Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳаммадан бир хил ундирилади” — Китобда ёшлар етакчиларининг маоши пахта терими учун ушлаб қолинмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ёшлар ишлари агентлиги Китоб тумани бўлими раҳбари Соҳиб Раҳмонов эканлиги айтилган аудио ёзув тарқалди. Унда тумандаги ёшлар етакчилари маошидан пахта терими учун 3 млн сўмдан пул ушлаб қолинаётганлигини эшитиш мумкин. Раҳмоновнинг ўзи буни рад қилмоқда.

МанбаKun.uz

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади

Президент Фармони билан 2025 йил 1 январдан:

йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш айланмаси ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади;

янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни бекор қилган ҳолда, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади — Ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 579-сонли қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда:

олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Иш ҳақи миқдори оширилади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:


▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

Шунингдек:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
🏠 Biznesni Rivojlantirish Bankidan ipoteka — yangi xonadon haqidagi orzular haqiqatga aylanganda!

Rejalaringizni keyinga qoldirmang! Minimal boshlang‘ich to‘lovni amalga oshiring va Biznesni rivojlantirish bankining turli ipoteka kreditlari yordamida, o‘z uyingiz egasiga aylaning.

💰Kreditlash shartlari:

- Kredit miqdori: Toshkent shahrida 420 million so‘mgacha, Qoraqalpog‘iston Respublikasi va viloyatlarda 330 million so‘mgacha;
- Muddati: 20 yilgacha;
- Boshlang‘ich to‘lov: uy-joy narxining 15 % dan boshlanadi;
- Kredit foizi: yillik 17% dan boshlanadi.

Agar siz istagan xonadonni sotib olish uchun 420 million so‘m yetarli bo‘lmasa, unga qo‘shimcha ravishda “Madad” ipoteka kreditini olishingiz mumkin.

“Madad” qoʻshimcha ipotekasining shartlari:
🫥 Kredit muddati: 15 yilgacha
🫥 Kredit foizi: yillik 24% dan boshlanadi
🫥 Boshlang'ich to'lov: 20% dan boshlanadi
🫥 Maksimal miqdor: Toshkent shahrida 680 000 000 so‘mgacha, viloyatlarda 510 000 000 so‘mgacha

“Madad” ipotekasi bo'yicha batafsil ma'lumot havolada

💬 1254 raqami orqali biz bilan bog‘laning yoki Telegramda yozing: www.tg-me.com/BRB_Official_Bot va maslahatchilarimiz barcha savollaringizga mamnuniyat bilan javob berishadi.
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон, Жанубий Корея, Мўғулистон, Германия, Исроил ва Европа Иттифоқининг мамлакатимизга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Депутатликка номзодлар рўйхатга олинди

Илк бор барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилди
. Бундай натижа Ўзбекистон миллий сайлов тарихида биринчи маротаба қайд этилган.

Номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар инклюзивликка ҳам алоҳида эътибор қаратганини кузатиш мумкин. Жумладан, Қонунчилик палатаси сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 11 нафар ва маҳаллий кенгашлар сайлови бўйича депутатликка номзодлар орасида жами 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд. Бундай юқори даражадаги инклюзивлик биринчи маротаба кузатилмоқда.

Номзодларнинг 973 нафари тожик, 588 нафари қозоқ, 146 нафари туркман, 141 нафари қирғиз, 67 нафари рус ва бошқа миллатларни ташкил этади.

Эътиборлиси, номзодлар орасида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, вазирлар Озодбек Назарбеков, Шерзод Шерматов, Азиз Абдухакимов, Акбар Ташкулов ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ҳам бор.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади

Шу йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади.

Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.

Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент раислигида ўтаётган йиғилишда Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.

Шунингдек, Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Собиқ вазир Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар бўлди

Агентлик ҳукумат бўйсунувига ўтказилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукумат бўйсунувига ўтказилган Қурилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби ташкил этилади.

Назорат инспекторлари бодикамера билан
таъминланади.

Давлат ҳисобидан қурилаётган ҳар бир объектга тоифасига қараб камида 2 тадан видеокамера ўрнатилади. Улар операторлар штабига маълумотларни онлайн юборади.

Шунингдек, ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Эндиликда ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади, исталган одам бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиши мумкин бўлади.

Агар QR кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинадиПрезидент

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан:

2024 йил 1 ноябрдан
қуйидагиларни назарда тутувчи “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида амалга оширилади:

барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш;

таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш;

кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиш;

ижтимоий хизматлардан фойдаланиш;

яшаш шароитларини яхшилаш;

давлат томонидан маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш;

давлат органлари ходимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига мувофиқ:

2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги”
томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

2025 йил 1 январдан:

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 22:26:47
Back to Top
HTML Embed Code: