Telegram Web Link
#Saylov2024

Сайловолди ташвиқоти: нималар мумкин, нималар тақиқланган?

Сайловолди ташвиқотини олиб боришда нималарга эътибор қаратиш лозим? Қонунчилигимизда ушбу жараённи амалга ошириш мобайнида мумкин бўлган ва тақиқланган қандай ҳолатлар бор? Кимлар сайловолди ташвиқотини олиб бора олмайди?

Батафсил: https://uza.uz/posts/638355

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон-Малайзия: нефть-газ соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, яқинда нефть-газ соҳаси мутахассисларидан иборат делегация Малайзияда хизмат сафарида бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638357

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

Кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638441

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/638447

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади. Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638452

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга яна қўшимча 50 минг гектар ер топиш, улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638462

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда йилига 150 триллион сўмлик қурилишлар бўлаяпти

Бу маблағларнинг учдан бирини қурилиш материаллари ташкил этади.

Харажатларнинг қолган қисми электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, кимё, металлни қайта ишлаш саноатлари, қурилиш техникалари, қуриш-пардозлаш, лойиҳалаш ва дизайнер хизматларига тўғри келади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638472

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Таннарх, сифат ва қурилиш маданияти энг долзарб масала бўлиб қолаётгани айтилди

Мамлакатимизда сўнгги етти йилда қарийб 100 миллиард долларлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу борада катта тажриба орттирилгани таъкидланди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638480

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Сўнгги етти йилда қурилиш соҳасида 5 мингга яқин янги корхона ишга тушди, 94 мингта доимий иш ўрни яратилди

Ишлаб чиқариш 2 карра ўсди, йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган корхоналар 150 тадан ошди. Сўнгги беш йилда қурилишлар ҳажми ҳам 2 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, 650 миллион долларлик янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига қурилишдаги импорт улушини 31 фоиздан 25 фоизга туширишга эришилди. Қурилиш материаллари экспорт бозори ҳам 58 тага етди, хорижда 20 дан ортиқ савдо омборлари, 50 дан зиёд савдо дўконлари очилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638490

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
170 миллион долларлик 7 та лойиҳани ишга тушириш топширилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/638495

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Қизилқумцемент” йилига 37 миллион киловатт соат электр иқтисод қилди

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш икки йилда 1,2 карра ошган бўлса-да, кўрилган чоралар ҳисобига энергия сарфи 1,3 баробар, энергия сиғими 1,6 баробар камайди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638498

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Олмалиқ комбинатида йиғилган уюмлар қайта ишланиб, йилига қўшимча 3 миллион куб метр қум-шағал етказиб бериш йўлга қўйилиши белгиланди

Батафсил: https://uza.uz/posts/638502

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Мутахассислар етарли бўлмагани учун ер қаъридан фойдаланувчиларни атиги 36 фоизи мониторинг қилинмоқда

Назоратни кучайтириш мақсадида норуда қазилмасидан тушумнинг 3 фоизи Солиқ қўмитаси жaмғapмacигa йўналтирилади.

Қўмитага бунинг ҳисобига ҳар бир ҳудудда камида 2 та маркшейдерни жалб қилиш, замонавий видеокузатув ва ўлчаш ускуналарини ўрнатиб, таъсирчан назоратни таъминлаш топширилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638506

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Соҳага юқори технология, илм ва инновацияни жорий қилиш ишлари бугунги кун талабига мос келмаслиги қайд этилди

Масалан, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 38 таси рўйхатдан ўтмаган, яна 13 таси янгиланмаган.

Шу боис қурувчилар замонавий объект қуришда лойиҳага махсус техник шарт олиш учун қўшимча вақт ва маблағ сарфламоқда, бу эса таннархга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолиб кетмаслик учун ШНҚларни мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638508

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Вилоят ҳокимларига йил якунигача камида 10 тадан ҳудудининг “мастер режа”сини ишлаб чиқиш топширилди

Бундан ташқари, 106 та туман-шаҳарда 136 та “мастер режа” қилиш бўйича топшириқ берилган. Ҳозиргача шундан 21 таси ишлаб чиқилгани, Андижон ва Хоразмда эса бирорта “мастер режа” тайёрмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Қолоқликларни тезкор бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимликларига вазифа қўйилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638515

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Жойларда пала-партиш қурилиш кўпайиб, аҳоли эътирозига сабаб бўлаётгани танқид қилинди

Қурилиш вазирлиги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, Бош прокуратурага қурилишда бюрократик тўсиқлар ва коррупцияга қарши курашиш ишларини кучайтириш топширилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638519

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилади

Эндиликда ҳар бир қурилаётган объект олдида QR-кодли паспорти чиқариб қўйилади, исталган одам бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиши мумкин бўлади.

Агар QR-кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638524

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Келаси йил 1 январдан қурилишда “ресурс” усулидан воз кечиб, “ҳажм” усулига ўтиш режалаштирилган

Лекин бу тизимни ишлатиш тартиби ҳалигача тасдиқлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамасига бу жараённи тезлаштириш топширилди.

Мутасаддиларга ўқув курсларини ташкил қилиб, лойиҳачи, пудратчи ва назоратчиларни янги тизимда ишлашга ўқитиш, келгуси йил инвестиция дастурига кирадиган 1 минг 300 дан зиёд объект “ҳажм” усулида қурилишини таъминлаш топширилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638526

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Шаҳарсозлик кенгашлари фаолияти билан боғлиқ жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади

Кенгашга киритилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва келишиш 6 ойгача чўзилмоқда. Лойиҳалар Шаҳарсозлик кенгашига киритилишдан олдин тумандаги Санэпидназорат ва ёнғин хавфсизлиги билан келишилади. Ваҳоланки, уларнинг раҳбарлари кенгаш таркибида ўтирибди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/638532

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади

Уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди. Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда.

Шу боис Президент топшириғига асосан қурилиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи хорижий тажрибани ўрганди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/638540

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
2024/10/03 11:13:27
Back to Top
HTML Embed Code: