Telegram Web Link
Қайта тайёрлаш курслари: натижа куттираётгани йўқ

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тизимда раҳбар судьялик лавозимлари учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида икки ойлик қайта тайёрлаш курслари жорий этилганидан хабарингиз бор.

Шу мақсадда апрель ойида икки юз нафар судья тест синовларидан
ўтказилиб, энг юқори балл олган олтмиш нафари туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозими учун захирага олинган ва икки ойлик қайта тайёрлаш курсига жалб қилинганди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро суди судьяси Шаҳриддин Очиловга падари бузруквори Бекмурод Очиловнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташаббус, мақсад ва дастлабки натижалар - сараланган судьяларнинг биринчи гуруҳи қайта тайёрлаш курсларини якунлади

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судья:

маслаҳатлашуви сирини ва ёпиқ суд мажлисларини ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга;

сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутати бўлишга;

сиёсий партия аъзоси бўлишга, уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, сиёсий партияларнинг тадбирларида иштирок этишга, бошқа сиёсий фаолият билан шуғулланишга;

ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, бундан судьянинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва бошқа ижодий фаолият мустасно;

шахсан ёки ишончли шахслар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга,
шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни бошқаришда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, иштирок этишга;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган чет эл банкларида ҳисобварақлар (омонатлар) очишга ва уларга эга бўлишга, нақд пул маблағларини ҳамда қимматликларни сақлашга. Бундай чеклов судьянинг эрига (хотинига) ва вояга етмаган фарзандларига нисбатан ҳам амал қилади;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг ишлари бўйича судда вакил бўлишга (қонуний вакиллик ҳоллари бундан мустасно);

судда кўриб чиқилаётган масала юзасидан суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар ошкора мулоҳазалар билдиришга;

қонунга мувофиқ махфий ахборот жумласига киритилган, судьялик ваколатларини амалга ошириши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни судьялик ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ошкор қилишга ёки фойдаланишга ҳақли эмас.

Судьянинг зиммасида қонунга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

("Судлар тўғрисида"ги қонун, 62-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тергов судьялари: мақсад, эҳтиёж ва кутилаётган натижалар

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Жараён

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари якуний давлат аттестация синовларидан ўтмоқда.

2023-2024 ўқув йилида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига тайёрлаш курсига 153 нафар тингловчи қабул қилинган бўлиб, уларнинг 48 нафари жиноят ҳуқуқи, 47 нафари фуқаролик ҳуқуқи, 30 нафари иқтисодий ҳуқуқ ва 28 нафари маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича таҳсил олди.

Якуний давлат аттестация синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга тегишли диплом берилади ва улар илк бор судьялик лавозимига тайинланиш учун очиқ танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Тергов судьялари: «икки қутб» ўртасидаги адолат тарозиси

Зафаржон Омонов,
жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судининг раиси


...Тергов судьяларининг вужудга келиши ҳақидаги тарихий маълумотларни кўрсак, бу институт Францияда 14-15 асрларда пайдо бўлгани ва Наполеон ҳукмронлигидаги Франциянинг 1808 йилдаги жиноят процессуал кодексида қонун билан мустаҳкамланганини кўриш мумкин.

МДҲдаги айрим давлатларда ҳам ушбу институт бир неча йилдан буён амалда. Жумладан, қўшни Қозоғистон Республикасида ҳам тергов судьялари 2015 йил 1 январдан буён фаолият олиб бормоқда ва бугунги кунда ушбу амалиёт анча ижобий натижа берганини таъкидлаш лозим.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Суд раиси, ўринбосари қандай тартибда тайинланади (сайланади)?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан сайланади.

Вилоят, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси, раис ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан лавозимга тайинланади.

Қорақалпоғистон Республикаси суди, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раиси, раис ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг Президенти билан келишиб олинган хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан сайланади.

Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар суди раиси, раис ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тайинланади.

Туманлараро, туман, шаҳар суди, ҳудудий ҳарбий суд раиси, раис ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланади.

(“Судлар тўғрисида”ги қонун, 70-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро суди судьяси Ўткирбек Абдураҳмоновга волидаи муҳтарамаси Анорхол Райимбердиеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Маънавият_тафаккур_хулоса

Шердан қўрққандан кўра нафсдан қўрққан фойдалироқ.

Нафсга эрк бермасанг, жонинг саломат бўлади.

Мол ва бойликнинг умри қисқа, тезда завол топади. Яхши ном эса узоқ яшайди.

Оз нарса билан иззатда бўлмоқ – кўп нарса билан беқадр бўлишдан афзалдир.

Тухум ўғрилаган туя ҳам ўғирлайди.

Сиринг ичингда экан, у сенинг асирингдир,ташқарига чиқса, сен унга асир бўласан.

Ҳар қандай нарсада исроф бор, аммо яхшиликда исроф бўлмайди.

Сенинг уч дўстинг бор: ўз дўстинг, дўстингнинг дўсти ва душманингнинг душмани.


(“Ҳикматнома”дан)

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Барча судьялар бир хил мақомга эга, бироқ раҳбар судьяликнинг хос талаблари бор" - Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида сараланган судьяларнинг биринчи гуруҳи қайта тайёрлаш курси таҳсилини якунлади

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Жаҳонгир Каримовга падари бузрувори Абдужалил Каримовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2024/09/27 11:05:30
Back to Top
HTML Embed Code: