Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 май куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 18 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 16-18, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599370

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Наманган нафосат ва гўзаллик фестивалига чорламоқда

Олтмиш учинчи бор ўтказиладиган бу галги фестиваль олдингиларидан ҳар томонлама фарқланади. Одатда гуллар байрамининг асосий тантаналари Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Маданият ва истироҳат боғида ўтказилган бўлса, эндиликда бу манзил қамрови кенгайиб, Давлатобод туманида янги барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон боғи”да нишонланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599302

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17 май куни расмий ташриф билан юртимизга келди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599450

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Малайзия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди, мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўли ва ушбу ноёб мажмуанинг яратилиши тарихи билан танишди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599469

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишни мустақил ўргатишга мўлжалланган мобиль илова ишлаб чиқилди

Бугунги кунга қадар мобиль илова 6 мингга яқин фойдаланувчи томонидан юклаб олинган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599457

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Хорижга чиқмоқчи бўлган ота алиментдан қарзини узди

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида яшовчи Ҳасан Тоғаймуродовдан 2015 йилдаги суд буйруғи асосида вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599421

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
“EMIT-SOLUTION” МЧЖ акциядорлик жамиятига айланади

“EMIT-SOLUTION” МЧЖ масъулияти чекланган жамиятдан акциядорлик жамиятига айлантирилган ҳолда қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорини эълон қилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599493

Реклама

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Олимпиячиларимиз Янги Зеландия билан ўйнайди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “Париж–2024” ёзги Олимпия ўйинлари олдидан яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599491

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатида яна шоҳсупага кўтарилди

Вьетнамнинг Дананг шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 2 тага етди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599459

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Чодакка поездда борамиз (+видео)

Шу кунларда Наманган гул ва гулчилик пойтахтига айланган. Бу ерга ўн минглаб сайёҳлар оқиб келяпти. Гул байрами арафасида сайёҳлар учун яна бир қувончли воқеа рўй берди: Наманган – Чодак – Наманган йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди.

📽 https://youtu.be/TAf6H2nNvM0

Батафсил: https://uza.uz/posts/599461

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида Хитой – Ўзбекистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда Хитой Халқ Республикасининг Шаньдун вилояти халқ конгресси доимий комиссия раиси ўринбосари Ван Лян, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Қосимов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бобожонов, ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599507

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Тадбиркор ва Кадастр агентлиги ўртасидаги тушунмовчиликка барҳам берилди

Бизнес-омбудсманга Бухорода фаолият юритувчи “Азиз” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599463

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
2024/09/30 09:33:09
Back to Top
HTML Embed Code: