафар ватандошимиз яшаган.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601532

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Марказий Осиё етакчи аёллари Бишкек шаҳрида йиғилди

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг “Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётида аёлларнинг роли: рақамли, ижтимоий ва экологик инновацияларни илгари суриш учун етакчилик” мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сенат Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601569

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Тошкент туманида содир бўлган ЙТҲга ойдинлик киритилди

Бугун соат 08:00 ларда Тошкент тумани ҳудудидан ўтган 4Р4 “Тошкент ш-Келес-Қозоқкентсой қ” автомобиль йўлининг 1-километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601576

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соврин жамғармаси 1,2 млрд сўмлик “TUIT bright future week” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Тошкент ахборот технологиялари университетида таълим, илм-фан ва талабалар стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда улар ўртасида соҳавий мусобақаларни ўтказишни назарда тутувчи соврин жамғармаси 1,2 млрд сўмлик “TUIT bright future week” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601480

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 6 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилган, Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган университет бугун ҳар томонлама етук ва профессионал журналистик кадрларни тайёрлашга ўзининг муҳим ҳиссасини қўшмоқда, бу борада салмоқли муваффақиятларга эришмоқда.

“Университет жамоасини, профессор-ўқитувчилари ва талабаларини бу сана билан табриклаган ҳолда, таълим сифатини янада ошириш, соҳадаги илғор ютуқларни ўзлаштириб, ўқув жараёни ва амалиётга татбиқ этишда, бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистоннинг янги журналистикасини барпо этишда янада юксак марраларни эгаллашни тилаймиз”, дейилади Президент матбуот котиби Telegram каналида.

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Россия Федерацияси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасида бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601621

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
ИИВ: “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида хавфсизлик чоралари таъминланади

Тадбирларнинг файзли ва хавфсизлик таъминланган ҳолда ўтиши учун қандай ишлар амалга оширилади? Бу саволга Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова жавоб берди.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601582

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон – Россия: Сурхондарё ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Сурхондарё вилояти Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда ривожлантириб, азалий дўстлик ришталарини янада мустаҳкамламоқда.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601626

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Бишкекда МДҲ Хавфсизлик идоралари раҳбарлари йиғилди

Президент Садир Жапаров бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгаши аъзолари билан учрашди. Қирғизистон раҳбари терроризм ва экстремизм хавфсизлик соҳасидаги энг долзарб муаммо эканини яна бир бор таъкидлаб, мамлакати ўз кўлами, олдиндан айтиб бўлмайдиган ва хавфли оқибати билан жиддий ижтимоий-сиёсий, маънавий муаммога айланган терроризмнинг барча кўринишларини кескин қоралашини билдирди.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601641

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Сурхондарёда банан парваришланмоқда

Шўрчи туманидаги Кўклам маҳалласида яшайдиган Шерзод Холматов мўъжазгина иссиқхонасида ўнга яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулотини парваришлаб, мўл ҳосил олмоқда.

Батафсил
: https://uza.uz/posts/601612

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
2024/10/01 17:27:07
Back to Top
HTML Embed Code: