Telegram Web Link
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 33-ёзги Олимпиада ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига давлат мукофотларини топширди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президентнинг жорий йил 28 августдаги қарорига кўра, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун икки баравар миқдорида ер солиғини ҳисоблаш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, ушбу ер участкалари учун ер солиғини амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди.

Segment.uz жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

Давлат умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Вазирлар Маҳкамасининг (27.08.2024 й. №532-сон) қарорига кўра:

Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейлари ташкил этилади ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчилари “юриспруденция” йўналишидаги ОТМларга тест синовларисиз суҳбат асосида қабул қилинади.

Telegram
| Instagram | Facebook
❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ:

Умумтаълим муассасаларида ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунига қадар босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш чоралари кўрилади.

Шунингдек, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” кўрик-танлови анъанавий ўтказилади.

Telegram
| Instagram | Facebook
❗️Суперконтракт миқдорлари тасдиқланди

2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишлари учун табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.

Унга кўра, қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам тўпламаган ҳамда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар биринчи ўқув йили учун базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан супер-контракт қийматини тўлаган ҳолда ўқишлари мумкин.

Табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг (27.08.2024 й. №531-сон) қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Telegram
| Instagram | Facebook
❗️9 сентябрдан метро бекатларига яқин 27 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди

Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги сони тақдим этилди

Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради.

Бугунги сиёсий-маърифат соатида:

Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари;
“Жадид” газетасида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз;
“M-дайжест”да маънавий ҳаёт янгиликлари;
Давлат тилида иш юритиш қоидалари;
“Маҳалладан гапирамиз” рукнида маҳаллалар ҳаётида юз берган янгиликлар ҳақида сўз боради;
“Ижтимоий тармоқ — ижтимоий қармоқ”: чуқур мулоҳазалар;
“10 та факт” рукнида Нажмиддин Кубро ҳақида билган ва билмаганингиз;
Халқимизнинг забардаст адиби — Шуҳрат ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз боради.

Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда.

▪️ YouTube'да кўриш

Telegram | Instagram | Facebook
Рақобат қўмитаси Фарғона вилоятида иситиш мавсуми давомида аҳоли хонадонларига етарли даражада иссиқлик таъминоти етказиб берилмаганлигида 6,1 мингдан ортиқ истеъмолчининг хонадонларига деярли 4,2 млрд сўм нореал дебитор қарздорликлар ҳисобланганлигини аниқлади.

Амалга оширилган ишлар натижасида Фарғона вилояти “Иссиқлик манбаи” томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган қарздорликлар бекор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда "Электрон онлайн ауционларни ташкил этиш" АЖ томонидан Тошкент вилоятидаги йирик мажмуаларга пресс-тур ташкил этилди.

Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси ҳудудида жойлашган “Угам” туристик мажмуаси, “Хумсон” дам олиш маскани, “Чорвоқ оромгоҳи” (“Пирамидалар”) дам олиш маскани ҳамда Чорвоқ сув омбори яқинида жойлашган 40 дан ортиқ ер участкаларига оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги ўқув йилининг бошланиш саналари:

мактабларда — 4 сентябрь;
академик лицейларда — 4 сентябрь;
касб-ҳунар мактабларида — 4 сентябрь;
коллеж ва техникумларнинг иккинчи ва ундан юқори курслари учун — 4 сентябрь.

Олий таълим муассасаларида (барча курслар учун) — 9 сентябрь;

❗️Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун қабул давом этмоқда, шу сабабли янги ўқув йилининг бошланиш санаси ҳали аниқ эмас, бу бўйича кейинроқ қўшимча маълумот берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди

Айни дақиқаларда давом этаётган пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш баҳсида 🇺🇿Асила Мирзаёрова дастлабки уринишида 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди.

❗️Аввалги рекорд 1996 йил Атлантада 5,07 метр натижа билан ўрнатилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Пенсия ва нафақалар миқдори оширилади;

Солиқчиларга янги ваколат берилади;

Заргарлар учун солиқ имтиёзи берилади;

Ов туризми ривожлантирилади;

Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингач таъмирланади;

Ногиронликни белгилашнинг янгича тартиби жорий этилади;

Тамаки маҳсулотлари транзити учун талаблар белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/30 14:26:36
Back to Top
HTML Embed Code: