Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Асосланган гумон: “қамоқ” эҳтиёт чорасини танлаш ва судгача ҳибсдан озод қилиш масалалари. Миллий тажриба ва халқаро амалиёт” - Бухорода жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун халқаро семинар ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар диққатига!

Жорий йилнинг 19 сентябрь (пайшанба) куни соат 12.00. да “Судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик ва миллий тажрибалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари иштирок этади.

Таклиф қиламиз.

Тадбир ўтадиган манзил:
Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА).

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти суди судьяси Шуҳрат Ражабовга падари бузруквори Эсанбай Ражабовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Бугун Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Судьялар корпусини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорлик ва миллий тажрибалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

МАТН👈👈

ВИДЕО👈👈

Фото: АОКА

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Бугун бўлиб ўтган Сенатнинг 57-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан:

Икрам Тухтамуратович Муслимов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Олимжон Хамитович Исмаилов беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Кенгаш фаолиятига доир навбатдаги "Ахборотнома" босмадан чиқди

Судьялар олий кенгашининг 2024 йил олти ойлик фаолиятига доир "Ахборотнома" нашр этилди.

Унда Кенгаш томонидан судьялар корпусини шакллантириш, уларни касбий тайёргарлик ва малакасини оширишни ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик, фуқаролар мурожаатларининг таҳлилига доир маълумотлар ўрин олган.

Шунингдек, тизимда замонавий ахборот-технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар, халқаро ҳамкорлик, Кенгаш ташаббуси билан нашр этилган китоб ва қўлланмалар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилган.


"Ахборотнома"нинг электрон шакли билан УШБУ ҲАВОЛА👈 орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Асосланган гумон: “қамоқ” эҳтиёт чорасини танлаш ва судгача ҳибсдан озод қилиш масалалари. Миллий тажриба ва халқаро амалиёт” - шу мавзуда минтақаларда ўтказиб келинаётган навбатдаги семинар Урганчда бўлди, унда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлари судьялари иштирок этди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Маълумки, жорий йилнинг апрель ойида икки юз нафар судья тест синовларидан ўтказилиб, уларнинг энг юқори балл олган олтмиш нафари туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси ва раис ўринбосари лавозими учун захирага олинган ва икки ойлик қайта тайёрлаш курсига жалб қилинганди.

Шу йилнинг июль ойида қайта тайёрлаш курсига жалб қилинган судьяларнинг биринчи гуруҳи икки ойлик таҳсилни муваффақиятли
якунлаган бўлса, куни кеча уларнинг иккинчи гуруҳ ҳам мазкур курсни тамомлади.

Қайта тайёрлаш курсларида асосий эътибор суд бошқарувини самарали ташкил этиш, ташаббускорлик, вазифаларни аниқ белгилаш, вақтни бошқариш, муайян муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотлар ўтказиш каби кўникмаларни шакллантиришга оид назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Синовлардан муваффақиятли ўтганларга сертификат топширилди.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/09/27 10:42:04
Back to Top
HTML Embed Code: