Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги чигирткалар босқини бартараф этилди (+видео)

Республикамиз ҳудудида чигирткаларнинг 200 дан ортиқ турини учратиш мумкин. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан тўда ҳосил қилувчи ушбу ҳашаротларга қарши мавсумий кураш тадбирлари олиб борилади.

🎥 https://youtu.be/XEYIPcqzRKE

Батафсил: https://uza.uz/posts/606789

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНОНС

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари (ЖEК) фақат пул тўплаш учунми?

Мавзу муҳокамаси «ҚЎШТИРНОҚ» лойиҳасида.

Лойиҳанинг дастлабки сонида кўп қаватли уйларда яшовчи хонадон эгаларини қийнаб келаётган мавзу, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари ёхуд халқ тилида ЖEК деб аталувчи ташкилот фаолияти, уларнинг вазифалари хусусида Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасаддилари билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

- Бошқарув компаниялари ўзи нима, уларга қандай вазифалар юклатилган?

-Шартнома тузилмаган тақдирда мажбурий йиғимларни тўламаслик ҳуқуқим борми?

-Қониқарсиз бошқарув компаниясидан бошқа компанияга ўтиш тартиби қандай?

-Умумий мулк дегани ўзи нима?


Шу каби саволларга жавобларни кўрсатув давомида топишингиз мумкин. Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг YouTube тармоғи орқали пайшанба куни соат 18:00 да томоша қилишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Туркиялик жадидшунос олим: “Ўзбекистон ташаббуси бошқа давлатларга ўрнак бўлади”

Ватан истиқлоли, унинг эрки ва озодлигини устувор билиш, халқимизни залолат ботқоғига етаклаётган турли иллатларга барҳам бериш, одамларни илмга, зиёга ошно этиш, илғор мамлакатларнинг фақат яхши ва ўрганишга азригулик анъаналарини жамият ҳаётига татбиқ этиш маърифатпарвар боболаримизнинг олий мақсади эди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606807

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Корея Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасида бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606838

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
ЎзА танқидидан сўнг муаммо ҳал бўлди

Сайтимизда “Сел оқибатида вайрон бўлган йўл, сувсиз қолган аҳоли” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинди.

Мақолада Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Тошбулоқ қишлоғида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келгани ва унинг йўлига қурилган, остига тўртбурчак бетон қувур ўрнатилган йўл ўпирилиб кетгани, йўлдаги транспорт воситалари ҳаракатини тиклаш учун йўлнинг ёнидан ўтган каналча кўмиб ташлангани, натижада аҳоли ичимлик ва оқова сувсиз қолгани ҳақида ёзилган эди.

Аҳоли вакилларининг таъкидлашича, каналчанинг кўмилиши ортидан томорқалар, аҳоли оқова ва ичимлик сувисиз қолган. Ушбу муаммони сув хўжалиги ташкилоти йўлчилар ҳал қилиб беришини айтса, йўлчилар аслида каналча ҳужжатсиз қурилганини таъкидлаб, каналчага металл қувур кўмиб беришни ортга суриб келаётган эди. Буни Тошбулоқ МФЙ раиси Бурҳон Алиқулов ҳам тасдиқлаган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606768

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
11 июнь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.

🎥 https://youtu.be/9ffN5VmtLTE

Батафсил: https://uza.uz/posts/606847

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
“БРИКС” спорт ўйинлари қатнашчилари Қозон шаҳрига йўл олди

Ўзбекистон спорт делегацияси жорий йилнинг илк комплекс спорт мусобақаси бўлган “БРИКС” VI халқаро спорт ўйинларида иштирок этиш учун Россиянинг Қозон шаҳрига жўнаб кетди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606845

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Тошкентдаги уй-жой ижараси бозоридаги вазият қандай?

Умуман олганда, ойнинг охирида кўчмас мулк бозорининг таҳлили қисқа муддатда ижобий динамикани кўрсатади. Май ойида 21,6 мингта уй-жой сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 9 фоизга юқори.  

Ўтган йилнинг май ойига нисбатан уй-жой бозоридаги фаоллик 15,2 фоизга камайди. Икки ойлик ўсишга қарамай, жорий фаоллик даражаси ҳали ҳам бир йил олдинги даражадан паст бўлиб қолмоқда. Бу эса талабни чекловчи доимий омилларни кўрсатмоқда. 

Батафсил: https://uza.uz/posts/606770

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Жанубий Корея Марказий Осиёда ўз “Ипак йўли”ни қурмоқчи

Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлади. Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга режалаштирилган ташрифнинг асосий мақсади ноёб тупроқ металлари етказиб бериш, саноат тармоқларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилган.

Кеча – 10 июнь куни бошланган сафар 15 июнга қадар давом этади. Ашхободда Корея раҳбари Президент Сердар Бердимуҳамедов билан учрашиб, ҳамкорлик меморандумини имзолайди. Остонада эса мартабали меҳмон Қосим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистонда истиқомат қилувчи этник корейслар вакиллари билан учрашади. Юн Сок Ёль Тоқаев билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш мавзусини ҳам муҳокама қилади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/606866

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари иштирокчиларига

Батафсил: https://uza.uz/posts/606873

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Самарқандда ОИИБнинг йиллик йиғилиши ўтказилади

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) 2015 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Пекинда жойлашган. Осиё қитъасида замонавий ва ишончли инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашадиган мазкур ташкилотнинг асосий фаолият йўналиши ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган. Банк дунёнинг турли мамлакатларида инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фаол қатнашмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606857

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Озарбайжон маданияти кунлари бошланди

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикасида Озарбайжон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/606903

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
12 июнь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иccиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606718

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Аҳоли кибержиноятлардан огоҳ этилди (+видео)

📽
https://youtu.be/zKSaSG3VTLA

Батафсил: https://uza.uz/posts/606923

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
2024/09/24 07:17:46
Back to Top
HTML Embed Code: