Telegram Web Link
22 май: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.

📽 https://youtu.be/SAk8KjiW5no

Батафсил: https://uza.uz/posts/600992

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти намойиш этилди

Global India Business Forum ташкилоти томонидан ташкил этилган “Ҳиндистон-Марказий Осиё” халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси мамлакатимиз савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти бўйича тақдимот ўтказди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/600960

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Қозоғистон Президенти Ўзбекистон ТИВ раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан биргаликда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан қабул қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/600994

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Дунёда коронавируснинг янги турлари аниқланмоқда

Дунёда коронавируснинг янги FliRT вариантлари, жумладан, вируснинг KP.2, KP.1.1, KS.1 турлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Уларнинг барчаси аввалги турларга қараганда хавфсизроқ экани айтилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/600984

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон ҳамкор давлатлар билан алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. Ушу ташриф давомидаги музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/600898

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
23 май куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/600734

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Саҳро бағридаги шаршара (+видео)

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида саҳро ўртасидаги шаршара табиатнинг энг фусункор ва мўъжизакор ҳодисалардан биридир. Баландликдан тушаётган кўпикли сув ажойиб кўриниш ҳосил қилиб, кишини ҳайратга солиши тайин.

📽 https://youtu.be/mQgEp1njNik

Батафсил: https://uza.uz/posts/601056

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.П.” фермер хўжалиги масъул шахслари дала майдонига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унга ташқаридан аралашиб, сув насоси орқали 963,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 867,2 миллион сўм зарар етказган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/601062

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Енгил атлетикачиларимиз халқаро турнирда 40 та медаль жамғарди

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича ўтказилган VI "G.Arzumanov Memorial" халқаро турнири ўз якунига етди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/601072

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
WАDА: 34 та мамлакат вакиллари халқаро антидопинг масалаларини Тошкентда муҳокама қилмоқда

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА)нинг икки йилда бир марта ўтадиган йиғилишига Тошкент мезбонлик қилмоқда. Унда ўндан зиёд муҳим масалалар кўриб чиқилмоқда. WАDА’нинг стандарт ҳужжатлари бундан кейин ўзбек тилида ҳам олиб борилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/600999

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади

“Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-181-сон, 20.05.2024 й.) қабул қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/601087

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/601110

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Журналистнинг овози ва парвози

Илк бор Карим Баҳриевнинг “Саодат” журналида чоп этилган “Журъат ҳаммага керак” деган мақоласини ўқиганман. Мақола Турсуной Содиқованинг “Андиша, ҳаё ҳаммага керак” номли мақоласига мунозара тарзида ёзилган бўлиб, “Андиша маиший ҳаётда, келиннинг қайнона билан муносабатида керак, лекин ижтимоий-сиёсий ҳаётда журъатли миллат бўлайлик, динимизга, тилимизга, миллатимизга соҳиб чиқайлик, юқоридагиларга рост гапириш керак бўлганда, андиша қилиб, мум тишлаб ўтирмайлик”, деган тарзда ёзилган эди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/600997

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ҳиндистоннинг “The Economic Times” газетаси муҳарририга “Олтин қалам” топширилди

Жорий йилда ўтказилган “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловда “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси бўйича 2-ўринни қўлга киритган Ҳиндистоннинг “The Economic Times” газетасининг дипломатик муҳаррири Дипанжан Рой Чаудҳурига танлов статуэткаси, дипломи ҳамда пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/601122

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Алишер ва Рината жаҳон чемпионлиги учун баҳслашади

Бугун Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича ўтаётган жаҳон чемпионати яккалик баҳслари якунига етади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/601078

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида Корея билан ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI) президенти Ким Че Хван бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/601076

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Боксчиларимизнинг WBО’даги ўрни қандай?

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) май ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Мазкур рейтингдан мамлакатимизнинг 7 нафар чарм қўлқоп устаси жой олди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/601089

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон Олий судига ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раислари ташриф буюрди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн тўққизинчи йиғилиши ўтказилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/601112

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
2024/10/01 07:17:24
Back to Top
HTML Embed Code: