Telegram Web Link
Мерганларимиз Осиё кубогида 6 та медалли бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида стенддан отиш бўйича ўтказилган Осиё кубоги баҳсларида мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларга эришди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640404

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Дунё теннисчилари Фарғонада рақобатлашди

Қувонарлиси, халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Сабрина Омонова жуфтликлар ўртасида нейтрал теннисчи Арина Малигина билан биргаликда бош совринни қўлга киритди. Улар сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида нейтрал теннисчилар Екатерина Агуреева ҳамда Александра Малова жуфтлигини 6:4, 6:3 ҳисобида енгди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640412

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Элдор Шерманов: Мусиқа – инсон руҳиятининг ифодаси (+видео)

Бугун Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида фаолият юритаётган 17 нафар профессор-ўқитувчиларга Олий аттестация комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 536-сонли қарорида назарда тутилган бандларга асосан профессор ва доцент илмий унвонлари топширилди.

📽 https://youtu.be/gc4PG4q4MOc

Батафсил: https://uza.uz/posts/640420

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
"Самосуд" учун қандай жавобгарлик бор? (+видео)

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.

📽 https://youtu.be/vRbrRoif0rg

Батафсил: https://uza.uz/posts/640424

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ раҳбари билан учрашди

Нью-Йоркда мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640447

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Таълим-тарбия – янги Ўзбекистонни барпо этишнинг муҳим таянчи

Бугун ҳар бир ота-она ўз фарзандининг келажагини таълим билан уйғун кўрмоқда. Имкон қадар ўғил-қизини яхшироқ муаллимга бериб, пухта билим олиши йўлида астойдил ҳаракат қилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640414

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
30 сентябрь куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640459

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Терма жамоамиз U20 Осиё чемпионатига йўл олди

Хитой Тайпейида U20 ёш тоифасида футбол бўйича Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон U20 терма жамоаси “B” гуруҳида юз фоизлик натижа қайд этиб, 12 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда финал босқичига йўл олди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640463

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
57 кун давомида Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади (+видео)

2024 PT астероиди, Ернинг тортишиш кучи вақтинча таъсир қиладиган траекторияда жойлашгани сабабли, қарийб икки ой давомида сайёрамиз атрофида айланади.

Сентябр ойи охирида Ер иккинчи ойга эга бўлади, аммо бу атиги 57 кун давом этади, деб маълум қилди олимлар.


📽 https://youtu.be/o1JLULlPCLM

Батафсил: https://uza.uz/posts/640444

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Сурхондарёнинг туристик салоҳияти Токиода намойиш этилмоқда

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтаётган “JATA Tourism Expo Japan” халқаро сайёҳлик кўргазмасида мамлакатимиз делегацияси сафида Сурхондарё вилоятининг туризм соҳаси вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640436

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Смита ПАНТ: Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш таклифи жуда муҳим ташаббус

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ОИИБ Бошқарувчилар кенгаши тўққизинчи йиғилиши доирасида Ҳиндистон Республикаси молия ва корпоратив ишлар вазири Нирмала Ситхараман бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқот давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Шу йил ноябрда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда ўтказиш ҳамда мазкур тадбир доирасида Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640474

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Google Photos”
иловасига сунъий интеллектли видео таҳрирлаш функцияларини қўшди


Энди бир марта босишда ёритишни созлаш ёки видеони автоматик равишда кесиш каби усуллар билан видеога ўзгартиришлар киритиш мумкин.
“Google” Андроид ва iOS учун “Google Photos” иловасига сунъий интеллект ёрдамида видео таҳрирлашнинг янги функцияларини қўшди.
Фойдаланувчилар энди секин ва тез ҳаракатланувчи видеолар тезлиги устидан назоратни яхшилади, шунингдек, янгиланган тасвирни кесиш воситаси.
Энди бир марта босиш орқали видеога ўзгартиришлар киритиш мумкин, масалан, ёритишни созлаш ёки видеони автоматик равишда кесиш.
Шунингдек, видеода катталаштириш, секин ҳаракатланиш ва ҳаракатни динамик кузатиш учун янги эффектлар мавжуд.
Автоматик яхшилаш функциясидан фойдаланиб, видеонгнинг барқарорлиги ва рангини яхшилаш мумкин.
Сунъий интеллект функцияларига видео хронологияси остидаги “Созламалар” ёрлиғида кириш мумкин, улар бошқа таҳрирлаш воситаларидан алоҳида жойлашган.

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Энергетика вазири ва Россия Федерацияси ҳукумати масъули ўртасида учрашув ўтказилди

Москва шаҳрида ташкил этилган Россия энергетика ҳафталиги доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640476

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Жумали Шабанов: Янги алифбо - Туркий давлатларни бирлаштиради (+видео)

Хабарингиз бор, Бокуда 9-11 сентябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти томонидан тузилган Турк дунёсининг ягона алифбоси бўйича комиссиянинг 3-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳада билим ва тажриба алмашиш, комиссиянинг икки йиллик тажрибаси асосида туркий тиллар учун умумий алифбо лойиҳаси устида ишлашни якунлаш муҳокама қилинди.

📽 https://youtu.be/aGqn9oKt8DU

Батафсил: https://uza.uz/posts/640471

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Осиё чемпионатида гандболчи қизимиз эътироф этилди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида аёллар клублари ўртасида ўтказилган VII Осиё чемпионати якунларига кўра, ўзбекистонлик гандболчи қизлардан Сарвиноз Сапарбоева мусобақанинг энг яхши ўйинчиларидан бири, деб топилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640500

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Фаол педагоглар тақдирланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари, фидойи педагогларни "Халқ таълими фидойиси" ҳамда "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640434

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Триатлончимиз Туркистонда шохсупага кўтарилди

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида триатлон бўйича ўтган Осиё кубоги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/640504

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
БМТдаги умидсизлик, “Ҳизбуллоҳ” раҳбарининг ўлдирилиши ва Ядро масаласи

БМТнинг бу галги юқори даражадаги ҳафталиги ўта зиддиятли даврга тўғри келди. Украина – Россия можароси, Яқин Шарқда юзага келган мураккаб вазият, хусусан Исроилнинг Ғазо секторида амалга ошираётган қирғинбарот ҳужумлари, устига-устак бу қарама-қаршилик олови энди Ливан ҳудудига кўчгани, ҳатто Хавфсизлик Кенгаши ҳам ушбу муаммоларни ҳал қилишга ожизлик қилаётгани давримиз аянчли бир аҳволга келганини кўрсатмоқда.

📽 https://youtu.be/J2vVKv8X7wg

Батафсил: https://uza.uz/posts/640465

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳафта тафсилоти(+видео)

Энди хонадон олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Янги Тошкент Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилади

Самарқанд шаҳрида Осиё инфратузилмали инвестициялар банки бошқарувчилари кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди

Энди хонадон олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.


📽 https://youtu.be/MYKBfK_5FNM

Батафсил: https://uza.uz/posts/640494

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Мураббий бўлганимдан фахрланаман”, дейди, “Дўстлик” ордени соҳиби, данғаралик таниқли мураббий Азиз Норматов (+видео)

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 12 сентябрдаги “Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони асосида қатор ҳамюртларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Бугунги қаҳрамонимиз Фарғона вилояти Данғара туманилик Азиз Норматов ҳам ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик, сабот ва матонат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти учун “Дўстлик” орденига муносиб кўрилди.

📽 https://youtu.be/MxjW-fiTDbI

Батафсил: https://uza.uz/posts/640522

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2024/10/02 04:24:09
Back to Top
HTML Embed Code: