Telegram Web Link
25,2 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинди

2024 йил бўйича “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг тизим корхоналарида энергия ресурсларини тежашга қаратилган 54 та тадбир ташкил этилган. Унга кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида 10,35 МВт қуёш фотоэлектр станцияси, 45 минг литр қуёш сув иситиш қурилмаси, 62 дона частота ростлаш қурилмаси, 2 комплект энергия тежамкор насос, 5 400 дона энергия тежамкор лампа ўрнатилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609374

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
“БРИКС” ўйинларидаги умумий медалларимиз сони 47 тага етди

Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган “БРИКС” ўйинларининг саккизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш, 8 та бронза медални қўлга киритди (Ушбу медаллар сонига кеча кечки пайт боксчи қизларимиз томонидан қўлга киритилган бронза медаллари ҳозирча киритилганича йўқ).

Батафсил: https://uza.uz/posts/609351

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
2035 йилгача бўлган даврда ёқилғи-энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари тасдиқланди

Жорий йил 15 июнда “Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609366

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
22 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 22 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609434

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмайди (+видео)

Манфаатлар тўқнашуви бор жойда коррупция ҳолатлари кўпаяди. Бу эса ўз навбатида давлат ва жамият тараққиётига катта тўсиқ бўлади.

📽 https://youtu.be/JTCVh_EedMA

Батафсил: https://uza.uz/posts/609422

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Бош прокурор лавозимига янги муддатга тақдим этилган Ниғматилла Йўлдошев номзоди маъқулланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/609443

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси сайланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/609465

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Киберхавфсизликка оид қонун бузилгани ҳолати қўпол қоидабузарликлар қаторига киритилмоқда

Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши муносабати билан кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга доир чоралар даражасини ошириш зарурати юзага келмоқда.

Шу сабабли “Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609394

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/609331

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда рақобатбардошлик ошмоқда

“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан Самарқанд вилоятидаги йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона – “Азия металл проф” масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди. Республика оммавий ахборот воситалари вакиллари корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнларини кузатди.

Корхона томонидан 2018-2022 йилларда хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда умумий қиймати 110 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Мазкур маблағларнинг 33 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция бўлса, 81 миллион доллари “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан ажратилган кредит ҳисобланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609250

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Рақамли муҳитда ижодий фаолиятга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизми яратилади

Интеллектуал мулкни ишончли тарзда ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларнинг интеллектуал фаолияти натижасида яратилган мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш зарур.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609477

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Мўғулистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасига келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609497

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Қозоғистонда ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йил 20-21 июнь кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда аъзо давлатлар энергетика вазирлари «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси» лойиҳасини кўриб чиқиб, ШҲТнинг навбатдаги саммитига киритишга келишиб олдилар.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609495

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Касаба уюшмалари ташкилотлари тўлақонли молиявий фаолият амалга оширишига имконият яратилади

Амалиётда юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан банк ҳисоб-варақларини очиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, бунинг учун солиқ тўловчининг идентификация рақами олиниши тақозо этилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/609512

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбеклар билан дўст бўлиб яшаб келаётган греклар (+видео)

Греклар кўп асрлик тарихга эга халқ. Бугунги кунда юртимизда 1 минг 500 нафар грек ўзбек халқи билан дўст-қадрдон бўлиб яшаб келмоқда.

🎥 https://youtu.be/TTV6lGRrTl0

Батафсил: https://uza.uz/posts/609524

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бюджет ташкилотлари ходимлари моддий рағбатлантирилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Молия ва иқтисодиёт вазирлиги regulation.gov.uz сайтида бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини ташкил этиш бўйича қонун лойиҳасини эълон қилди.

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тайинланди.

Бундан илгарироқ Н.Йўлдошев номзоди Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида маъқулланган эди.

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/09/28 21:35:42
Back to Top
HTML Embed Code: