Telegram Web Link
Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми тарихига бир назар…

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми илк бор бундан 6 йил олдин ўтказилган эди. Анъанавий тарзда ҳар икки йилда ташкил қилинадиган ушбу нуфузли анжуман қисқа вақт ичида инсон ҳуқуқларининг турли соҳаларига тааллуқли долзарб масалаларни муҳокама этиш, мавжуд муаммоларга самарали ечим топиш борасида дунё миқёсида кам учрайдиган ноёб, қулай ва ўзига хос мулоқот майдонига айланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/607505

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ноанъанавий экин турлари интродукция қилиниб, истеъмол бозорига киритилмоқда

АОКАда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ахборот хизмати раҳбари Анвар Ҳақбердиев иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистон бозорига кириб келган ноаъанавий экин турлари хусусида маълумот берилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/607502

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмонхона туризмини ривожлантиришда аёлларнинг ўрни қандай? (+видео)

Уйга келган меҳмон энг аввало, хонадон соҳибасининг муомаласи, қандай кутиб олишига эътибор қаратади. Агар аёл келган меҳмонни хуш кайфият билан кутиб олса, ўша хонадон ҳақида меҳмонда илиқ таассурот қолади ва шу хонадонга яна келишни режалаштиради.

🎥 https://youtu.be/4ACihwGhmvE

Батафсил: https://uza.uz/posts/607529

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль  U-ENTER инновацион тадбиркорлик марказида бўлди

Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги "U-ENTER" инновацион тадбиркорлик марказида бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/607561

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда

Австриянинг Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэл Гросси ўртасида учрашув ўтказилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/607326

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
13 июнь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.

🎥 https://youtu.be/6Vo8F5R8RnE

Батафсил: https://uza.uz/posts/607578

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Бухородаги халқаро биология олимпиадасида 19 та давлатдан ўқувчилар беллашмоқда

Бухоро шаҳрида илк маротаба ўтказилаётган Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасининг 2-тур амалий қисми якунланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/607541

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон энергетика вазири UNIDO бош директори билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов БМТнинг саноатни ривожлантириш бўйича ташкилоти (UNIDO) бош директори Герд Мюллер билан учрашув ўтказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/607571

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Фаввораларда чўмилиш мумкинми?

Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотда батафсил жавоб берилган.


Батафсил: https://uza.uz/posts/607593

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент табриги нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё учун аҳамиятли (+видео)

Мамлакатимизда “Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги ва барқарор ечимлар топиш” мавзусидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми бўлиб ўтмоқда. Анжуман иштирокчиси, Туркия Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Шереф Малкоч биз билан суҳбатда Ўзбекистон ва Туркия муносабати, жумладан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик, тадбирда муҳокама қилинаётган масалалар хусусида фикр юритди

🎥 https://youtu.be/Qt5khgG6Ky0

Батафсил: https://uza.uz/posts/607585

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Самарқанд форуми: экологик муаммолар ечимини топиш йўлида муҳим қадам

Кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри яна бир нуфузли халқаро форумга мезбонлик қилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми «Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимлар топиш» мавзусига бағишланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/607618

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Автомобиль бозорида ижобий тенденциялар кузатилмоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Ўзбекистон автомобиль бозори қисқа муддатда бир оз ўсишни кўрсатди, шу билан бирга ўтган йилга нисбатан пасайиш тенденцияларини сақлаб қолди. Май ойида янги енгил автомобиллар сегментида савдо динамикасида муҳим ўзгаришлар юз берди. Электромобиллар бозори яна сотувлар ўсишининг энг юқори суръатлари билан ажралиб турди. Тошкент бу сегментда талабнинг катта қисмини жамлаган ҳолда ўзини сўзсиз етакчи эканлигини кўрсатди.

Май ойида республикада автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 14 фоизга ўсиб, 101 минг донани ташкил этди. Шунга қарамай, йил давомида фаоллик 35,4 фоиз камайди.

Май ойида енгил автомобиллар савдоси қарийб 90 минг донани ташкил этиб, 14 фоизга ошди. Енгил автомобиллар савдосининг ўсиши февраль ойидан бери сўнгги тўрт ой ичида бозор тикланишининг биринчи ижобий кўрсаткичи бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/607624

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Хўжаидод сўлим тоғ қўйнига чорлайди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Хўжаидод маҳалласи туман марказидан 65 чақирим узоқда осмонўпар тоғлар қўйнида, денгиз сатҳидан икки минг метр баландликда жойлашган. Қўрғонча, Назари, Гулибоғ, Шохтут қишлоқларидан таркиб топган маҳаллада 1 минг 420 дан ортиқ киши истиқомат қилади. Маҳалла фарзандлари 145 ва 120 ўринли иккита мактабда таълим-тарбия олади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/607405

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
14 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иccиқ бўлади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/607322

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Sky Camp Bo‘stonliq – 2024” тоғ спорт фестивали ўтказилади

Батафсил: https://uza.uz/posts/607641

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ҳудудларни ривожлантиришга Италия компаниялари жалб этилади

Батафсил: https://uza.uz/posts/607649

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/09/29 15:27:37
Back to Top
HTML Embed Code: