Telegram Web Link
«Миллатни ким ислоҳ этар»: Исҳоқхон Ибрат қаламига мансуб янги рисола нашр этилди

Исҳоқхон Тўра Ибрат миллий уйғониш даврининг фаол ижодкорларидан бири, серқирра истеъдод соҳиби, маърифатпарвар шоир, забар даст тилшунос, тарихшунос олим ва илк ўзбек матбуотчиларидан ҳисобланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640344

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Устозларга “Замон Авлонийси” спектакли намойиш этилди

Ёшларга билим ва маърифат, эзгулик улашаётган, уларни тўғри йўлга бошлаётган, ўқиш ва изланишга муттасил ундаётган инсонларни, яъни ўз касбига содиқ устоз ва мураббийларни замонамизнинг чинакам қаҳрамонлари, дейиш мумкин.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640363

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
29 сентябрь куни юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640268

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Самарқандда ҳунармандлар фестивали

Самарқанд шаҳрида ''Silk road bazaar'' ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640373

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Нодирбек Абдусатторов Шуша турнирида 2-ўринни эгаллади

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир якунланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640406

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Мерганларимиз Осиё кубогида 6 та медалли бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида стенддан отиш бўйича ўтказилган Осиё кубоги баҳсларида мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларга эришди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640404

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Дунё теннисчилари Фарғонада рақобатлашди

Қувонарлиси, халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Сабрина Омонова жуфтликлар ўртасида нейтрал теннисчи Арина Малигина билан биргаликда бош совринни қўлга киритди. Улар сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида нейтрал теннисчилар Екатерина Агуреева ҳамда Александра Малова жуфтлигини 6:4, 6:3 ҳисобида енгди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640412

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Элдор Шерманов: Мусиқа – инсон руҳиятининг ифодаси (+видео)

Бугун Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида фаолият юритаётган 17 нафар профессор-ўқитувчиларга Олий аттестация комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 536-сонли қарорида назарда тутилган бандларга асосан профессор ва доцент илмий унвонлари топширилди.

📽 https://youtu.be/gc4PG4q4MOc

Батафсил: https://uza.uz/posts/640420

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
"Самосуд" учун қандай жавобгарлик бор? (+видео)

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.

📽 https://youtu.be/vRbrRoif0rg

Батафсил: https://uza.uz/posts/640424

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ раҳбари билан учрашди

Нью-Йоркда мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640447

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Таълим-тарбия – янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим таянчи

Бугун ҳар бир ота-она ўз фарзандининг келажагини таълим билан уйғун кўрмоқда. Имкон қадар ўғил-қизини яхшироқ муаллимга бериб, пухта билим олиши йўлида астойдил ҳаракат қилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640414

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
30 сентябрь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640459

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Терма жамоамиз U20 Осиё чемпионатига йўл олди

Хитой Тайпейида U20 ёш тоифасида футбол бўйича Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон U20 терма жамоаси “B” гуруҳида юз фоизлик натижа қайд этиб, 12 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда финал босқичига йўл олди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640463

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
57 кун давомида Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади (+видео)

2024 PT астероиди, Ернинг тортишиш кучи вақтинча таъсир қиладиган траекторияда жойлашгани сабабли, қарийб икки ой давомида сайёрамиз атрофида айланади.

Сентябр ойи охирида Ер иккинчи ойга эга бўлади, аммо бу атиги 57 кун давом этади, деб маълум қилди олимлар.


📽 https://youtu.be/o1JLULlPCLM

Батафсил: https://uza.uz/posts/640444

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Сурхондарёнинг туристик салоҳияти Токиода намойиш этилмоқда

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган “JATA Tourism Expo Japan” халқаро сайёҳлик кўргазмасида мамлакатимиз делегацияси сафида Сурхондарё вилоятининг туризм соҳаси вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640436

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Смита ПАНТ: Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш таклифи жуда муҳим ташаббус

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ОИИБ Бошқарувчилар кенгаши тўққизинчи йиғилиши доирасида Ҳиндистон Республикаси молия ва корпоратив ишлар вазири Нирмала Ситхараман бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқот давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Шу йил ноябрда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда ўтказиш ҳамда мазкур тадбир доирасида Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640474

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Google Photos”
иловасига сунъий интеллектли видео таҳрирлаш функцияларини қўшди


Энди бир марта босишда ёритишни созлаш ёки видеони автоматик равишда кесиш каби усуллар билан видеога ўзгартиришлар киритиш мумкин.
“Google” Андроид ва iOS учун “Google Photos” иловасига сунъий интеллект ёрдамида видео таҳрирлашнинг янги функцияларини қўшди.
Фойдаланувчилар энди секин ва тез ҳаракатланувчи видеолар тезлиги устидан назоратни яхшилади, шунингдек, янгиланган тасвирни кесиш воситаси.
Энди бир марта босиш орқали видеога ўзгартиришлар киритиш мумкин, масалан, ёритишни созлаш ёки видеони автоматик равишда кесиш.
Шунингдек, видеода катталаштириш, секин ҳаракатланиш ва ҳаракатни динамик кузатиш учун янги эффектлар мавжуд.
Автоматик яхшилаш функциясидан фойдаланиб, видеонгнинг барқарорлиги ва рангини яхшилаш мумкин.
Сунъий интеллект функцияларига видео хронологияси остидаги “Созламалар” ёрлиғида кириш мумкин, улар бошқа таҳрирлаш воситаларидан алоҳида жойлашган.

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Энергетика вазири ва Россия Федерацияси ҳукумати масъули ўртасида учрашув ўтказилди

Москва шаҳрида ташкил этилган Россия энергетика ҳафталиги доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640476

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2024/10/02 14:25:17
Back to Top
HTML Embed Code: