Telegram Web Link
❗️Абитуриентлар диққатига!

Абитуриентлар 2024–2025 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилингандан сўнг уни шахсий кабинетлари орқали билиш билан биргаликда, 5100 рақамига ID рақамини жўнатиб ҳам аниқлашлари мумкин.

Абитуриентларда натижаларни кутмасдан ҳам ҳозирдан 5100 рақамига SMS сўровини юбориш имконияти мавжуд. Бунда абитуриентга натижалар эълон қилингандан сўнг SMS-хабарнома (хизмат пулли – 3 минг сўм) келади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармонига мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Бош вазир котибияти таркибида 3 та штат бирлигидан иборат Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза бўлими ташкил этилади.

Унинг асосий вазифаси — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Фармони субсидия.pdf
7.1 MB
❗️Президентнинг ПФ-111-сонли фармони тасдиқланди.

Унга кўра:

Эндиликда субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг хоҳишига кўра унинг даромадларига у билан бирга яшамайдиган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди.

Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин.

1. my.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серийаси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами киритилади.

2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг ID рақами киритилади.

3. SMS-хабарнома хизмати орқали. 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4. Тест натижалари қайдномаси орқали. Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/2025 ўқув йили учун ОТМ йўналишлари бўйича тўлов-контракт миқдорлари

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
16%
Маҳалла раиси
8%
Профилактика инспектори
22%
Ҳоким ёрдамчиси
27%
Хотин-қизлар фаоли
16%
Ёшлар етакчиси
12%
Ижтимоий ходим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️1-курсларга ётоқхона учун ариза юбориш имкони очилди

Айни пайтда талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотларни “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га юклаш ишлари ўз якунига етди.

Эндиликда 1-курс талабалари ҳам давлат ОТМларининг ётоқхоналарига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив портал орқали электрон ариза юборишлари мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/oz/service/870

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.

Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

20 август куни Нукус шаҳрида Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Кегейлида узумзор ташкил қилган ёшлар билан суҳбатлашди

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади – Ҳукумат фармойиши

Telegram | Instagram | Facebook
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросига масъул бўлди

Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бироздан сўнг Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланади.

Қорақалпоғистонда юртимизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин тадбиркор ва инвесторлар тўпланди. Шунингдек, мулоқотда хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз иштирок этади. Ҳудудий студиялардан 3 мингга яқин бизнес вакиллари қатнашади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24-25 август кунлари мамлакатимизда “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Юртимизни обод қилишга ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси

Telegram | Instagram | Facebook
Илгари кредит, бозор топиш, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар, тинимсиз “текшир-текширлар” сабабли 60 фоиз янги тадбиркорлар фаолияти биринчи йилнинг ўзидаёқ тўхтаб қолар эди.

Ҳозир эса уч йилдан ортиқ ишлаётган корхоналар улуши 76 фоизни ташкил этиб, илк бор 300 мингтага етди. Яна 100 мингдан зиёд шундай якка тартибдаги тадбиркорлар бор — тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдан.

Telegram | Instagram | Facebook
Бу йилнинг ўзида тадбиркорларнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 986 триллион сўмга етди.

Йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган ўрта корхоналар 2 карра кўпайди.

Айланмаси 100 миллиард сўмдан ортиқ йирик корхоналар эса 2 минг 200 тадан ошди. Бу ҳам ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп бўлди.

Солиқ, банк, молия, бутун иқтисодиёт комплекси “маҳаллабай” ва “мижозбай” ишлашни бошлагани натижасида олдин зарар билан ишлаган 16 минг корхона ярим йилда 6,5 триллион сўм фойдага чиқди.

Telegram | Instagram | Facebook
Bizning sotuvchilarimiz — bizning g‘ururimiz va Tadbirkorlar kunida biz ular haqida gapirishga qaror qildik

Bugungi kunda bizning platformamizda o‘z mahsulotlarini butun mamlakat bo‘ylab 10 000 dan ortiq sotuvchilar sotmoqda va Tadbirkorlar kunida biz ular haqida bir oz ko‘proq gapirishga qaror qildik.

— Marketpleys kichik biznes uchun ulkan infratuzilmani yaratmoqda — va tadbirkorlar undan faol foydalanmoqdalar. Shunday qilib, bizning sotuvchilarimizning deyarli 77 foizi yakka tartibdagi tadbirkorlardir.

Sotuvchilarimiz tufayli 700 000 dan ortiq noyob tovar nomlari O‘zbekiston bo‘ylab hatto kichik aholi punktlari yashovchilari uchun ham mavjud. O‘z biznesingizni Uzum Market bilan rivojlantirganingiz uchun tashakkur — Tadbirkorlar kuni muborak bo‘lsin!

Batafsil
Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда

“Ушбу ташкилотга кириш – чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми. Лекин айримлар бунга шубҳа билан қараяпти, бошқалар “корхоналар синади, импорт босиб кетади” деган хавотир билан юрибди.

Бир нарсани тушуниш зарур, импорт божлари ишлайди. Шунинг учун, ташкилот аъзолари билан музокаралар ўтказаяпмиз.

Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати. Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади. Чунки, халқаро ишлаб чиқариш занжирларига кирмасак, иқтисодий ўсиш биз кутгандек бўлмайди”, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Тадбиркорлар учун имтиёз ва қулайликлар “пакети” эълон қилинмоқда

Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.

❗️ Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Яна бир бюрократия қисқартирилади

Ҳозир тадбиркорлар электрон ҳисоб-фактура ва товар-транспорт юк хатини алоҳида 2 та ҳужжат сифатида расмийлаштирмоқда. Тадбиркор юк хатига 49 та маълумотни мажбурий киритиши керак.

Ҳамма соҳага рақамлаштириш кириб келган бир пайтда, бундай амалиётни бекор қилиш вақти келгани таъкидланди. Энди бу ҳужжатлар ягона шаклга келтирилади ва фақат 4 та маълумот киритишни ўзи етарли бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
2024/09/30 06:11:02
Back to Top
HTML Embed Code: