Telegram Web Link
24 июнь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.

🎥 https://youtu.be/i1cZ98qZ0Hk

Батафсил:
https://uza.uz/posts/610302

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари Тошкентдаги Технопаркка ташриф буюрдилар

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Нақшбандия тараққиётининг олтин силсиласи: Хожа Алоуддин аттор зиёратгоҳи (+видео)

Сурхондарё вилояти Денов тумани Номозгоҳ маҳалласида Хожа Алоуддин Аттор (XIV аср) зиёратгоҳи жойлашган. Хожа Алоуддин Аттор нафақат Сурхон воҳаси, балки Мовароуннаҳр маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган мутасаввуф олимдир.

🎥 https://youtu.be/HUgIP4JEE4I

Батафсил:
https://uza.uz/posts/610291

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Фуқарони унинг розилигисиз тиббий кўрикдан ўтказган шифокорга “ҳайфсан” берилди

Мурожаатга кўра, фуқаро Б.Н. туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/610318

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби “Умумтуркий луғат” яратишни таклиф қилди

Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган Халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/610333

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон – Мўғулистон: кўп қиррали ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берган илк тарихий ташриф

Кўксарой қароргоҳида 24 июнь куни мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/610382

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
25 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/610078

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Мўғулистон саммити: икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга қатъий интилишнинг ифодаси
Тошкентда Ўзбекистон – Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтди (+видео)

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг юртимизга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон – Мўғулистон бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда икки давлат вазирлик, идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда 150 дан зиёд йирик компаниялар вакиллари иштирок этди.

📽
https://youtu.be/sCMaJH_nGXQ

Батафсил: https://uza.uz/posts/610404

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Гандбол: Ўзбекистон муддатидан аввал IHF Trophy турнирининг кейинги босқичида

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида IHF Trophy турнирининг 3-Осиё минтақаси босқичи бўлиб ўтмоқда. Йигирма ёшгача бўлган (U-20) гандболчилар биринчилиги марказий учрашуви натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал кейинги босқичга йўл олди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/610406

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон делегацияси Халқаро аксилкоррупция конференцияси доирасида муҳим келишувларга эришди

Литванинг Вильнюс шаҳрида Transparency International халқаро ташкилоти томонидан ташкил этилган XXI халқаро аксилкоррупция анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/610413

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Мўғулистон Президенти Хоразм вилоятига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 25 июнь куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/610437

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
#Муносабат

Рақобатбардош муҳандислар барқарор иқтисодиётни таъминлайди

Батафсил: https://uza.uz/posts/610417

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Заргарлик тармоғини ривожлантириш вазифалари белгилаб берилди. Туман ва шаҳарлар учун яна 136 та мастер режа. Муҳандислик кадрларини тайёрлашни мутлақо янгилаш – эътибор марказида

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Сузиш қатор касалликларни даволашда ёрдам беради (+видео)

Сузиш инсон иммунитетини мустаҳкамлаб, шамоллаш, яллиғланиш каби хасталикларнинг олдини олади. Бир дақиқада стрессдан халос этади. Атиги беш дақиқа сузиш юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфини сузиш билан умуман шуғулланмайдиган кишиларга нисбатан уч баробарга камайтиради.

📽 https://youtu.be/Jg25YIUNcxo

Батафсил: https://uza.uz/posts/610433

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Мўғулистон Президенти Хоразмда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 25 июнь куни Хоразм вилоятига келди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/610484

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
#Янги_фармон

Тергов судьялари нима иш қилади?

Батафсил: https://uza.uz/posts/610435

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/09/22 12:25:35
Back to Top
HTML Embed Code: