Telegram Web Link
#ҚУТЛАЙМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Улар орасида суд тизимининг вакиллари ҳам бор.

Хусусан:

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Исламов Бахтияр Джахангирович


“Дўстлик” ордени билан;

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раиси Айтниязов Парахат,

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Парпиева Гулнора Ахатовна,

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси Худойқулов Зокир Нормуродович -

“Содиқ хизматлари учун” медали билан;

Бухоро вилояти маъмурий судининг судьяси Ҳусенов Жалолиддин Фарходович -

“Шуҳрат” медали
билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши мукофотланганларни юксак эътироф билан самимий қутлайди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Суд этикаси: миллий тажриба ва халқаро меъёрлар” мавзуида бўлиб ўтган амалий семинардан лавҳа

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Саноқли дақиқалардан сўнг Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бошланади.

Бу галги Кенгаш йиғилиши кун тартибга ваколати муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлашга доир масала киритилмаган. Бироқ айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш ва бошқа масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Саноқли дақиқалардан сўнг Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бошланади. Бу галги Кенгаш йиғилиши кун тартибга ваколати муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлашга доир масала киритилмаган.…
Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Мирзабаев Санжар Худайбердиевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ёриев Анвар Комилович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Эргашев Давран Баймуратович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;

Ли Виталий Валентинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Пайғамов Авазжон Кенжаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Ахроров Шахиддин Исломович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Юсупов Ихтиёржон Адхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Давлатов Хикмат Баратович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчилари судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланди.

Улар ўз фаолиятини фуқаролик ишлари бўйича судларда бошлайди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Анвар Элмурадовга волидаи муҳтарамаси Муборак Элмурадованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда бўлиб ўтган амалий семинар: судьялик масъулиятининг кўз илғамас қирралари, фахрийлар тажрибаси, бугуннинг талаблари...

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Ўзбекистон_2030

"Кутилган фурсат" лойиҳаси саҳнасида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Ҳасан Очилов -

салкам 20 йиллик тажрибага эга педагог-ҳуқуқшунос судьяликни танлаши ва бунинг сабаблари;

назария ва амалиёт: уйғунлик нечоғли;

жиноий жазоларни либераллаштиришга эҳтиёж
ва бошқа мавзуларда сўз юритади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Айни_дақиқаларда...

...Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича таҳсил олган бир гуруҳ битирувчиларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилаётир.

Жараён муқобиллик асосида ўтмоқда.

Очиқ танлов якунлари ҳақида кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилоят суди судьяси Мансур Абдурахмановга волидаи муҳтарамаси Тошжамол Рахманкулованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Эргашев Марат Анварович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;

Омонов Аброржон Алимжонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши якунланди.

Натижалар маълум.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кенгаш анъанаси давом этади - Истиқлол байрами арафасида наинки пешқадам судьялар, балки уларнинг ота-оналарига ҳам эътибор қаратилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 августидаги фармойиши билан:

Джахангир Бахтиярович Джураев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси адлия ва суд органлари фаолияти масалалари бўйича шўъба бош инспектори лавозимига тайинланди.

Д. Джураев тайинловгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси адлия ва суд органлари фаолияти масалалари бўйича шўъба етакчи инспектори лавозимида фаолият кўрсатган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармойиши билан:

Сарвар Хасанович Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси адлия ва суд органлари фаолияти масалалари бўйича шўъба етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

С. Каримов тайинловгача Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимида фаолият кўрсатган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз – Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз уч йиллигини нишонлаш арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 522 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Азиз ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши барчангизни муборак айём - юрт Истиқлолининг 33 йиллиги билан самимий табриклайди.

Эл тинчлиги, Ватан тараққиёти бардавом бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лавозим масъулияти ва оналик бурчи кесишган нуқтада аёл судьянинг қарори ва иқрори - Олий суд судьяси, "Содиқ хизматлари учун" медали соҳибаси Гулнора Парпиева

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди судьяси Хуршид Содиқовга падари бузруквори Абдисамат Худайбердиевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2024/09/27 11:10:50
Back to Top
HTML Embed Code: