Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Самарқандда хорижий делегациялар ва йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг Самарқанд саммити – Янги Ўзбекистон муҳим глобал ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш, уларга самарали ечимлар топиш учун халқаро мулоқот майдонига айланиб бораётганининг ёрқин намунаси

Самаркандский саммит Азиатского банка инфраструктурных инвестиций – яркий пример превращения Нового Узбекистана в международную диалоговую площадку для обсуждения важных глобальных и региональных вопросов, поиска эффективных путей их решения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
26 sentyabr – Davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlari kuni

Davlatimiz rahbari tomonidan 2021 yil 14 sentyabr kuni imzolangan «O‘zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida»gi qonunga ko‘ra, 26 sentyabr – Davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlari kuni etib belgilangan.
#yangiliklar

Uch avlod uchrashuvi


🏛 Shahrisabz davlat pedagogika institutida "Uch avlod uchrashuvi" tashkil etildi. Unda ko'p yillar davomida turli hil sohalarda fidokorona xizmat qilgan faxriylar mehmon sifatida taklif etildi.

Tadbirni Yoshlar masalalari va ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha prorektori J.Shonazarov ochib, tashrif buyurgan ustozlarning mehnat va ilm yo'lidagi faoliyatlari haqida qisqacha ma'lumot berib, ishtirokchilarni tanishtirib o'tdi.

📑 Uchrashuvda faxriylar yoshlarga o‘z hayotiy tajribalari, kasbiy faoliyatlari va shaxsiy muvaffaqiyatlari haqida so‘zlab berdilar. Tadbirning asosiy maqsadi yoshlarga milliy qadriyatlar, mehnatsevarlik va fidoyilik kabi fazilatlarni singdirish hamda ularda katta avlodga hurmat tuyg‘usini shakllantirish edi. Talabalar o‘zlarini qiziqtirgan savollar bilan faxriylar bilan suhbatlashdilar va ularning maslahatlarini tingladilar.

🪐 Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram Facebook
Instagram
shdpi.uz  You tube
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 30 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
📔Xushxabar

Hamshahrimiz Zulxumor Normamatova «Kadastr ayoli» tanlovining viloyat bosqichi g‘olib bo‘ldi

Davlat kadastrlari palatasi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi hamda uning tuman, shahar filiallarida faoliyat olib borayotgan xotin-qizlarning kasbiy bilimlarini oshirish va aniqlash maqsadida "Kadastr ayoli" ko‘rik-tanlovining viloyat bosqichi o‘tkazildi

Tanlovga xizmat vazifalarini bajarishda faollik ko‘rsatayotgan, ish samaradorligi yuqori bo‘lgan 25 nafar xotin qizlar saralab olindi.

Sohaga doir test savollari hamda belgilangan mavzularda tanlov shartlarini bajarib, eng yuqori natijaga erishgan Shahrisabz shahar filialining murojaatlar bilan ishlash sho‘basi bosh mutaxassisi Zulxumor Normamatova faxrli birinchi o‘ringa loyiq deb e’tirof etildi.

Shu munosabat bilan sovrindorni Shahrisabz shahar Oila va xotin qizlar bo‘limi hamda hamshaharlarimiz nomidan chin dildan samimiy muborakbod etib, Respublika bosqichida ham Z. Normamatovaga omad yor bo‘lishini tilab qolamiz!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📺 Сиёсий партиялар раисларининг дебатлари ташкил этилади. Мазкур тадбир 27 сентябр куни соат 17:00 да жонли эфирда Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида узатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

‼️"Умр - тезликдан муҳимдир!"

Ҳурматли ҳайдовчилар! Албатта тезлик меъёрларига амал қилинг.
———
https://www.tg-me.com/kashyhxb 👈obuna bo'lish
Shahrisabz shahrida ham Profilaktika kuni munosabati bilan “Xavfsiz maktab” dasturi doirasida bir qator targ‘ibot tadbirlari amalga oshirilmoqda

Xususan Shahrisabz shahardagi umumiy o‘rta ta’lim maktablarida jamoat tartibini saqlash, o‘quvchilar xavfsizligini ta’minlash, huquqbuzarliklar va jinoyatlarni oldini olish, sodir etilganlarini ota onalar kengashi, jamoatchilik ishtirokida muhokama qilish borasida targ‘ibot tadbirlari olib borilmoqda.

Profilaktika kuni munosabati bilan bugun Shahrisabz shahridagi 20-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktabi rahbariyati shuningdek, Milliy gvardiya xarbiy xizmatchisi leytenant E.Yomg‘irovlar ishtirokida “Huquqbuzarlik va jinoyatchilik” mavzuida targ‘ibot tadbiri bo‘lib o‘tdi. Shuningdek targ‘ibot tadbirida “Oila-mahalla-maktab” tizimli tamoyili orqali o‘quvchi yoshlarni dars jarayonlariga to‘liq jalb etish, ota-onalarning farzand tarbiyasidagi huquqiy majburiyatlari, mahalla yettiligi bilan hamkorlik loyihalari bo‘yicha ham mas’ullarga batafsil tushuncha berildi.
#2024_йил_1_октябрдан

▶️ Қонунчиликка кўра, янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 сентябрь – ДХХ органлари ходимлари куни

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» бош ғояси остида кенг нишонланди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мустақилликнинг илк кунларида давлатимизнинг асосий пойдеворларидан бири сифатида – 1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик идоралари ташкил этилди.

Ўтган давр мобайнида махсус хизмат ўзига юклатилган вазифаларни мардонавор бажариб, давлатнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан муносиб ҳимоя қилди.

Махсус хизматнинг замон билан ҳамнафас бўлиши, юзага келаётган янги хавф-хатарларга қарши тура оладиган тузилмага айланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2018 йилда хавфсизлик идоралари тубдан ислоҳ қилиниб, Давлат хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилди ҳамда фаолияти қонун билан белгилаб қўйилди. Шунингдек, давлат Раҳбари томонидан тизим ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хавфсизлик органларига бўлган бундай ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг самараси ўлароқ, бугун Давлат хавфсизлик хизмати Ватанимиз мустақиллиги ва унинг изчил одимлаётган тараққиётига нисбатан кузатиладиган таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга қодир махсус идорага айланди.

Буни ҳозирги вақтда Яқин Шарқ, Осиё ва Африка давлатларида кузатилаётган кескин вазиятлар фонида Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликнинг бардавомлигида кўриш мумкин.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида Давлат хавфсизлик хизмати халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, одам савдоси, трансчегаравий ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашишда хорижий давлатлар махсус хизматлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйди.

Биргина, жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари мамлакатимизда ШҲТ ҳамда МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича конференциялари, шунингдек «Шарқ-Аксилтеррор-2024» қўшма аксилтеррор машқларининг ўтказилиши ёки 2023 йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Туркий тилли давлатлар махсус хизматлари конференциясининг 25-ялпи мажлиси ташкил этилганлиги фикримиз далилидир.

Афсуски, масъулиятли ва машаққатли, бир вақтни ўзида шарафли бўлган вазифани адо этишда, ўтган 33 йил давомида ДХХ ходимлари сафида йўқотишлар ҳам кузатилди. Хусусан, 27 нафар ҳарбий хизматчи қасамёдларига содиқ қолган ҳолда, ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида мардларча ҳалок бўлди. Уларнинг жасоратлари ва ёрқин хотиралари қалбимизда мангу яшайди.

26 сентябрь – бу куни ДХХ ходимлари одатдагидек ватан муҳофазасида бўлишади. Боиси, улар зиммаларига юклатилган вазифани бажаришдан бир зумга чалғиш янги Ўзбекистоннинг нурли истиқболини кўра олмайдиган ғанимлар учун қулай имконият эканлигини яхши тушунишади.

Лекин, ушбу муҳим санада албатта имконият топиб, фахрийлар ҳамда ҳалок бўлган ҳамкасбларининг оила-аъзолари ҳолидан хабар олишади, уларни байрам билан қутлашади.

Таъкидлаш лозим, бугун дунёнинг турли нуқталарида ҳукм сураётган нотинчликлар, террорчилик ҳаракатларининг кучайиб бораётганлиги кўплаб давлатларнинг барқарорлиги ва тараққиётига путур етказмоқда. Ушбу давлатлар фуқароларининг фожиали тақдири эса ҳар биримизни мушоҳада қилишга, сабоқ чиқаришга чорлайди.

Ишонтириб айтамизки, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ўта муҳим масала эканлигини махсус хизмат ходимлари ҳар доимгидан кўра янада чуқурроқ англаб етишган ва бу йўлда улар ҳамиша собитқадам бўлишади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
2024/11/19 18:13:39
Back to Top
HTML Embed Code: