Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси, юридик фанлари номзоди Абдуманноб Раҳимовнинг мазкур суд фаолиятига оид навбатдаги мақоласи эълон қилинди.

Унда ўтган йиллар давомида Конституциявий суднинг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинади.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Талабгорлар сони, йўналишлар, ҳудудлар кесими ва идоравий соҳалар – рақамларда

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) қабул этмоқда.

Жорий йилнинг 3 июнь ҳолатга кўра, Судьялик лавозимларига тайёрлаш курсига 589 нафар талабгор (шундан 76 нафари хотин-қизлар) ҳужжат топширган. Уларнинг 322 нафари жиноят ҳуқуқи, 121 нафари фуқаролик, 87 нафари иқтисодий ва 59 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича таҳсил олиш истагини билдирган.

Ҳудудлар кесмида энг кўп талабгорлар Тошкент шаҳри (121 нафар), Самарқанд (60 нафар), Фарғона (49 нафар) ва Андижон (48 нафар) вилоятларига тўғри келмоқда. Жиззах (25 нафар), Сирдарё (22 нафар) ва Навойи (18 нафар) вилоятларида бунинг акси кузатилмоқда.

Талабгорларнинг энг кўпини суд тизими вакиллари ташкил этмоқда: 339 нафари. Шунингдек, 47 нафари адлия, 52 нафари Ички ишлар, 22 нафари прокуратура органларида, 36 нафари адвокатура тизимида фаолият кўрсатиб келаётган мутахассислар ҳисобланади.

Қабул вақти якунигача ушбу рақамлар ўзгариши аниқ, чунки, ҳужжат топшираётган талабгорлар сони кундан кунга ортиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига тайёрлар курсига (2024/2025 ўқув йили учун) 160 та қабул квотаси (жиноят ҳуқуқи йўналиши бўйича 70 та, фуқаролик ҳуқуқи йўналиши бўйича 40 та, иқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 та, маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича 15 та) белгиланган. Белгиланган миқдор доирасида хотин-қизлар учун 20 та қўшимча квота (ҳар бир суд йўналиши бўйича 5 тадан) белгиланди.

Ҳужжатлар жорий йилнинг 7 июнигача (шуни куни ҳам) қабул қилинади. Демак, Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига ҳужжат топшириш муддати ҳали якунланмагани эътиборидан ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган олий маълумотли ҳуқуқшунослар ўз имкониятларини синаб кўриш имкониятига эга.

Қабул комиссияси

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этишга келишиб олинди

Бола ҳуқуқларини судларда самарали ҳимоя қилиш бўйича судьялар ва судьяликка номзодлар учун қисқа муддатли ўқув кураслари ташкил этилади.

Бу ҳақда куни кеча Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида бўлиб ўтган тўрт томонлама учрашувда келишиб олинди. Яъниким, томонлар - БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) мутахассиси Сафинас Ахаева, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) “East-west management institute” NTT Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси раҳбари Соня Простран , Олий Мажлиснинг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), профессор Сурайё Раҳмонова ҳамда Судьялар олий мактаби вакилларининг учрашуви якунида шундай тўхтамга келинди.

Шунингдек, учрашувда судда ва судгача бўлган жараёнларда бола ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни одил судловни амалга оширишда ҳимоя қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Президент янги Қонунга имзо чекди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонун имзоланди.

Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди.

Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Қонуннинг тўлиқ матни👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Бесабаб тақдимнома киритилмайди

Kun.uz”даги мақолада муаммо тўғри кўтарилган: 2024 йилнинг 19 январь куни қонуний кучга кирган суд қарори ҳанузгача ижро этилмаган, ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросиниг (МИБ) туман бўлими ва суд ўртасида “копток” бўлмоқда! Бироқ “ижро ҳужжати нима сабабдан “копток” қилинмоқда?” деган саволга бироз юзаки жавоб қидирилганга ўхшайди.

Акс ҳолда, гўёки “...суд фуқаролик иши бўйича бор-йўғи 2 варақлик ҳужжатни эплаб ёза олмаётгани” ҳақида таънага ҳам, масалани ҳал этиш учун кимнидир “рози қилиш”га оид писандага ҳам ўрин қолмас эди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Савоб ишни ҳар ким қилиши керак" - Жиззах вилояти судлари судьялари ва ходимлари "Беғараз донорлик" акциясида иштирок этди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Қабул муддати бир кунга узайтирилди

Жорий йилнинг 7 июнь санаси - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) ҳужжат топширишнинг охирги куни қилиб белгиланган эди.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларига талабгорларнинг асосий қисми давлат органларида хизмат қилиши, хизмат вазифалари хусусияти, айниқса, тиғиз тартибга эгалигини эътибор олган ҳолда ҳужжатларни қабул қилиш санаси яна бир кунга узайтирилди.

Демак, ҳужжатлар эртага 8 июнь (шанба) куни соат 18.00.гача қабул қилинади.

Шу муносабат билан такрор маълум қилинадики, Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига ҳужжат топшириш муддати узайтирилгани эътиборидан ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган олий маълумотли ҳуқуқшунослар ўз имкониятларини синаб кўриш имкониятига эга.

Қабул комиссияси

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилоят Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси Марс Мамаюсуповга падари бузруквори Нурмамет Мамаюсуповнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Суд фахрийси Олимжон Алиджонов етмиш тўрт ёшида вафот этди.

У судьялар ҳамжамиятининг тажрибалари вакили эди. Фаолияти давомида Қўқон шаҳар судининг судьяси, ушбу суд раисининг ўринбосари, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьяси лавозимларида меҳнат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши маҳрумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманлараро иқтисодий суди: фаолият, тадбиркорлар ҳуқуқларининг самарали ҳимояси, иш ҳажми ва бунинг сабаб бўлаётган омиллар...

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Ижтимоий тармоқдаги айрим каналлар ва электрон нашрларда Б. Кудратуллаев (“Бахти Ташкентский”) ва бошқаларга оид жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилаётган бўлса-да, раислик этувчи томонидан оммавий ахборот воситалари ходимларига суд жараёнини видеотасвир ва аудиога олиш чеклангани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур жиноят иши бўйича аввалги суд мажлисидан олинган лавҳалар қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқдаги каналларда турлича талқинлар билан эълон қилингани, натижада жамоатчиликда нотўғри тасаввурлар шаклланишидан ташқари судга нисбатан ижтимоий босим эҳтимолини ҳам пайдо қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, раислик этувчи томонидан зарур процессуал чоралар кўрилиши мутлақо табиий, Қонун бунга изн беради (ЎзР ЖПК, 408-модда). Қолаверса, бундай тартиб халқаро амалиётда ҳам кўплаб кузатилади.

Бироқ суднинг мазкур ажрими суд мажлисида журналист ва блогерларнинг иштирокини узил-кесил таъқиқламайди. Яъни, улар жараённи бевосита кузатиши, ўзлари учун зарур қайдлар қилиб бориши ҳамда турли башорат ва тахминларга берилмаган ҳолда ахборотлар эълон қилишига монеълик йўқ.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тергов судьяси лавозими жорий этилмоқда - Президентнинг "Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг куни кеча қабул қилган "Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ:

тергов судьяси лавозими учун штат бирликлари судларнинг мавжуд штат бирликлари ҳамда 2025-2027 йиллар учун ажратиладиган қўшимча штат бирликлари ҳисобига шакллантирилади.

Ушбу фармон билан Судьялар олий кенгашига Олий суд билан биргаликда 2025 йил 1 январига қадар тергов судьяси лавозими жорий этиладиган судларнинг юқори малакали ва масъулиятли кадрлар билан тўлдиришини таъминлаш юклатилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг куни кеча қабул қилган "Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ: тергов судьяси лавозими…
Шунингдек, фармонга кўра:

тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди;

тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;

тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари томонидан амалга оширилади.

Қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_2030

Судьялар олий кенгаши судьяси, юридик фанлари номзоди, доцент Малика Қаландарова "Кутилган фурсат" лойиҳаси меҳмони.

Бугун, 12 июнь, соат 19.00да


📱 youtube | 📱 instagram | 📱 facebook

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
(Олий суд инфографикаси)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги "Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
Фармони👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Ўзбекистон_2030

"Кутилган фурсат"
лойиҳаси саҳнасида Судьялар олий кенгаши судьяси, юридик фанлари номзоди, доцент Малика Қаландарова -

*"Алик"сиз қолган саломнинг сабаби ва тақдирга таъсири;

*судлар ҳақида шаклланаётган қарашлар ва реал ҳолат: фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди мисолида;

*судга бўлган ишончни янада ошириш: талаб ва таклиф;

*суд тизимида очиқлик нима учун муҳим;

*"суд мухбирлари"га эҳтиёж
ва бошқа мавзуларда ҳақида сўз юритади.

ВИДЕОНИ КЎРИШ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Судьянинг қандай хатоси кечирилмайди?" - ушбу саволга жавоб, судьялик, тизимдаги илк қадамлар, оналик ва бекалик масъулияти, аёллик бахти ҳамда бошқа мавзуларда жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Наргиза Шарипова билан суҳбат.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Нодиржон Расуловга падари бузруквори Ғаппор Расуловнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2024/10/01 16:30:42
Back to Top
HTML Embed Code: