Telegram Web Link
22 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/637883

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Украиналик футзалчилар Афғонистон термасини мағлубиятга учратди

Мамлакатимизда футзал бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати “С” гуруҳи учинчи туридан ўрин олган Украина Афғонистон терма жамоалари учрашуви Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638063

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Афв – катта имконият демак

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 28 августдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638057

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Столтенберг: Украина НАТОга кириши тинчликнинг энг яхши кафолати

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг таъкидлашича, Украинанинг НАТОга қабул қилиниши мамлакатда барқарор тинчлик ўрнатиш ва хавфсизликни таъминлаш кафолати ҳисобланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638079

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Volkswagen 30 минг ходимини қисқартириши мумкин

"Manager-Magazin" нашри хабар беришича, Германиянинг "Volkswagen" автомобил концерни ўрта муддатда 30 минг нафаргача ишчисини бўшатмоқчи.
Қисқартириш тарафдорлари фикрича, ҳозирги 130 минг ходим 30 минг кишига камайиши керак.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638081

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Оғир атлетика: Нигора Абдуллаева жаҳон чемпионати совриндори

Шу кунларда Испаниянинг Леон шаҳрида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Дунёнинг энг маҳоратли спортчи ёшлари иштирок этаётган жаҳон чемпионатида юртимиз ёш оғир атлетикачилари ҳам муносиб натижаларга эришмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638102

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Шахматчи қизларимиз Англияни мағлубиятга учратди

Будапештда давом этаётган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг ортда қолган 10-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Хитой шахматчиларига қарши баҳс олиб борди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638100

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Президентлар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638118

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Спорт: Анвар Анваров Женевада совриндор бўлди

Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика спорт турининг узунликка ва лангарчўпга таяниб сакраш йўналишлари бўйича нуфузли “Golden Fly” мусобақасида ҳамюртимиз Анвар Анваров муваффақиятли иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638110

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкентдаги Real house турар жой биносида камчиликлар аниқланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги "Тошкент сити" ҳудудида жойлашган Real house турар жой биносида мониторинг ишлари ўтказилди.

Натижада объектда “Қурилишда хавфсизлик техникаси” қоидаларига риоя қилинмагани, шу билан бир қаторда ҳудуд қурилиш чиқиндиларидан тозаланмагани аниқланди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638130

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
23 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-16 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638088

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари оширилишига изоҳ берилди

"Veolia Energy Tashkent" халқ депутатлари Тошкент шаҳи кенгашининг аҳоли ва юридик шахслар (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини 15 фоизга ошириш тўғрисидаги қарори юзасидан тушунтириш берди.

Қайд этилишича, тарифларнинг ошишига иссиқлик ва иссиқ сув ишлаб чиқариш учун зарур бўлган газ ва электр энергияси нархларининг ошиши таъсир кўрсатган.

"2023 йилда корхоналар учун электр энергияси тарифлари бир неча баробарга ошди. Ушбу қўшимча ҳаражатларни қоплаш учун 2023 йил 2 декабрдан бошлаб бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун тарифлар оширилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638128

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Алимент тўловлари қандай ҳолларда жамғармадан тўлаб берилади? (+видео)

Ижтимоий тармоқларда алимент маблағи “Алимент тўловлари" жамғармасидан ҳам тўлаб берилади, деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Бироқ “Алимент тўловлари" жамғармасидан қайси ҳолларда фойдаланиш мумкинлиги қонун билан тартибга солинган бўлиб, барча ҳолатларда ҳам жамғарма маблағлари алимент олувчиларга татбиқ этилавермайди.

📽 https://youtu.be/NN3VqNuGlYU

Батафсил: https://uza.uz/posts/638138

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
БАА билан Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб амирликларидаги элчихонаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббуси билан қатор вазирлик, идоралар вакилларидан иборат мамлакатимиз делегациясининг Абу Даби ва Дубай шаҳарларига ташрифи уюштирилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638140

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Марғилонда "Атлас байрами" якунланди

ФОТОРЕПОРТАЖ

Батафсил: https://uza.uz/posts/638143

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Туркманистонда давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган кўргазма очилди

Туркманистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Давлат тасвирий санъат музейида туркман рассомлари асарлари намойиш этилмоқда. Бу ҳақда "InfoAbad" хабар қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638145

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2024/10/03 11:21:10
Back to Top
HTML Embed Code: