Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Овқатдан заҳарланиш: биринчи ёрдам, муҳим тавсиялар (+видео)

Микроблар билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилинганда юзага келадиган касаллик бу — овқатдан заҳарланишдир. Овқатдан заҳарланиш ҳолатлари асосан ёз ойларида кўп учрайди ва катталарга нисбатан болалар, айниқса, 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар кўпроқ касалланади.

🎥 https://youtu.be/5-Ye3J6oclU

Батафсил: https://uza.uz/posts/605946

Тelegram  | Facebook | Instagram
Манфаатлар тўқнашувига чек қўйилса, коррупция барҳам топади (+видео)

Давлатимиз раҳбари жорий йил 5 июнда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади. Мазкур ҳужжат қабул қилинган кундан олти ой ўтгач кучга киради.

Шу кунларда жамиятда муҳим воқелик бўлган мазкур қонун мазмун-моҳияти ва ижроси билан боғлиқ масалаларга кенг жамоатчилик алоҳида эътибор қаратмоқда.

Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Манфаатлар тўқнашувига барҳам бериш учун давлат ва давлатга алоқадор идора ва ташкилотларда ўрганиш ишлари олиб борилади. Тахминларга кўра, 20 мингга яқин идора ва ташкилотдаги фаолият кўриб чиқилади.


🎥 https://youtu.be/fqd-Ti6AHns

Батафсил: https://uza.uz/posts/605962

Тelegram | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгаши аъзолигига сайланди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/605960

Тelegram | Facebook | Instagram
8 июнь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 41 даража иссиқгача кўтарилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/605761

Тelegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати юқори савияда ўтади

Ўзбекистон ҳар қандай йирик тадбирларни ўтказиш борасида катта тажрибага эга эканини дунё эътироф этмоқда. Айниқса, спорт бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнир ҳамда Гран-при мусобақалари юқори савияда ташкил этилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/605853

Тelegram | Facebook | Instagram
Томорқа ер эгалари қўллаб-қувватланмоқда

Президентимизнинг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида махсус жамғарма фаолиятини бошлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606004

Тelegram | Facebook | Instagram
“Samsung” тарихида биринчи иш ташлаш

Тахминан 28 минг аъзоси бор, компания ишчи кучининг бешдан бирини ташкил этувчи “Samsung” миллий электроника уюшмаси (NSEU) маошни оширишни талаб қилиб, бир кунга ишни тўхтатиб қўйишини маълум қилган. Хорижий ОAВ хабарига кўра, иш ташлаганлар “Меҳнатимизни ҳурмат қилинг! Биз 6,5 фоиз ўсишни ёки 200 фоиз бонусни хоҳламаймиз!” деган шиорлар билан чиқишган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606010

Тelegram | Facebook | Instagram
Ёш гандболчиларимиз Тольяттида мўъжизавий ғалабага эришди

Россия Федерациясининг Тольятти шаҳрида ўтган XXII халқаро болалар гандбол фестивалида Тошкентнинг РОПСТТМ жамоаси ғолибликка эришди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606019

Тelegram | Facebook | Instagram
Футбол: олимпиячиларимиз Мали билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Олимпиадага тайёргарлик доирасида Мали термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606021

Тelegram | Facebook | Instagram
Ўзбекистон ва Озарбайжон: парламентлар ҳамкорлигини янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган «Йўл харитаси» имзоланди

Ўзбекистон
ва Озарбайжон давлатлари раҳбарларининг юқори даражадаги икки томонлама келишувларининг амалга оширилишини таъминлашда парламентлар ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ишлари изчиллик билан амалга оширилаётир.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606023

Тelegram | Facebook | Instagram
Пара велоспортчиларимиз тантанали кутиб олинди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган пара велоспортчиларимиз бугун эрта тонгда юртимизга қайтиб келди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606025

Тelegram | Facebook | Instagram
“Президентимизнинг Бухорога ташрифи бизни янги ғалабаларга ундайди”

Мамлакатимиз аграр соҳасини ривожлантиришда, ҳеч шубҳасиз, жойларда фаолият кўрсатаётган кластер тизими корхоналарининг ҳам салмоқли ҳиссаси ва ўз ўрни бор. Хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, ўз вақтида уларни буюртмачиларга етказиб беришда ушбу тизим корхоналари кутилган натижаларга эришмоқда.

Батафсил:
https://uza.uz/posts/606059

Тelegram | Facebook | Instagram
Мутахассис: ёз фаслида кўпроқ сув ичиш кўзларни қуриб қолишдан асрайди

Ёзда кўз нурининг хиралашишига таъсир қилувчи омиллар кўп. Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов қайноқ фаслда уларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича бир неча тавсиялар билан ўртоқлашди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606027

Тelegram | Facebook | Instagram
Олий суд раҳбарияти одамларнинг дардига қулоқ тутди

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим яратилиб, жойларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани фуқароларни ўйлантираётган кўплаб масалаларнинг ижобий ечим топишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Наманган вилоятининг Косонсой туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда кўплаб ҳамюртларимизнинг суд-ҳуқуқ борасидаги мурожаатлари эшитилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606015

Тelegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Келажак касблари» лойиҳаси ёшларга қандай имкониятлар тақдим этмоқда? (+видео)

Ёшларимизнинг замонавий касбларни ўрганиши учун давлатимиз томонидан етарли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Ана шулардан бири Ёшлар ишлари агентлиги томонидан йўлга қўйилган «Келажак касблари» лойиҳасидир. Лойиҳа доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилган, замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларга ўқиш учун ариза топширган, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан тавсия этилган ёшлар махсус электрон тизим орқали ўзларига қулай ва маъқул бўлган ўқув марказда ўқиш имкониятини қўлга киритади.

🎥 https://youtu.be/abyO5eCVq0E

Батафсил: https://uza.uz/posts/606065

Тelegram | Facebook | Instagram
Бугун туғилган кун – Салим Дониёров

Бугун «Янги Ўзбекистон« ва «Правда Востока« газеталари бош муҳаррири Салим Дониёровнинг таваллуд куни.
Салим Дониёров 1970 йил 8 июнда Самарқанд вилояти Паяриқ туманида туғилган. 1992 йилда Москва давлат педагогика университетини, 2011 йилда Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606048

Тelegram | Facebook | Instagram
9 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 9 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606028

Тelegram | Facebook | Instagram
Турк дунёси учун яшил уфқлар кўриб чиқилди ва бу борада Боку декларацияси қабул қилинди

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Боку шаҳрида Туркий давлатлар Парламент Ассамблеясининг (ТуркПА) 13-ялпи мажлисида иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606086

Тelegram | Facebook | Instagram
“Zaamin Ultra 2024”: икки мингдан зиёд иштирокчи халқаро тоғ беллашувида! (+видео)

Зомин миллий табиат боғида ўтказилган халқаро марафон тафсилотлари...

🎥 https://youtu.be/7jMkzXdJSco

Батафсил: https://uza.uz/posts/606130

Тelegram | Facebook | Instagram
Ёшлар етакчилари ташаббуси билан 100 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

Айни пайтда юртимизда давом этаётган Ёшлар ойлиги муносабати билан Фарғона вилоятида турли тадбирлар, лойиҳалар ўтказилмоқда. Учкўприк туманида 100 нафар боланинг суннат тўйи қилиб берилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/606050

Тelegram | Facebook | Instagram
2024/09/25 01:29:42
Back to Top
HTML Embed Code: