Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Бухоро вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи мансабдор 5000 АҚШ доллари билан ушланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Қабул тугашига атиги 2 кун қолди

23 июнь соат 18:00 ҳолатига олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 650 минг 715 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Шундан:

жорий йил битирувчилари — 350 минг 647 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари — 300 минг 068 нафар.

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

эркаклар — 308 минг 392 нафар;
аёллар — 342 минг 323 нафар.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Дарбанд ва Маҳачқала шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва фуқаролар қурбон бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон етакчиси Доғистондаги террорчилик ҳужумларини қатъий қоралади ҳамда ушбу таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмаларнинг фаол ҳамкорлигини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсухнинг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Президентлар Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Давлат ташрифи давомида жами 14 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур;
Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;
Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
Тошкент ва Улан-Батор шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Telegram | Instagram | Facebook
Қабул тугашига 1 кун қолди

24 июнь соат 18:00 ҳолатига олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича 742 минг 479 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Шундан:

жорий йил битирувчилари — 380 минг 583 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари — 361 896 нафар.

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

эркаклар — 353 минг 698 нафар;
аёллар — 388 минг 781 нафар.

Telegram | Instagram | Facebook
Номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланиши мумкин
. Тегишли қонун лойиҳаси Сенатга юборилади.

Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.

Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.

Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Қарори:

Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти негизида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда педагогик маҳорат марказлари ташкил этилади.

Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тасарруфидаги Республика педагогик таълим ресурс маркази фаолияти уларни Институтга қўшиш орқали тугатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Педагоглар ҳар 5 йилда малака оширишади Президент Қарори

Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади.

2024 йил 1 июлдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг хорижда малака ошириш курсларида ўқиганлиги ёки стажировкадан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлари (диплом, сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) миллий узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилади Президент Қарори

Институт ҳузурида “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”, “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ҳамда “Ижтимоий педагогика” ихтисосликлари бўйича илмий кенгашлар ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан
умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Social and Emotional Learning – SEL) методикалари жорий қилинади.

Тарбия соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши фаолияти ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Қарорига мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан:

умумий ўрта таълим муассасаларида “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади;

ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси амалга оширилади.

2024 йил 1 декабргача:

ўқувчиларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет”ни шакллантиришда “мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқилади;

ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган халқчил тилдаги адабиётлар яратилади.

2024 йил декабрь ойида “Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказилади.

2025 йил якунигача ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида milliytarbiya.uz” электрон платформаси ва унинг мобиль версияси ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади – Ҳукумат қарори

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади — Президент фармони

2024 йил 1 июндан
қуйидагилар йўлга қўйилади:

меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;

меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти.

Telegram | Instagram | Facebook
2024 йил 1 июндан:

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Паррандачилик соҳаси ривожини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятлар белгиланди.

Унга кўра, паррандачилик корхоналари 5 йилга ер солиғидан озод қилинади. Парранда гўшти экспортига рухсат берилади. Тадбиркорларга берилган 35 миллион доллар арзон ресурсни қайтариш муддати 3 йилга узайтирилади.

Қоракўл, Қоровулбозор, Ғиждувон, Пешку, Жондор, Олот туманларида аҳолига қўйлар етказиб берилиб, яйлов ва қудуқлар ажратилади. Озуқабоп ўсимликлар майдонлари кенгайтирилади.

Бу каби чоралар орқали қоракўл қўйларини 6 миллион бошдан 7 миллион бошга етказиш вазифаси қўйилди. Туркия ва Россиядан зотдор эчкилар олиб келиниб, наслли эчкичилик кластери ташкил этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 850 мингдан ошди

Шундан:
       
жорий йил битирувчилари — 403 минг 751 нафар;
аввалги йиллар битирувчилари — 446 минг 373 нафар.

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

эркаклар — 407 минг 948 нафар;
аёллар — 442 минг 176 нафар.

❗️Эслатма: Рўйхатдан ўтиш бугун соат 23:59 да тугайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ободлигини таъминлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Жойларда “Маҳалла сервис компанияси” ташкил қилиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, бу ташкилотлар маҳаллаларни ободонлаштириш билан шуғулланади, кўчалар ва ариқлар тозалигини таъминлайди, кўчатлар экиб, парваришлайди.

Сервис компаниялари хизматларига тўловлар қилиш учун маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳар ойда 20 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Шунингдек, улар аҳолига 20 дан ортиқ ижтимоий пулли хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин бўлади.

Сервис компаниялари аввал тажриба тариқасида 208 та маҳаллада ташкил этилиши белгиланди. Кейинчалик барча маҳаллаларда жорий қилиш таклифи билдирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шербек Буранов Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

2021 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси сифатида фаолият юритган.

2020 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Шерзод Рахманов бошқа ишга ўтаётганлиги боис лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бир гуруҳ матбуот ва ОАВ ходимлари мукофотланди

Президент "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Фармон билан мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда фаоллик кўрсатгани учун 41 нафар соҳа ходимлари орден ва медаллар билан тақдирланди.

▪️ Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
2024/06/26 05:28:36
Back to Top
HTML Embed Code: