Telegram Web Link
Мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божи бекор қилинади

Норматив ҳужжатларидаги ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмларини бартараф этиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639015

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024

Янги Ўзбекистоннинг янгича сайлов ислоҳотлари


Мамлакатимизда муҳим сиёсий кампания – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Жойларда партияларнинг сайловолди ташвиқоти ҳам қизғин паллага кираётир.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639053

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Фуқаролик жамияти институтлари эркин фаолият юритиши учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистонда бугунги кунда фуқаролар ҳуқуқини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, таълим, тиббиёт, маданият ва бошқа соҳаларда қарийб 10 мингта нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639093

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон етакчи халқаро молиявий институтнинг муҳим тадбирига мезбонлик қилмоқда (видео)

Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) бошқарувчилари кенгашининг навбатдаги йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

🎥 https://youtu.be/FBuhGcgKz70

Батафсил: https://uza.uz/posts/639105

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилишининг очилишида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639119

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
26 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639131

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Қурилишда “ресурс” усулидан воз кечилиб, “ҳажм” усулига ўтиш режалаштирилган

Хабарингиз бор, 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639122

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Бироздан сўнг Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бошланади.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Тelegram мессенджери, YouTube видеохостинги, Facebook ва Х ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Муҳаббатдан нафратгача бир қадам(ми?) (+видео)

Украина ва Польша муносабатига кўз теккандек. Гарчи икки давлат алоқалари тарихан силлиқ кечмагани маълум бўлса-да, кейинги йилларда эски совуқчилик унутилиб, украинлар ва поляклар ўртасидаги адоват ўрнини яқин қўшничилик, дўстлик эгаллай бошлаганидан кўпчилик хабардор эди. Украина ҳудудидаги уруш эса бу давлатларни, қайсидир маънода, жипслаштирди, дейиш ҳам мумкин.

📽 https://youtu.be/zPu_4TnWk4o

Батафсил: https://uza.uz/posts/639086

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
"Тошкент – Москва – Тошкент" йўналишида йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, қарийб 4 ярим йиллик танаффусдан сўнг "Тошкент – Москва – Тошкент" йўналишида поездлар ҳаракатини амалга ошириш учун “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда ишлаб чиқарилган замонавий, халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган, купе ва плацкарт вагонлар ҳамда вагон-ресторан ажратилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639138

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши минтақамизда илк бор ўтказилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгашининг тўққизинчи йиллик йиғилишида нутқ сўзлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639179

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Барқарор ўсиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилашда халқаро молия ташкилотларининг роли ошиб бормоқда

Турли минтақаларда авж олаётган зиддиятлар боис анъанавий логистика йўналишлари мутлақо ўзгараётгани қайд этилди. Маҳсулот етказиш занжиридаги узилишлар хомашё ва истеъмол товарларининг қимматлашишига сабаб бўлаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари буларнинг барчаси мавжуд инфратузилмага бўлган юкламани кескин ошириши ва глобал иқтисодий тараққиётга катта тўсиқ бўлишини қайд этди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/639181

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент: асосий мақсад – мамлакатимизни аҳолиси даромади ўртачадан юқори бўлган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш

Тўрт йил ичида мамлакатимиздаги камбағаллик даражасини 23 фоиздан 11 фоизга туширишга эришилгани таъкидланди. Жорий йил бу кўрсаткични 9 фоизгача, 2030 йилга қадар эса 2 баробар пасайтириш мақсад қилинган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639195

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Инсон капиталини ривожлантириш мамлакатимиз барқарор ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади

Ўзбекистон келгуси 3-4 йилда мактабгача таълим қамровини камида 80 фоизга етказишни мақсад қилган. Бунинг учун хусусий сектор билан бирга 240 минг ўринли боғчалар барпо этилади.

Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида ҳар йили барча шаҳар ва қишлоқларда энг илғор стандартларга мос келадиган 100 тадан янги мактабларни ишга тушириш режа қилинган. Бунга келгуси йилларда 2 миллиард доллар инвестиция киритилади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/639197

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда энергетика, сув, транспорт, IT ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш учун йиллик эҳтиёж ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизига тенг

Ўзбекистонда 2030 йилгача 30 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича катта дастур қабул қилинган.

Хусусан, “Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида пуллик автомобиль йўллари, “Тошкент – Самарқанд”, “Самарқанд – Навоий – Бухоро” йўналишларида тезюрар поездлар учун янги темир йўл қуриш лойиҳалари амалга оширилади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/639199

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Марказий Осиёда “яшил” энергияни ривожлантириш дастурини амалга ошириш таклиф қилинди

Батафсил: https://uza.uz/posts/639201

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Бугунги кунда инфратузилма, энергетика, транспорт, сув таъминоти ва барқарор ривожланиш йўналишида ОИИБ билан 15 та лойиҳа амалга оширилмоқда

Бугунги кунда Марказий Осиё аҳолиси 80 миллиондан ошди. Минтақанинг ялпи ички маҳсулоти келгуси беш йилда 700 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, минтақамизда йирик инфратузилма лойиҳаларига талаб кун сайин ортиб бормоқда. Ҳозирда амалга ошириш бошланган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ана шундай йирик минтақавий инфратузилма лойиҳасига яққол мисолдир.


Батафсил: https://uza.uz/posts/639205

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгашининг тўққизинчи йиллик йиғилишидаги нутқи

Батафсил: https://uza.uz/posts/639209

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024

Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишида халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлигига сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639228

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Кундалик ҳаётда энг зарур бўлган ҳуқуқий билимларни мустақил ўргатиш бўйича мобиль илова яратилади

Адлия органлари томонидан жорий йилда 370 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 40 мингдан ортиғи оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига етказилди. 92 мингга яқин маълумотлар веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/639175

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2024/11/16 02:01:23
Back to Top
HTML Embed Code: