Telegram Web Link
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/609331

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда рақобатбардошлик ошмоқда

“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан Самарқанд вилоятидаги йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона – “Азия металл проф” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди. Республика оммавий ахборот воситалари вакиллари корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнларини кузатди.

Корхона томонидан 2018-2022 йилларда хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда умумий қиймати 110 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Мазкур маблағларнинг 33 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция бўлса, 81 миллион доллари “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан ажратилган кредит ҳисобланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609250

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Рақамли муҳитда ижодий фаолиятга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизми яратилади

Интеллектуал мулкни ишончли тарзда ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларнинг интеллектуал фаолияти натижасида яратилган мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш зарур.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609477

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Мўғулистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасига келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609497

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Қозоғистонда ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йил 20-21 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда аъзо давлатлар энергетика вазирлари «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси» лойиҳасини кўриб чиқиб, ШҲТнинг навбатдаги саммитига киритишга келишиб олдилар.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609495

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Касаба уюшмалари ташкилотлари тўлақонли молиявий фаолият амалга оширишига имконият яратилади

Амалиётда юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан банк ҳисоб-варақларини очиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, бунинг учун солиқ тўловчининг идентификация рақами олиниши тақозо этилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609512

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбеклар билан дўст бўлиб яшаб келаётган греклар (+видео)

Греклар кўп асрлик тарихга эга халқ. Бугунги кунда юртимизда 1 минг 500 нафар грек ўзбек халқи билан дўст-қадрдон бўлиб яшаб келмоқда.

🎥 https://youtu.be/TTV6lGRrTl0

Батафсил: https://uza.uz/posts/609524

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бюджет ташкилотлари ходимлари моддий рағбатлантирилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Молия ва иқтисодиёт вазирлиги regulation.gov.uz сайтида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини ташкил этиш бўйича қонун лойиҳасини эълон қилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тайинланди.

Бундан илгарироқ Н.Йўлдошев номзоди Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида маъқулланган эди.

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

2024 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609596

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
21 июнь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.

🎥 https://youtu.be/nronEtbvYoM

Батафсил: https://uza.uz/posts/609591

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Мўғулистон элчиси Ташқи ишлар вазирлигида ишонч ёрлиғи нусхасини топширди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатарни қабул қилди ва дипломатдан ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилиб олди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609593

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Журналистлар ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақадан фоторепортаж

Пойтахтимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимлари ўртасида волейбол ҳамда бадминтон бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақаларда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609611

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик авжида (+видео)

27–30 июнь кунлари Жиззахда бўлиб ўтадиган II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Айни кунларда анжуман доирасида ҳар бир ҳудуд ўз миллий бурчаги билан иштирок этишга ҳозирланмоқда.

🎥 https://youtu.be/0Rg-UZ9xols

Батафсил: https://uza.uz/posts/609623

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/09/21 13:59:29
Back to Top
HTML Embed Code: