Telegram Web Link
ҚИЛСА БЎЛАРКАН-КУ...

  Аҳолини ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яқиндан ўрганиш, фан ва таълим соҳалари, саноат ва бунёдкорлик жабҳаларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳудудларга ташриф буюраркан ҳар гал узоқ истиқболга мўлжалланган дастурларни амалга оширишга катта эътибор қаратиб келади. Қўшимча қиймат яратувчи лойиҳаларга ёшларга даромадли ва доимий иш ўринлари ташкил қилиш учун  сезиларли сармоялар ажратади.
Хусусан, жорий йил 8 апрель куни давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятига ташрифи доирасида дастлаб Фориш туманидаги тоғ-кон саноатига ихтисослашган “Basalt Uzbekistan” кластери фаолияти билан яқиндан танишди.  
Таъкидлаш жоизки, Жиззах вилоятининг асосий катта тумани Фориш  ҳисобланиб, ўтган даврда туман қишлоқ хўжалаги, агроэкеспорт, саноат ва туризм соҳаларида орқада қолиб келаётган эди. Туманда аҳоли асосан чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги орқасидан тирикчилик қилиб, саноат корхоналари деярли, йўқ эди. 
Давлатимиз раҳбари 2019 йил Фориш туманига ташрифи чоғида мазкур  корхонага илк бор борганида ташкилот у қадар ривожланмаган эди. Шу кундан бошлаб корхона мутассаддилари давлат раҳбари томонидан берилган муҳим таклифларга амал қилган ҳолда Германия, Франция, Италия, Чехия каби технологик тараққий этган мамлакатлардан умумий қиймати 498 миллион долларлик олтита лойиҳа асосида инновацион технологияларни олиб келиб ишни кенгайтиришга эришди.
Мазкур корхона бугунги кунда жадал суръатлар билан кластер тизимига ўтиб Олмоссой конидан базальт тошини қазиб олиш, базальтдан сифатли  қурилиш материлларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Хом ашё логистика харажатларисиз корхонага арзон тушгани учун маҳсулотлар юқори сифатли. Шу сабабли халқаро бозорларда ўз  экспорт брендини  топган Форишдаги мазкур кластерда йилига 177 минг тонна базальт тошидан махсус тола, директ ровинг, фибра, арматура, композит геосетка, қувурлар, мато ва иссиқлик-изоляция плиталари каби 42 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. 
Маҳсулот тури кўпайиб, сифати ошган сайин кластер корхонаси 2023 йили 45 минг тонна 554 миллиард сўмлик маҳсулотни экаспорт қилган. Хусусан, товарларнинг 80 фоизи АҚШ, Англия, Польша, Италия, Чехия, Грузия, Россия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон  давлатлари бозорлари  харидоргир бўлиб бораётгани қувонарли. 
“Ҳаракатдан барокат” дейди халқимиз, агар давлатимиз раҳбари бундан 5 йил илгари Жиззахга бориб ушбу корхонага инновацион ғоялар, керакли тавсия ва таклифларини бермаганида эди, бугун келастерда 1 минг 700 дан ортиқ иш ўрни яратилмаган бўлар эди.  Бу рақамлар айтишга  осон, 17 эмас, 170 эмас, нақд 1 минг 700 иш ўрнини яратиш ва шунча ишчиларни узлуксиз  иш ҳақи билан таъминлаш ўз ўзидан бўлиб қолмайди. Бундай кенг кўламли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этилишида экспорт саъй-ҳаракатлари муҳим ўрин тутмоқда.
Тасаввур қилинг етти йил олдин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари Америка Қўшма Штатларида талаб юқори даражада ишлатиляпти, десак ким ишонарди? Дунёнинг турли юртларидаги хўжаликларни забт этаётган Жиззах вилоятидаги бундай стрегик лойиҳалар маҳсули иқтисодий барқарорлигимизга хизмат қилаётганини кўриб, бе ихтиёр “қилса бўларкан-ку” дегинг келади.
Корхона маҳалий ва табиий ресурларга инновацион ёндашган ҳолда кенг форматда ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани сабабли бугун Фориш тумани нафақат вилоятда, балки республикада энг фаол индустриал ҳудудлардан бирига айланди.  
Эришилган улкан иқтисодий ютуқларни кўздан кечириб давлатимиз раҳбари ташрифда кластернинг кейинги фаолиятини қизиқиш билан яқиндан ўрганди. Маълум бўлишича, кластернинг таркибидаги корхоналардан бири “Басфибер трейд” йилига 25 минг тонна базальт тошидан тола ва мато ишлаб чиқариш лойиҳасини илмий асосланган ҳолда амалга оширмоқчи. 
Бу ҳам қуруқ гаплар эмас, лойиҳага 145 миллион долларлик зарур ускуналар келтириб ўрнатилаётганига гувоҳ бўлдик. Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг ОТМлар кластерлар, инвесторлар ва маҳаллий йирик тадбиркорлар билан мулоқот олиб бориб, улар билан ҳисоблашиб квоталарни режалаштириш керак деган устувор таклифини амалда қўлладик.
Дастлабки ўрганишларни олиб бориб талаб ва таклифга асосан квоталаш ишларини режалаштирдик. Мутассаддилар билан музокаралар олиб бориб нечта олий таълим, нечта касб-ҳунар таълимини эгаллаган кадрларга эҳтиёж борлигини аниқлаб 2024-2025 йиллар  қабули бўйича зудлик билан чора-тадбирларни қайта кўриб чиқдик.
Мухатасар қилиб айтганда, келгусида мазкур кластерда ҳаётга татбиқ этилиши кутилаётган 500 миллион долларлик қўшилган қиймати юқори бўлган 20 турдаги янги лойиҳалар эвазига қўшимча 2 мингта иш ўрни пайдо бўлишини ҳисобга олдик.
Янги лойиҳа асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот ички эҳтиёжни қоплаш билан бир қаторда, 90 фоизи экспортга йўналтирилиши малакали мутахассисларни тайёрлаб етказишимизни олдимизга асосий мақсад қилиб қўяди. 
Зеро, илмий асосланган лойиҳаларни кўникмали, малакали кадрлар билан таъминлаш нафақат илмий тадқиқотларни амалиёт билан боғлашга, кластер корхоналарни ривожлантиришга, балки мамлакатимиз барқарор иқтисодиётини янада мустаҳкамилашга, аҳоли фаровонлигини оширишга, даромадли иш ўринларини кўпайтириб аҳолининг камбағал қатламини қисқартиришга хизмат қилади.
2024/06/30 20:51:00
Back to Top
HTML Embed Code: