Telegram Web Link
Бош прокуратура: иш ҳақи ва нафақа пулларининг 3,7 миллиард сўми талон-торож қилингани бўйича 34 жиноят иши очилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/613287

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Кулранг эчкиэмарнинг гўшти саратонга даво бўлмайди

Республика “Эколог” жамоат бирлашмаси томонидан Жиззах шаҳрида “Ўзбекистонда кулранг эчкиэмарни сақлаб қолиш бўйича маҳаллий аҳолининг хабардорлигини ошириш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613328

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 5 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613187

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Остонага ташрифи: Ўзбекистон ШҲТ доирасида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришга содиқ

@uza_uz
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 5-6 июль кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613485

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
WBА рейтингида чарм қўлқоп усталаримиз пешқадам

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июнь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан мамлакатимизнинг 8 нафар боксчиси ўрин олди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613505

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Найнинг бир маромдаги ноласига рубобнинг оҳанги оҳиста қўшилади. Энди бу икки созга сурнай билинар-биланмас жўр бўлади. Бу куй хаёлларини олис-олисларга, минг йиллар нарига олиб кетади.

Қулоққа чўлу-биёбонлардан ўтаётган, замонлар оша бугунги кунларга интилаётган отлиқларнинг дупури эшитилгандай бўлади. Энди кимдир дутор черта бошлади. Дўппили йигит доирасини қўлга олди. Ажаб оҳанг! Кўз ўнгингизда чўққилари оқ булутларга туташган тоғлар гавдаланади. Ҳув, ана! Карвон кўринди, қўнғироғи мозийдан садо беради.

Шу дамда хаёл ва ҳақиқат қоришиб кетади. Куй авжига минади. Энди тасвирлар тез-тез алмаша бошлайди. Боғу-роғлар, дарё ёқалаб чопиб бораётган болакайлар ва Зоминсойдаги гавжум амфитеатр... Ёқимли шабада ва ёмғир томчиларининг яноқларга сезилар-сезилмас урилаётганида сезилмайди.

Воҳ, мумтоз куй-қўшиқларимизнинг қудрати шунчалар бўладими!?

Батафсил: https://uza.uz/posts/613205

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Наманган: такрорий экинга ҳам томчилатиб суғориш (+видео)

Наманган вилоятида 68 минг гектар майдонга дон экилган бўлиб, фермерлар ўртача 80-90, ҳатто айримлари 100 центнерга етказиб ҳосил олишмоқда. Мана энди улар вилоят бўйича эртаки экинлар ва ғалладан бўшаган 73555 гектарда такрорий экин экиш ишларини ҳам якунлаяптилар.

📽 https://youtu.be/pJwhWERl-V0

Батафсил: https://uza.uz/posts/613522

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Метронинг совитиш ва иситиш тизимлари қанча вақтда назорат қилинади?

Батафсил: https://uza.uz/posts/613519

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда вабога чалиниш кўрсаткичи 58 фоизга ошди (+видео)

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, сўнгги ойларда дунёнинг қатор минтақаларида вабо эпидемияси кескин кучая бошлади.

📽 https://youtu.be/nAva8TU0-xw

Батафсил: https://uza.uz/posts/613502

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Теннис: Денис Истомин ярим финалда

Франциянинг Труа шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи мусобақанинг чорак финалида ҳамюртимиз Денис Истомин ғалаба қозонди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613529

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Айритом”да қарийб 8 килограмм гиёҳванд модда ушлаб қолинди

Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси, ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари “Айритом” чегара божхона постининг кириш автопавильонига кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613525

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистонида янги нефть ва газ конлари топилди

Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон мамлакатда 5100, 4557 ва 1780 барреллик енгил нефть конлари ва 4,9 миллион, 3,79 ва 0,7 миллион куб метрлик янги газ конлари топилгани ҳақида маълум қилди.

Мамлакат расмийлари ушбу топилма конлар Ар-Риёдга нефть ва газ захираларини кўпайтириш ва жаҳон бозорларида ўз ўрнини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкинлигига умид қилишмоқда.


Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“НКМК” АЖ “ББ-” даражасидаги биринчи халқаро кредит рейтингини олди

“Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ўз тарихида “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан биринчи кредит рейтингини олди. Компанияга Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтингига мувофиқ “Барқарор” прогнози билан “ББ-” узоқ муддатли кредит рейтинги берилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613570

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Бизнес-омбудсман: тадбиркорлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Бизнес-омбудсманнинг Тошкент шаҳар бўлимига жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлардан 520 мурожаат келиб тушди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613535

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ташаббусли бюджет”: лойиҳаларга овоз бериш 10 кун давом этади

Батафсил: https://uza.uz/posts/613562

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 6 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613540

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Шуша туркий давлатлар раҳбарларини қабул қилади

Давлатимиз раҳбари 5-6 июль кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг “Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур анжуманда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари, ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев иштирок этиши кутиляпти.


Батафсил: https://uza.uz/posts/613605

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
#Муносабат

Ўзаро ишонч ва манфаатли алоқаларни ривожлантиришга қаратилган таклифлар илгари сурилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган фаол ва прагматик ташқи сиёсат бугунги кунда мамлакатимизнинг нафақат минтақада, балки жаҳон миқёсида нуфузи ва ўрнини мустаҳкамлаб, халқаро жараёнларда ўз сўзига эга бўлишига хизмат қилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/613576

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртадан “Ташаббусли бюджет”га старт берилади

20 кун давомида лойиҳаларни қабул қилиш жараёни бўлиб ўтади. Ундан кейин эса саралаш ва тарғибот жараёни учун яна 1 ойга яқин муддат берилади. Шундан сўнг, 22 августдан 1 сентябрга қадар овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.


Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2024/09/25 18:22:48
Back to Top
HTML Embed Code: