Telegram Web Link
Диплом – қўлда, олдинда - танлов

Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Cудьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси (2023/2024 ўқув йили) битирувчиларига магистр дипломи топширилди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаяжон, ишонч ва эртанги кун масъулияти - 153 нафар тингловчи Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсини муваффақиятли битирди

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Саноқли фурсатдан кейин Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бошланади.

Бугун айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш, ваколат муддати якунига етганларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлаш, шунингдек Кенгаш ваколатига доир бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Кенгаш йиғилишида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
ЭЪЛОН!
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИНИНГ СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА НОМЗОДЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ КУРСИГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 17 июлдаги 1914-сонли қарори билан Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) ҳужжат топширган талабгорларнинг 519 нафари танловда иштирок этишга муносиб деб топилди (рўйхат илова қилинади).

Кириш синовларининг ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида алоҳида эълон қилинади.
 
Қабул комиссияси

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг расмий сайтида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директорининг маслаҳатчиси, юридик фанлари доктори Дилшод Ариповнинг "Суд соҳасида кадрлар тайёрлаш: янги тизим, натижа ва самарадорлик" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Мақолада мамлатимиздан изчил амалга ошириб келинаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, шу жараёнда Судьялар олий мактаби ташкил этилиши ва унинг халқаро экспертлар томонидан эътирофи, шунингдек, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш орқали профессионал ва етук судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: :@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилоят суди судьяси Назира Рахмановага волидаи муҳтарамаси Зуҳра Машарипованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Кенгашдан_сўнг

Қайси судья фаолиятида қандай ўзгариш?

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди, ваколати етган айрим судьялар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига муносиб кўрилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:


Нишонова Умида Мирзаумаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси лавозимига;

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Судьялар олий кенгаши хулосаси билан:

Сейтназаров Адилбек Джолдасовични Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси лавозимига;

Акимниязов Нурлыбай Арафатдиновични Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Таиров Нураддин Нзамаддиновични Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг судьяси тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги синов, янги чақириқ арафсидаги самимий тилаклар, ҳаяжон, масъулият... - Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси битирув тантанасидан яна бир лавҳа

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Назокат Байзаковага волидаи муҳтарамаси Тамара Байзакованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2024/09/27 11:00:05
Back to Top
HTML Embed Code: