Telegram Web Link
Иккинчи йўналиш – бизнесни инфратузилма, ер ва энергия билан таъминлаш.

Очиқ мулоқот доирасида келиб тушган 11 мингта мурожаатдан 2 мингтаси ер ва инфратузилма билан боғлиқ. Жойларда ўтказилган сўровда ҳам 55 фоиз тадбиркор электр энергияси, газ таъминотида, тармоққа уланишда муаммо борлигини айтган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ер ва мулкка ёндашувлар бутунлай ўзгарди, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш бўйича катта амалий ишлар қилинди.

Лекин, ердан инвестиция сифатида фойдаланиш тизими ҳали орқада экани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Қанчадан-қанча тадбиркорлар ери йўқлиги учун янги лойиҳа қила олмаётгани қайд этилди. Аксинча, “аукциондан сотиб олдим, энди мени мулким” деб, ерни қаровсиз ташлаб қўйган “уддабуронлар” ҳам кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Ер – энг чекланган ресурсимиз ва у доим иқтисодий наф келтириши керак”,

- деди Президент.

Шу боис, янги ерларни ажратишда биноларни лойиҳалашдан объектни топширишгача бўлган муддатлар мажбурий кўрсатилади.

Бунда қурилиш даврига ер солиғи бўйича 50 фоиз имтиёз берилади (вилоят марказларидан ташқари). Қурилишга рухсат олиш муддати давлат органи айби билан ўтказиб юборилса, қурилиш вақти шу муддатга узайтириб берилади. Муддатида бўлмаса, ер суд орқали қайтариб олинади ёки бошқа тадбиркорга сотилади.

Facebook|Instagram|X
Қишлоқ ва ноқишлоқ жойларда ер фонди доирасида бир фаолиятдан бошқасига ўзгартириш тартиби аниқ белгиланмаган.

Масалан, боғ ўрнида иссиқхона қиламан, деган тадбиркор ишни нимадан бошлашни, кимга мурожаат қилишни билмайди. Ёки, тадбиркор ўз боғида томчилатиб суғориш учун ҳовуз, кичик сиғимли саралаш ва сақлаш омборини қура олмайди.

Шу боис, ҳар бир ер участкаси учун асосий фаолият турини қайсиларига алмаштириш мумкинлиги, қандай ёрдамчи иншоотларни жойлаштира олиши аниқ белгилаб берилади.

Бунинг учун, 1 январдан ер участкалари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори жорий этилади. Шунинг ҳисобига тадбиркорлар бир йилда ўз ерига 800 миллиард сўмлик инвестиция киритади.

Булардан ташқари, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик соҳалари, мева-сабзавотни қайта ишловчиларга улар жойлашган бино-иншоотлар остидаги ерлар учун саноат тоифаси ставкасида ер солиғи ҳисобланаяпти.

Классификаторни жорий қилиш орқали улар ҳам қишлоқ хўжалиги ерлари каби солиқ тўлашга ўтади.

Facebook|Instagram|X
Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.

Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

Facebook|Instagram|X
Учинчи йўналиш – ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш.

Мамлакатимизнинг етти ойлик экспорти 13 фоизга ўсиб, 10 миллиард доллардан ошди, аввал экспорт қилмаган 1 минг 610 та корхона ташқи бозорларга чиқди. Президент маҳаллий корхоналарни ташқи бозорга чиқишини қўллаб-қувватлаш изчил давом эттирилишини таъкидлади.

Хусусан, Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда.

“Ушбу ташкилотга кириш – чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми. Лекин айримлар бунга шубҳа билан қараяпти, бошқалар “корхоналар синади, импорт босиб кетади” деган хавотир билан юрибди.

Бир нарсани тушуниш зарур, импорт божлари ишлайди. Шунинг учун, ташкилот аъзолари билан музокаралар ўтказаяпмиз.

Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати. Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади. Чунки, халқаро ишлаб чиқариш занжирларига кирмасак, иқтисодий ўсиш биз кутгандек бўлмайди”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Президент ён қўшниларимизнинг йиллик импорти 90 миллиард доллар бўлгани билан бизнинг ундаги улушимиз атиги 4 фоиз экани, ёки МДҲ доирасида эркин савдо режими ўрнатилгани билан, Ҳамдўстликдаги 500 миллиард долларлик импортда бизнинг ҳиссамиз 2 фоизга ҳам бормаслигини мисол қилиб келтирди.

Демак, рақобат борасида ҳали анча ишлашимиз зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада катта ислоҳот бошланиб, икки ой олдин алоҳида фармон билан металлургия, кимё, энергетика ва телекоммуникация тармоғида эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.

Корпоратив харидларда ишлаб чиқариш учун олинадиган маҳсулотларга ҳам нарх устуворлиги бекор қилиниши қайд этилди.

Бундан буён, ҳеч кимда алоҳида ҳуқуқ бўлмаслиги, хоҳ давлат стратегик корхонаси бўлсин, хоҳ хусусий корхона ёки хорижий инвестор бўлсин, иқтисодиётда барча тенг шароитда ишлаши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Учинчи йўналиш – ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш.

Мамлакатимизнинг етти ойлик экспорти 13 фоизга ўсиб, 10 миллиард доллардан ошди, аввал экспорт қилмаган 1 минг 610 та корхона ташқи бозорларга чиқди. Президент маҳаллий корхоналарни ташқи бозорга чиқишини қўллаб-қувватлаш изчил давом эттирилишини таъкидлади.

Хусусан, Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда.

“Ушбу ташкилотга кириш – чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми. Лекин айримлар бунга шубҳа билан қараяпти, бошқалар “корхоналар синади, импорт босиб кетади” деган хавотир билан юрибди.

Бир нарсани тушуниш зарур, импорт божлари ишлайди. Шунинг учун, ташкилот аъзолари билан музокаралар ўтказаяпмиз.

Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати. Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади. Чунки, халқаро ишлаб чиқариш занжирларига кирмасак, иқтисодий ўсиш биз кутгандек бўлмайди”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирги геосиёсий жараёнда Европага анъанавий транспорт маршрутлари бўйича юк ташиш чекланди.

Транзит давлатлар ўз ташувчисини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга бераётган рухсатномалар сонини 3 баробаргача камайтирди. Шу ўринда, транспорт корхоналарида 28 та давлат бўйича 20 мингдан ортиқ рухсатномалар ишлатилмасдан турибди.

Транспорт вазирлигига юк ташиш рухсатномаларидан фойдаланиш тизими ошкоралигини ошириш топширилди.

Бунда, “Е-логистика” платформаси ишга туширилиб, экспортчилар учун қайси корхонада қанча рухсатнома борлигини кўриш, тўғридан-тўғри шартнома тузиш имкони яратилади.

Facebook|Instagram|X
Импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш учун замонавий технологиялар зарур. Бундай асбоб-ускуналарга буюртма бериб, олиб келишга кўп вақт кетади.

Лекин, шартнома муддатидан қатъи назар сотиб олинган ускуна 180 кунда етиб келмаса, муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келади.

Тадбиркорлар ускуна келмагунча бошқа импорт шартномаларига тўловни амалга ошира олмайди, олдиндан тўловсиз экспорт қилиши мумкин эмас, давлат томонидан белгиланган имтиёз ва субсидиялардан фойдаланиши чекланган.

Шу муносабат билан эндиликда четдан ускуна ва бутловчи қисм олиб келишда шартнома муддати бузилмаса, муддати ўтган қарздорлик бўлмаслиги белгиланди.

Шунингдек, кўп тадбиркорлар экспорт бўйича ҚҚСни қайтаришда ортиқча тўсиқ борлигини айтмоқда. Солиқ ва божхонани ахборот тизимлари бир-бирига уланган бўлса-да, экспортни тасдиқлайдиган ҳужжат талаб этилаяпти.

Бундан буён, божхона органининг экспортни тасдиқловчи электрон маълумоти ҚҚСни қайтариш учун асос бўлади, бошқа ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Facebook|Instagram|X
Экспортни кескин ошириш учун янги бозорларга кўпроқ кириб бориш керак.

Сўровларда 30-40 фоиз корхоналаримиз қайси маҳсулотга ташқи бозорда талаб юқори, қанақа стандарт керак, деган саволларга жавоб топишга қийналишини айтган.

Ташқи бозорда маҳсулотларимиз турининг кўпайишига, экспортчи корхоналаримиз янги бозорларга кириб боришига хизмат қиладиган тизим яратилади.

Бу борада чет элда бизнес қилиб, катта тажриба орттирган ватандошларимиз ва экспортчи корхоналарни бир-бири билан боғлаш катта самара бериши таъкидланди.

Мутасаддиларга ватандошларимиз билан яқиндан ишлаб, улар билан “савдо ва инвестиция бўйича маслаҳатчи” сифатида ҳамкорлик қилиш, уларнинг таклиф, ташаббус ва лойиҳаларига кўмаклашиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йилига 250 триллион сўмдан зиёд давлат харидлари амалга оширилмоқда. Шу боис, давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш вақти келди.

Келгуси йилги давлат инвестиция дастуридаги ҳар бир лойиҳа бўйича маҳаллий маҳсулотлар улуши қанча бўлиши аниқ белгиланади. Давлат харидида энди маҳаллий маҳсулот улушини ошириш рағбатлантирилади.

Жумладан, энергетика, нефтгаз, кимё, металлургия, темир йўл каби тармоқлардаги йирик корхоналар 2-3 йиллик буюртмаларини кооперация порталига олдиндан жойлаштиради.

Маҳаллий корхоналар эса ушбу буюртмалар асосида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Уларнинг лойиҳаларига дастлабки босқичда 100 миллион доллар йўналтирилади.

Facebook|Instagram|X
Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорларни кенг жалб этиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Шу йилнинг ўзидаёқ 150 тадан ортиқ кон ва майдонлар тадбиркорларга сотилди.

Йил якунигача яна 300 та кон ва майдонлар тадбиркорларга таклиф қилинади.

Қурилишда қум-шағалга эҳтиёжни қоплаш мақсадида 110 миллион куб метр захирали 172 та кон ҳам тадбиркорлик учун ажратилади.

Facebook|Instagram|X
Тўртинчи йўналиш – хизматлар соҳасига янги туртки бериш.

Ўзбекистонда банд аҳолининг 52 фоизи хизматлар соҳасида ишлаяпти. Ишлаб турган корхоналарнинг 68 фоизи ҳам хизматлар соҳасига тўғри келади.

Лекин, соҳада банд бўлганларнинг атиги 4 фоизи юқори қўшилган қиймат берадиган йўналишда фаолият юритаяпти. Шу боис, хизматларда, аввало, IT соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Етти йил олдин нолдан бошланган бу соҳа 1 миллиард долларлик экспорт қилиш салоҳиятига эга бўлди, ҳар бир ҳудудда экспортга йўналтирилган IT парклар ташкил қилинди.

Энди, барча соҳада сунъий интеллект технологиялари кенг жорий қилинади. IT паркда сунъий интеллект маркази очилади.

Бу йўналишда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилади. Лойиҳаларни молиялаштириш учун 50 миллион доллар ажратилади.

Facebook|Instagram|X
Тадбиркорликни дастлабки босқичда – стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш экотизими яратилади.

Жорий йил стартапларга илк бор 134 миллион доллар инвестиция кириб келди. Бу соҳада фаолиятини нолдан бошлаб, айланмасини 10 миллион доллардан оширган 50 дан зиёд маҳаллий компания пайдо бўлди.

Шу боис, стартапларни “оёққа турғазиш” учун венчур жамғармалар фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг учун IT парк ҳам 10 миллион долларлик жамғарма ташкил қилади.

Шунингдек, стартап хориждан олиб келган ҳар 1 доллар инвестициясига давлат ҳам 1 доллар ресурс беради. Стартап ишланмаларини патентлаш ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш каби харажатларни давлат қоплаб беради.

Умуман, бу соҳага 50 миллион доллар йўналтирилади.

Facebook|Instagram|X
Маҳаллийлаштиришда фақат товарлар эмас, хизматлар бўйича ҳам катта имкониятлар бор.

Масалан, энергетика соҳасида 36 миллиард долларлик 27 гигаватт электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу каби объектлардаги юқори технологик ускуналарни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш бўйича малакали хизматларга талаб йилдан-йилга ортаяпти.

Кимё, металлургия корхоналари, насос станциялари ва ГЭСлар, тўқимачилик ва тиббиётда ҳам бундай хизматларга талаб катта.

Шу боис, бир йил ичида 3 мингта маҳаллий мутахассис Германия, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Туркиядаги ишлаб чиқарувчи компанияларга малака оширишга юборилади. Уларнинг харажатларини давлат қоплаб беради.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига йирик корхоналарга сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Хизматларда улуши энг катта соҳалардан бири, бу – умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматлари.

Давлатимиз раҳбари уларнинг энг катта муаммоси ҚҚС ва ишчилар ҳисобини юритиш эканидан хабардорлигини таъкидлади.

Шу боис 1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Бунда ойлик айланмасининг 60 фоизини нақд пулсиз амалга оширган корхоналарга ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. Агар нақд пулсиз айланма 60 фоиздан кам бўлса, “кэшбек” 20 фоиз бўлади.

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.

Уларга баҳор ва ёз мавсумида ўзларига туташ майдонларда стол-стул ва соябон қўйиб ишлашга рухсат берилади. Ресторан ва кафелар ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган меҳнат шартномасини тузиши мумкин бўлади.

Худди шу каби 1 октябрдан меҳмонхона ва туроператорларга ҳам тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи “кэшбек” қилиб берилади.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги икки йилда бозорга киришдаги 13 та эксклюзив ҳуқуқ бекор қилинган эди. Яқинда яна 7 таси бекор бўлади. Бу орқали 1,5 мингдан ортиқ тадбиркорлар учун бозорга кириш имконияти яратилади.

Мисол учун, меҳмонхона фаолиятини сертификатлаш билан аккредитацияси бор барча корхоналар шуғулланиши мумкин бўлади.

Ёки, Қурилиш вазирлигидаги “Шаффоф қурилиш” тизими орқали тендер савдолари учун ҳужжатларни фақат вазирлик қошидаги консалтинг марказлари тайёрлаб бераяпти.

Энди, 1 октябрдан худди Тадбиркорлик рейтинги каби “Шаффоф қурилиш” тизимини тадбиркорларни ўзи юритади. Консалтинг марказлари функциялари тўлиқ хусусий секторга ўтказилади.

Президент тадбиркорлар таклиф берса, давлат идоралари кўрсатаётган бошқа хизматларни ҳам хусусий секторга беришга тайёрлигини билдирди.

Facebook|Instagram|X
Бешинчи йўналиш – бизнес учун тўсиқ ва ғовларни янада қисқартириш.

Тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишга асос бўладиган қонун бузилиш ҳолатлари даражаси белгиланмагани кўрсатиб ўтилди. Оқибатда арзимаган камчиликлар билан ҳам тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу боис, 1 ноябрга қадар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади.

Президент реестрда йўқ мезон бўйича тадбиркор фаолиятини тўхтатган мансабдор жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

Facebook|Instagram|X
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️📣📣📣

🖋 Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Вазирлик ва идоралар ҳамкорликда

🛎 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ижодкорлар ўртасида Республика кўрик-танлови эълон қилади.

📌Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича бўлиб ўтади:

“Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик”

“Энг яхши  ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ”

“Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър”


💰Баҳолаш натижалари бўйича ғолиблар:

📌 “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ”

1-ўрин — 50 000 000 сўм
2-ўрин — 30 000 000 сўм
3-ўрин — 20 000 000 сўм.

📌 “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик”

1-ўрин — 30 000 000 сўм
2-ўрин — 20 000 000 сўм
3-ўрин — 10 000 000 сўм.

📌“Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър”

1-ўрин — 20 000 000 сўм
2-ўрин — 10 000 000 сўм
3-ўрин — 5 000 000 сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.

❤️ Танловда 18 ёшдан барча ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

🎥 Батафсил видеороликда

https://www.tg-me.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Yangilik #News  #Новость

Viloyatda ilk “Mahalla servis kompaniyasi” faoliyatini boshladi

👉 Batafsil
____________                                              

The first "Mahalla servis kompaniya (Mahalla Service Company)" startes its activities in the region

👉 In detail
____________

В столичной области начала свою деятельность первая “Маҳалла сервис компанияси”

👉 Подробно

Telegram 🌐 Website 📹 YouTubeFacebook 🕊 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/13 02:47:07
Back to Top
HTML Embed Code: