Telegram Web Link
📚Kitob mеning do'stimsan

Shahrisabz shahar 14-umumiy oʻrta taʼlim maktabining 4-v sinf oʻquvchilari “Kitob-mening doʻstimsan'' deb nomlangan bayram tadbiri oʻtkazishdi.

Tadbirda kitob haqida sheʼrlar, sahna koʻrinishlari, ashulalar ijro etish bilan birga vatan, ustozlar va onalar haqida sheʼrlar va ashulalar ijro etishdi. Tadbir soʻngida oʻquvchilar onalariga sheʼrlar aytib sovgʻalar berishdi.

Tashrif buyurgan ustozlar, ota-onalar va mehmonlar bu tadbirdan mamnun bo'lishdi.
Муротжон Азимов "Сўнгги қўнғироқ" ва оромгоҳлар масаласида йиғилиш ўтказди

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини тартибли ўтказиш, жорий йил ёзги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсумига тайёргарликни ҳолати юзасидан йиғилиш ўтказди.

Таъкидланишича, жорий мавсумда 22 минг нафар болаларни воҳамиздаги 16 та оромгоҳларда соғломлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, вилоятдаги 89 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган соғломлаштириш майдончаларида 3,5 минг нафар болалар дам олдирилади.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими умумтаълим мактабларида “Илм – саодат калити!” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказишга доир зарур тавсиялар барча бирдек амал қилиши, вазирлик тавсиясига кўра, фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилиши, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиб, ортиқча дабдабага йўл қўймасдан ўтказиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берди.

Шу билан бирга, анъанага айланган “Хайр боғча - салом мактаб!” тадбири ҳам 467 та мактабгача таълим ташкилотларида юқори савияда ташкил этилади.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
Улуғ ижодкорга муносиб ёдгорлик

Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, санъат мухлисларини қизғин табриклади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/599112

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
2024/09/29 19:20:26
Back to Top
HTML Embed Code: