Telegram Web Link
Тергов судьяси институти бошқа давлатларда ҳам мавжудми?

...Мазкур институт Францияда ўз тарихий илдизига эга бўлиб, давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган. Ишни судга қадар юритишда тортишув принципининг амал қилишини таъминлайдиган холис, мустақил институт намунаси бўлган.

Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва Хорватия давлатларида тергов судьялари ўз фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, бу лавозим кейинчалик Литва, Молдова, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва Қирғиз Республикаларида жорий этилган.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Омон Арабовга укаси Ҳусан Арабовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Муносабат

Ҳолат инкор этилмайди, зарур чоралар кўрилмоқда


Jurnalist24.uz”да баён қилган жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судидаги ҳолат инкор этилмайди. Дарҳақиқат, турли сабабларга кўра, айрим суд мажлислари белгиланган вақтдан кечроқ бошланиши бор гап. Бундай манзара бир неча омилларга боғлиқ. Хусусан, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида иккита судьялик лавозими айни пайтда бўш (ушбу суд етти таркибли). Бу ҳол шундоғам иш ҳажми оз бўлмаган мазкур суднинг 5 нафар судьяси катта юклама билан ишлаётганини англатади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода семинар: суд тизимида янги институт, унга бўлган талаб ва эҳтиёж

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Саноқли дақиқалардан сўнг Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бошланади.

Бугун йиғилиш кун тартиби кенг бўлиб, Кенгаш аъзолари томонидан эллик нафардан зиёд номзодларнинг айримларини судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги муддатига, айримларини муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлашга доир масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари Кенгаш ваколатига доир бошқа масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Қутлов

Айни пайтда давом этаётган Олий Мажлис Сенатининг эллик учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келган Халилилло Собиржонович Тўрахўжаевни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайлаш тўғрисидаги тақдимнома кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар ҳамжамияти Халиллилло Тўрахўжаевнинг тизимдаги самарали фаолиятини, хусусан, суд-ҳуқуқ ислоҳотларидаги муносиб хизмати, ижтимоий адолатни таъминлаш, айниқса, фуқаролик судларини алоҳида ҳуқуқий институт сифатида янада такомиллаштиришга қўшган баракали ҳиссасини қадрлайди ва ҳақли равишда эътироф этади. Шунингдек, юксак ишонч ифодаси сифатида маъсулиятли лавозимга сайлангани билан самимий қутлаб, бардавом муваффақиятлар тилайди.

Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Адолат Муқумовага падари бузруквори Аҳмад Муқумовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Кенгашдан_сўнг

Танлов якунидаги тайинловлар

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар, хусусан, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш, ваколат муддати якунига етганларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қисқа танаффуслар билан олти соатдан кўпроқ давом этган жараён якунида барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг раиси Миралимов Бахтиёр Дехқонбоевичнинг судьялик лавозимида бўлишининг энг юқори ёши 2026 йил 7 февралгача узайтирилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати
Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Муҳокама якунида Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан:

Музаффар Зафарович Кукиевни беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига;

Худойқул Тожиевич Азизов, Аскаржон Бойисович Гафуров ва Аҳрорхон Муминович Хашимхоновни беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ўн тўрт нафар аъзоси ўз фаолиятини доимий асосда, етти нафари жамоатчилик асосида амалга оширади.

Судьялар олий кенгашининг барча аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати томонидан беш йил муддатга сайланади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Чалғимайлик, чалғитмайлик...


Ўзбекистон Суд бошқарувчилари ассоциациясининг Самарқанд ва Бухоро бўлимларининг суд бошқарувчилари қўлга олингани ҳақида хабарлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилар экан, уларнинг айримларида воқеликка нотўғри ёндошув ва талқинлар кузатилмоқдаки, бу ҳол вазиятга ойдинлик киритишни талаб қилади.

Судьялар олий кенгаши аввал ҳам аниқлик киритганидек, номида “суд” сўзи бор барча нодавлат бирлашма ёки уюшмалар суд тизимига кирмайди. Жумладан, суд бошқарувчилари ҳам.

Cуд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) — тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахс. Янада аниқроқ тушунтирилса, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан суд томонидан тўловга қобилиятсизлик (банкрот) тўғрисидаги ишларни юритиш жараёнида кредиторлар ёки ваколатли давлат органи ёхуд суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси таклиф этган номзодлар орасидан суд бошқарувчиси тайинланади.

Суд бошқарувчилари суд томонидан тайинланса-да, суд ходими ҳисобланмайди. Чунки, улар одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ тўғридан-тўғри ваколатга эга эмас. Шу боис ҳам суд бошқарувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколати ва фаолиятига доир бошқа масалалар “Судлар тўғрисида”ги қонун билан эмас, балки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 765-сон (12.09.2019й.) қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинган.

Демак, муайян воқелик бўйича хабар тарқатишда чалғимаслик, жамоатчиликни ҳам чалғитмаслик мақсадга мувофиқдир.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади

ТАБРИК МАТНИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Ихчам тадбир, эътибор ва ҳақли эътирофлар

Тадбир бироз кечикиб бошланди. Бироқ бундан кўп безовта бўлингани йўқ. Аксинча, чиройли сабр қилиндики, таклиф этилган меҳмонларда бугун, эрта, ҳатто индинга ҳам вақт масаласи муаммо. Таклиф этилган жойлар кўп. “Йўқ” дейишнинг иложи йўқ: тадбирлар тўри уларга мунтазир. Чунки, эртага 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.

Ушбу сана муносабати билан Судьялар олий кенгашида ҳам ихчамгина тадбир ўтказилди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
2024/06/30 21:33:24
Back to Top
HTML Embed Code: